Рахмонов Нодиржон Рахмонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Кичик бизнес субектлари фаолиятини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш”, 08.00.15–“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбарлар: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети, PhD.03/31.12.2020.1.130.01
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори профессор;
Қўчқоров Тохир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Ташкент Интернатионал Университй” халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес субектлари фаолиятини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф, тавсиялар ва илмий хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субектлари учун АИ, ИоТ ҳамда Биг Дата технологиялари ёрдамида “Рақамлаштириш”, “Рақамли интеграция” ва “Рақамли бизнес модели” тамойиллари асосида уч босқичли жараёндан иборат динамик рақамлаштириш модели таклиф этилган;
кичик бизнес субектларини йиллар кесимидаги динамикасининг “барқарор”, “секин”, “катта сакраш”, “юқори” ва “кескин пасайиш” каби чегара ёндашувларини қамраб олган, “рақамлашиш даражаси”, “онлайн фаоллик” ва “рақамлашган қўшилган қиймат” индикаторларидан иборат кичик бизнес самарадорлигини баҳолашнинг такомиллашган тизими ишлаб чиқилган; 
кичик бизнес субектларида сотув ҳажмини 0,4 пунктга, бозор улушини -0.019 пунктга, товар-моддий захиралар айланишини 0,4 пунктга ўзгариши шароитида маркетинг барқарорлигини 0,25 пункт даражага ошириш бўйича интеграл баҳолаш модели ишлаб чиқилган;
Фарғона вилоятидаги кичик бизнес субектларида таъминот, бухгалтерия хизмати, ишлаб чиқариш жараёнлари, омбор, логистика, инсон ресурслари, онлайн кредитлаш ва молиялаш, нархлар ҳамда  мижозлар билан дебитор-кредиторлик қарздорликларни реал вақтда бошқариш функсияларини ўзида мужассамлаган рақамлашган ЭРП тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес субектлари фаолиятини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
кичик бизнес субектлари учун АИ, ИоТ ҳамда Биг Дата технологиялари ёрдамида “Рақамлаштириш”, “Рақамли интеграция” ва “Рақамли бизнес модели” тамойиллари асосида уч босқичли жараёндан иборат динамик рақамлаштириш модели бўйича таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги кичик корхоналар, жумладан, “Бест Пластиc Итемс” МЧЖ фаолиятида жорий этилган (Бест Пластиc Итемс” МЧЖ нинг 2025-йил 13-июндаги 4-7/11-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес субектларида ресурслар ҳаракати, ишлаб чиқариш ҳаражатлари тўғрисида аниқ ахборотлар олинишига, бошқарувда катта маълумотларга эга менежмент тизимини яратилишига, меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот сифати яхшиланишига ҳамда ҳаражатларни қисқаришига эришилган;
кичик бизнес субектларини йиллар кесимидаги динамикасининг “барқарор”, “секин”, “катта сакраш”, “юқори” ва “кескин пасайиш” каби чегара ёндашувларини қамраб олган, “рақамлашиш даражаси”, “онлайн фаоллик” ва “рақамлашган қўшилган қиймат” индикаторларидан иборат кичик бизнес самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллашган варианти Фарғона вилоятидаги кичик бизнес субектлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025-йил 18-июндаги 01/ҚҲ-876-03-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида баҳолашнинг динамик, рақамли индикаторларга асосланган мониторинги сифатида кичик бизнеснинг рақамли ривожланиш тенденсиясини сифат ва миқдор жиҳатдан аниқлаш имконини яратган, ҳамда вилоятда кичик бизнесни ривожлантиришга қаратилган инновацион сиёсат йўналишларини белгилаб олишга, ривожлантириш дастурлари ва йўл хариталарини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
кичик бизнес субектларида сотув ҳажмини 0,4 пунктга, бозор улушини -0.019 пунктга, товар-моддий захиралар айланишини 0,4 пунктга ўзгариши шароитида маркетинг барқарорлигини 0,25 пункт даражага ошириш бўйича интеграл баҳолаш модели бўйича берган илмий тавсия Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги Фарғона вилояти кичик корхоналар фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-октябрдаги 05-33-12346-сон маълумотномаси). Мажкур илмий тавсияни жорий этилиши реализация ҳажми, бозорлардаги улуш, товар-моддий заҳиралар айланиш тезлигидаги ўзгаришларнинг маркетинг барқарорлигига қандай таъсир этишини аниқлаш имконини бериб, корхона ташкилий-иқтисодий механизмини оптималлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда бозор сегментига мос маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
кичик бизнес субектларида таъминот, бухгалтерия хизмати, ишлаб чиқариш жараёнлари, омбор, логистика, инсон ресурслари, онлайн кредитлаш ва молиялаш, нархлар ҳамда  мижозлар билан дебитор-кредиторлик қарздорликларни реал вақтда бошқариш функсияларини ўзида мужассамлаган рақамлашган ЭРП тизими бўйича берган амалий таклифидан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги кичик корхоналар, жумладан, “Имкон” хусусий корхонаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025-йил 18-июндаги 01/ҚҲ-876-03-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодий самарадорликни ошишига, сифатли бошқарув қарорларини қабул қилиш тезлиги ва шаффофлигини ортишига, ресурслар оқимини оптималлаштиришга, харажатларни бошқариш, дебитор ва кредиторлик қарздорликлар рискини камайтиришга, рақобатбардош экспорт экотизимини шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish