Ариханова Хабиба Шухратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ солиш мақсадида ҳисоб ахборотидан фойдаланишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш”. 08.00.08 – "Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt1997
Илмий раҳбар: Ҳотамов Комил Раббимович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: Саттаров Алишер Ҳасан ўғли иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Акрамов Фарход Артыкбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ солиш мақсадида ҳисоб ахборотидан фойдаланишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кечиктирилган солиқ мажбуриятларининг узоқ муддатли қисмини кечиктирилган солиқ мажбуриятини юзага келтирган активдан фойдаланиш тугатилгандан сўнг кечиктирилган жорий солиқ мажбуриятига ўтказиш тартиби асосланган;
бухгалтерия ҳисобининг миллий ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида солиқ харажатларини “фойда солиғи харажатлари”, “бошқа солиқ харажатлари” ҳамда “кечиктирилган солиқ харажатлари” каби гуруҳларга бўлган ҳолда ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш тартиби асосланган;
хорижий валютадаги даромад ва харажатлар ҳамда валюта курси фарқи ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида юритиш, молиявий ҳисобда тижорат курсидан фарқланишларни даромад ёки харажат сифатида акс эттириш тартиби таклиф этилган; 
консервация қилинган активларни солиқ базасидан чиқариш учун ҳисоб сиёсатида кўрсатиш тартиби ва консервация қилинган активларни солиқ ҳисобида ҳисобга олиш учун маълумотнома шакли таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Солиқ солиш мақсадида ҳисоб ахборотидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
кечиктирилган солиқ мажбуриятларининг узоқ муддатли қисмини мажбуриятни юзага келтирган активдан фойдаланиш тугаши асносида кечиктирилган жорий солиқ мажбуриятига ўтказиш таклифи «Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан фойдаланишга қабул қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2025 йил 29 январдаги 08-18-8-88-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кечиктирилган солиқ қарзи кейинги ҳисобот даврида тўланиши эҳтимоли юқори бўлганда ҳисобот даврининг охирида жорий солиқ қарзи сифатида ҳисобга олиниши ҳамда турли молиявий кўрсаткичларни аниқлашда, бошқарув қарорларини қабул қилишда маълумотларнинг тўғри бўлиши таъминланди.
бухгалтерия ҳисобининг миллий ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида солиқ харажатларини “фойда солиғи харажатлари”, “бошқа солиқ харажатлари” ҳамда “кечиктирилган солиқ харажатлари” каби гуруҳларга бўлган ҳолда молиявий ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш таклифи «Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан фойдаланишга қабул қилинган  («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2025 йил 29 январдаги 08-18-8-88-сон маълумотномаси). Унга кўра, 21-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти бўйича ҳисоб юритилганда кечиктирилган солиқлар бўйича харажатларни 9830 – «Кечиктирилган солиқлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ» очиш орқали, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти бўйича ҳисоб юритилганда кечиктирилган солиқлар бўйича харажатларни 7630 – «Кечиктирилган солиқлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ» очиш орқали юритиш таклифи ва бу ҳисобварақларни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш тизими ишлаб чиқилган. Таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўтган ташкилотларда миллий стандартлар ва халқаро стандарт талаблари бўйича ҳисобот тузганда ҳам  кечиктирилган солиқлар бўйича харажатларни тўғри, аниқ ҳисобга олиш  ва ахборотни тўғри шакллантириш имконияти яратилади. 
солиқ қонунчилигига кўра солиқ солиш мақсадида хорижий валютада ифодаланган даромад ва харажатлар,  валюта курси фарқи ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида тафовутни молиявий ҳисобда валюта курсидан кўрилган даромад ёки харажат сифатида тан олиш таклифи «Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан фойдаланишга қабул қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2025 йил 29 январдаги 08-18-8-88-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши солиқ қонунчилигига ва бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига кўра валюта операциялари бўйича курс фарқини юритиш мувофиқлаштирди, ҳисоб юритиш ва ахборот шакллантириш аниқлигини оширди.
консервация қилинган активларни солиқ базасидан чиқариш учун ҳисоб сиёсатида кўрсатиш ва консервация қилинган активларни солиқ ҳисобида ҳисобга олиш учун маълумотнома шакли бўйича таклифи «Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан фойдаланишга қабул қилинган («Ўзбекнефтегаз » АЖнинг 2025 йил 29 январдаги 08-18-8-88-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳисоб ахборотидан фойдаланиб, консервация қилинган мулкларни солиққа тортиш ёки уларни солиқ солиш мақсадида солиқ солинадиган базадан чиқариш бўйича асос яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish