Абдулбориева Мехруза Анвар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Босланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлашни ривожлантириш методикаси (СТЕМ- ёндашуви асосида)», 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9067
Илмий раҳбар: Нажмиддинова Хилола Ёкубжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Ҳудойбердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Лутфединова Раъно Хуснетдинова, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади СТЕМ ёндашуви ва "Ўйинлар дўкони" ўйин дастурини уйғунлаштириш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг креатив тафаккурини ривожлантириш методикасини назарий жиҳатдан асослаш ва такомиллаштириш. Бу методика ўқувчиларнинг дивергент фикрлашини, лойиҳа фаоллигини ва билишга бўлган ташаббускорлигини шакллантиришни таъминлайди.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
СТЕМ ёндашувига асосланган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларининг креатив фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари модели, проксимал ривожланиш зонаси тамойиллари, лойиҳа-ўйин асосидаги таълим, фасилитацион ўзаро таъсир ва рақамли воситалардан фойдаланиш илмий жиҳатдан асосланган;
СТЕМ+ “Ўйинлар дўкони” усули, очиқ СТЕМ топшириқлар тизими ва лойиҳа-ўйин модулларига асосланган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларининг креатив фикрлашини ривожлантиришга қаратилган педагогик қайта алоқа механизми такомиллашҳтирилган;
“мақсад - вазифа - восита – мезон” матрицаси, технологик хариталар, кузатиш ва ўз-ўзини баҳолаш шакллари, шунингдек, бошланғич таълимда креатив фикрлашни ривожлантириш услубининг қайта такрорланиши ва кенгайтирилишини таъминлайдиган стандартлаштириш алгоритмини ўз ичига олган СТЕМ-топшириқларни баҳолаш ва жорий этишнинг услубий-воситавий тизими ишлаб чиқилган;
Бошланғич синф ўқувчиларига креатив фикрлашни ривожлантириш жараёнининг услубий таъминоти “Торренс тестлари”,“ Йўл-йўлакай ҳикоя”, “Бошқотирма”, “Тескарисига сўз”, “Хатони топ”, “Агар шундай бўлса-чи?” каби методлар жамланган инновацион технологиялар СТЕМ стратегияларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти СТЕМ фанларини ва ўйин технологияларини уйғунлаштириш орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантириш жараёнининг назарий-методологик асосларини такомиллаштирганлигида намоён бўлади. Тадқиқот давомида ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини самарали шакллантирувчи педагогик шарт-шароитлар тизими такомиллаштирилган, СТЕМ компетенсияларининг дивергент фикрлаш ва ижодий фаоллик жараёнлари билан ўзаро боғлиқлигининг моҳияти очиб берилган. Ижодий тафаккур ривожланиш даражаларини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичлари такомиллаштирилган. Бу эса ўйин ва лойиҳа шаклларини бошланғич синф ўқувчиларининг ақлий ривожланишига педагогик-психологик таъсири механизмларини кўрсатиб бериш имконини яратди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бошланғич синфларда креатив фикрлашни ривожлантириш методикаси (СТЕМ ёндашуви асосида)” мавзусидаги диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар синовдан ўтказилиб, таълим амалиётига жорий этилган, хусусан:
СТЕМ ёндашувига асосланган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларининг креатив фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари модели, проксимал ривожланиш зонаси тамойиллари, лойиҳа-ўйин асосидаги таълим, фасилитацион ўзаро таъсир ва рақамли воситалардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар «Креатив педагогик технологиялар» номли дарслик мазмунига сингдирилган (НамДу 2024-йил 30-майдаги 14-сонли нашр рухсатномаси ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 23-майдаги 11-05-3349/04-сонли маълумотномаси). Жорий этиш натижасида таклиф этилган моделнинг ўқувчиларнинг ижодий фаоллиги ва билиш мустақиллигини ривожлантиришдаги самарадорлиги тасдиқланган;
СТЕМ+ “Ўйинлар дўкони” усули, очиқ СТЕМ топшириқлар тизими ва лойиҳа-ўйин модулларига асосланган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларининг креатив фикрлашини ривожлантиришга қаратилган педагогик қайта алоқа механизми Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-419 рақамли "Инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курси (Пре-счоол ПДП) учун электрон платформа яратиш" мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида қўлланилди (2025-йил 21-июндаги 04/11-7749-сонли маълумотнома). Натижада педагогик ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва ўқувчиларнинг креатив салоҳиятини фаоллаштиришга эришилган;
Тадқиқот натижалари асосида “мақсад - вазифа - восита – мезон” матрицаси, технологик хариталар, кузатиш ва ўз-ўзини баҳолаш шакллари, шунингдек, бошланғич таълимда креатив фикрлашни ривожлантириш услубининг қайта такрорланиши ва кенгайтирилишини таъминлайдиган стандартлаштириш алгоритмини ўз ичига олган СТЕМ-топшириқларни баҳолаш ва жорий этишнинг услубий-воситавий тизими «Креатив педагогик технологиялар» дарслиги мазмунига сингдирилган (НамДу 2024-йил 30-майдаги 14-сонли нашр рухсатномаси ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 23-майдаги 11-05-3349/04-сонли маълумотномаси). Натижада креатив тафаккурни ривожлантириш методикасининг стандартлаштирилиши, қайта тикланиши ва кенгайтирилишига эришилган;
Бошланғич синф ўқувчиларига креатив фикрлашни ривожлантириш жараёнининг услубий таъминоти “Торренс тестлари”,“ Йўл-йўлакай ҳикоя”, “Бошқотирма”, “Тескарисига сўз”, “Хатони топ”, “Агар шундай бўлса-чи?” каби методлар жамланган инновацион технологияларини умумтаълим мактаблари ўқувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 20-июндаги 01/11-6-399-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижодий, танқидий ва мустақил фикрлаш даражаси сезиларли даражада ошганлигини, шунингдек, уларнинг ҳамкорлик қилиш ва ижодий муаммоларни ҳал этиш қобилиятларининг ривожланишига эришилган.