Абдуллаев Баходир Абдугаффоровичнинг
фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инновация жараёнларини стратегик бошқаруви методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Iqt722.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Нилуфар Абдувахидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновация жараёнларини стратегик бошқаруви методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда робототехника ва  сунъий интелектларни  яратиш ва амалиётда қўллашни ўргатишнинг кластер методларини қўллаш асосида рақамли технологиялар маркази фаолияти ташкилий тузилмасини такомиллаштриш асосланган;
стартегик бошқрув қарорларини қабул қилишда рационаллик тамоиллари ва бошқарув инструментларидан фойдаланишнинг 8 босқичли такомиллашган усули ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ГИИ рейтингида чиқиш параметрларидан ижодий маҳсулотлар рейтингида “Онлайн ижодкорлик” (7.3.4.Мобил иловалар яратиш) методологияси такомиллаштирилган; 
стратегик қарорлар ноаниқлик ҳолатида қабул қилмаслик учун «маҳсулот-технология-бозор» тизимида янгиликларни жорий этиш даражасини “янги (0,5-0,6)”, “такомиллаштирилган (0,3-0.4)”, “анъанавий (0,1-0,2)”га ажратиш асосида юқори,  ўрта ва қуйи риск зоналарининг эҳтимоллик коеффициентларини ҳисоблаш таклифи  асосланган ҳамда баҳолаш методологияси такомиллаштирилган;
инновация маҳсулотини бозорга олиб чиқиб сотишда талаб-таклифнинг миқдорий ўзгаришларига гомеостатика, истиқболлашган гомеостатика ва хавфли  инерсияларни ўзаро манфаатлар механизми асосида етти куч моделини ташкил этиш таклифи асосланган;
инновация жараёнларини стратегик бошқаруви самарадорлигинининг инфратузилма, бозорнинг ривожланганлиги, бизнеснинг ривожланганлиги ва ижодий фаолият натижалари коеффициенти кўрсаткичларининг модели ишлаб чиқилган ҳамда ушбу натижа меъзонлари асосида  Ўзбекистон Республикасининг Глобал Инновацион Индекс кўрсаткичларининг 2030-йилга қадар юқори, қуйи чегара ҳамда кутилаётган рейтинг прогноз  параметрлари ҳисобланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновация жараёнларини стратегик бошқаруви методологиясини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудларда робототехника ва сунъий интелектларни яратиш ва амалиётда қўллашни ўргатишнинг кластер методларини қўллаш асосида рақамли технологиялар маркази фаолияти ташкилий тузилмасини такомиллаштриш таклифидан “Ўзбекистон- 2030 стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон фармоннинг 1-илова 1.1. Таълим тизими ислоҳотлари бўлимида фойдаланилган. Ҳамда МАРҒИЛОН РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАРКАЗИ фаолиятида фойдаланилган (“Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази”нинг 2025-йил 28-августдаги 02/01-01-333). Натижада кластерларни инновацион бошқаруви амалиётида муоммолар аниқланганлиги, уларни ҳал этиш асосида инновация жараёнларининг динамик модели бўйича харажатлар самарадорлиги 2,5% ли ижобий самарасига эришиш имконияти яратилган;
стартегик бошқрув қарорларини қабул қилишда рационаллик тамойиллари ва бошқарув инструментларидан фойдаланишнинг 8 босқичли такомиллашган усули ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ГИИ рейтингида чиқиш параметрларидан ижодий маҳсулотлар рейтингида “Онлайн ижодкорлик” (7.3.4.Мобил иловалар яратиш) методологияси таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 3-июлдаги ПҚ-200-сон “Маʼмурий ислоҳотлар доирасида олий таʼлим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази”нинг 2025-йил 28-августдаги 02/01-01-333). 
стратегик қарорлар ноаниқлик ҳолатида қабул қилмаслик учун «маҳсулот- технология-бозор» тизимида янгиликларни жорий этиш даражасини “янги (0,5-0,6)”, “такомиллаштирилган (0,3-0.4)”, “анъанавий (0,1-0,2)”га ажратиш асосида юқори, ўрта ва қуйи риск зоналарининг эҳтимоллик коеффициентларини ҳисоблаш таклифи асосланган ҳамда баҳолаш методологияси таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-юл 30-январдаги ПФ-16-сон ““Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонининг 2-бандининг 5-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази”нинг 2025-йил 28-августдаги 02/01-01-333).
инновация маҳсулотини бозорга олиб чиқиб сотишда талаб-таклифнинг миқдорий ўзгаришларига гомеостатика, истиқболлашган гомеостатика ва хавфли инерсияларни ўзаро манфаатлар механизми асосида етти куч моделини ташкил этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПФ-165- сон “2022- 2026-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 5-боб 11-хат бошидан фойдаланилган (“Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази”нинг 2025-йил 28-августдаги 02/01-01-333).
инновация жараёнларини стратегик бошқаруви самарадорлигинининг инфратузилма, бозорнинг ривожланганлиги, бизнеснинг ривожланганлиги ва ижодий фаолият натижалари коеффициенти кўрсаткичларининг модели ишлаб чиқилган ҳамда ушбу натижа меъзонлари асосида Ўзбекистон Республикасининг Глобал Инновацион Индекс кўрсаткичларининг 2030-йилга қадар юқори, қуйи чегара ҳамда кутилаётган рейтинг прогноз параметрларидан “Ўзбекистон-2030 стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон фармонида фойдаланилган (“Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази”нинг 2025-йил 28-августдаги 02/01-01-333).

Yangiliklarga obuna bo‘lish