Ибрагимов Рахимжон Хасанбой ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори PhD диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компютерда моделлаштирилган ишланмалар воситасида касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг физикадан ахборот компетенсиясиларини ривожантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped4476
Илмий раҳбар: Абдулазизов Бахром Тошмирза ўғли физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.11.2022.FM/T.66.04.
Расмий оппонентлар: Икрамов Рустамжон Ғуломжонович, физика-математика фанлари доктори; Жалолова Покиза Музаффаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: компютерда моделлаштирилган ишланмалар воситасида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг физикадан ахборот компетенсиясини ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
компютерда моделлаштирилган ишланмалар воситасида касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг физикадан ахборот компетенсиясини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, услубий-дидактик шарт-шароитлари методологик ёндашувлар ва умумдидактик тамойиллар узвийлигида ҳамда физикадан дастурий-методик таъминотни касбий таълим мазмунига мувофиқлаштириш асосида таъминланган;
компютерда моделлаштирилган ишланмалар воситасида касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг физикадан ахборот компетенсиясини ривожлантиришнинг методик модели натижани башоратлаш имконини берувчи мақсадли, мазмунли, технологик-жараёний ва диагностик-натижавий компонентлар уйғунлигида ҳамда рақамли технологияларда устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
компютерда моделлаштирилган ишланмалар воситасида касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг физикадан ахборот компетенсиясини ривожлантириш методикаси физик ҳодисалар ва жараёнларини компютерда визуаллаштириш, обектга йўналтирилган дастурлашни физика ўқитишга мослаштириш ҳамда услубий таъминотни мобиллаштириш асосида такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг физикага доир яратувчанлик, тадқиқотчилик каби ўз мутахасислигига хос сифатларини ҳамда ахборот компетенсиясини такомиллашганлигининг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив мезонлари илмий ва ўқув-билишнинг гносеологик, методологик, дидактик методикаларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компютерда моделлаштирилган ишланмалар воситасида касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг физикадан ахборот компетенсиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
компютерда моделлаштирилган ишланмалар воситасида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг физикадан ахборот компетенсиясини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, услубий-дидактик шарт-шароитлари методолигик ёндашувлар ва умумдидактик тамойиллар узвийлигида ҳамда физикадан дастурий-методик таъминотни касбий таълим мазмунига мувофиқлаштириш асосида таъминлашга доир таклиф ва тавсиялар “Физика ва астрономия” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғига биноан берилган 194-329 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, таъминланган педагогик шарт-шароитлар касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг физикадан ахборот компетенсиясини шакллантиришга хизмат қилган;
компютерда моделлаштирилган ишланмалар воситасида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг физикадан ахборот компетенсиясини ривожлантиришнинг методик модели натижани баширатлаш имконини берувчи мақсадли, мазмунли, технологик-жараёний ва диагностик-натижавий компонентлар уйғунлигида ҳамда рақамли технологияларда устуворлик бериш асосида ишлаб чиқишга доир таклифлардан касбий таълим ташкилотларида физикадан  “Кинематика ва динамика қонунларини ўрганиш”, “Обербек маятниги” номли компютерда моделлаштирилган ишланмалар ишлаб чиқишда ҳамда “Физика (касб-ҳунар мактаблари учун)” номли электрон дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 9-октябрдаги 11-05-5746/04 сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган модел касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг физикадан ахборот компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилган;
компютерда моделлаштирилган ишланмалар воситасида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг физикадан ахборот компетенсиясини ривожлантириш методикаси физик ҳодисалар ва жараёнларини компютерда визуаллаштириш, обектга йўналтирилган дастурлашни физика ўқитишга мослаштириш ҳамда услубий таъминотни мобиллаштириш асосида такомиллаштириш, касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг физикага доир яратувчанлик, тадқиқотчилик каби ўз мутахасислигига хос сифатларини ҳамда ахборот компетенсиясини ривожланганлигининг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив мезонлари илмий ва ўқув-билишнинг гносеологик, методологик, дидактик методикаларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқилган(Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 9-октябрдаги 11-05-5746/04 сонли маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган методика ва баҳолаш мезонлари физикадан таълим сифатини ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигини ошишига ҳамда касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг физикадан ахборот компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish