Расулова Матлуба Абдимўмин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Қашқадарёда туризм соҳасининг шаклланиши ҳамда ривожланиши: истиқболлар ва муаммолар”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD В2023.2.PhD/Tar1451
Илмий раҳбар: Хасанов Акрам Муминович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси бош директори, тарих фанлари доктори, Н. Хушвақов, Ислом Каримов номли Тошкент Техника Университети тарих бўйича фалсафа доктори (PhD) С. Сафаров.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Қашқадарёда туризмнинг ривожланиши истиқболларини ўзига хос хусусиятларини очиб бериш ҳамда муаммолар ечими бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида туризм соҳаси ҳали шаклланиш босқичида бўлиб, туризм мавсумида инфратузилма обектларининг етишмаслиги, транспорт воситалари орқали йўловчиларни ташиш тизимининг мувофиқлаштирилмаганлиги, шунингдек, туристларни мавжуд туризм салоҳияти тўғрисида зарур маълумотлар билан таъминлаш даражасининг пастлиги соҳанинг ривожланиш суръатларини чеклаб, ички туризмни ривожлантириш, маданий мерос обектлари ва зиёрат туризмининг ўзига хос хусусиятларини тарғиб этишга қаратилган маркетинг кампанияларининг самарадор эмаслиги туризмнинг жадал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб бу туризм соҳасини модернизация қилиш ва институционал асосларини яратиш заруратини юзага келтирган асосланган;
Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш жараёнида барча обектларни жаҳон стандартлари даражасига етказиш ҳамда туристлар эҳтиёж ва талабларини тўлиқ қондиришни таъминлаш мақсадида инфратузилманинг асосий таркибий қисмлари – транспорт тизими, овқатланиш масканлари, дам олиш ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда кўнгилочар хизматларни комплекс ва юқори даражада ташкил этиш устувор стратегик вазифа сифатида белгилангани далилланган;
Кейинги йилларда саргузашт, экологик ва қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг аҳамияти ортиб бораётганлиги, жаҳон туризми тенденсияларида сайёҳларнинг тарихий-диний обектларга нисбатан табиатнинг сўлим масканлари, тоғ ён бағирлари, денгиз қирғоқлари, саргузаштларга бой марказлар, турли ўйинлар ва фестиваллар ўтказиладиган ҳудудларга ташрифи кўпроқ кузатилаётганлиги сабабли, Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида “Шаҳрисабз” ва “Майданак баланд тоғ” каби туристик марказлар ҳамда шунга ўхшаш ҳордиқ масканларини барпо этиш зарурияти илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантириш жараёнида оммавий-кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш ва гастрономик туризмни кенгайтириш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида халқаро фестиваллар ўтказилиши, Чироқчи, Ғузор ва Деҳқонобод туманларида миллий таомларга асосланган гастрономик йўналишларнинг шакллантирилиши, Хўжаи Пок ота, Даҳна ва Катта Лангар ота зиёратгоҳлари ҳудудида экотабиат инфратузилмасининг такомиллаштирилиши, шунингдек, “Мираки Туризм” маҳалласи учун “Туристик халқа” консепсиясининг ишлаб чиқилиши, туристик зоналарда конгресс ҳолл, рекреацион ва дам олиш масканларининг барпо этилиши, инвесторларни жалб қилишга қаратилган “Инвестор шоw-роом” ҳамда туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган “Виситор cентер” марказларининг ташкил этилиши ва ҳамёнбоп турпакетларнинг ишлаб чиқилиши ҳудудда туризмнинг замонавий йўналишларини шакллантиришнинг муҳим босқичлари сифатида илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида Қашқадарёда туризм соҳасининг шаклланиши ҳамда ривожланишига оид ишлаб чиқилган хулосалар ва таклифлар асосида:
Қашқадарё вилоятида шаҳар ва туманларида жойлашган туризм воситалари ва инфратузилма обектларининг, айниқса, туризм мавсумида етишмаслиги, туризм транспортларда йўловчиларни ташиш тизимининг етарли даражада мувофиқлаштирилмаганлиги, шунингдек, туристларни мавжуд туризм салоҳият тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашни ташкиллаштириш даражаси пастлиги каби илмий тарихий маълумотлардан Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи кўргазмаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 24 мартдаги 02-10/854-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятида ички туризмни, вилоят ҳудудидаги маданий мерос обектларининг ва зиёрат туризмининг ўзига хосликларини тарғиб этиш бўйича тегишли хулосалар чиқариш имконини берган.
Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантиришда барча инфратузилма обектларини жаҳон андозалари даражасига етказиб, туристлар талабини қондирадиган даражага кўтариш, бунинг учун туризм инфратузилмасининг таркибий қисмларини ташкил этиш ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 3 апрелдаги 02-51-504-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда туризм инфратузилмасининг транспорт, озиқ-овқат, дам олиш, даволаш ва бошқа кўнгилочар хизматларини юқори даражада ташкил этиш лозимлигини аниқлашга хизмат қилган.
Кейинги йилларида туризмнинг саргузашт, экологик, қишлоқ туризмини ривожлантириш, жаҳон туризми туристларнинг тарихий, диний туристик обектларга қараганда табиатнинг сўлим масканлари, тоғ ён бағирлари, денгиз қирғоқлари, саргузаштларга бой марказлар, турли ўйинлар ташкил қилинадиган фестиваллар ташкил этиш ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 20 апрелдаги 06-31-593-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида туристик ҳордиқ чиқарадиган туристик обектларни барпо қилишни аниқлаштиришга хизмат қилган.
Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантиришда халқаро фестивалларни ўтказиш, гастрономик ва зиёрат туризмини кенгайтириш, экотабиат инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда “Туристик халқа”, конгресс ҳолл, рекреацион масканлар, “Инвестор шоw-роом” ва “Виситор cентер” каби замонавий обектларни барпо этиш ҳисобига 400 минг нафардан ортиқ аҳоли ташрифини ташкил этиш асосидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 24 мартдаги 02-10/855-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида халқаро фестиваллар ташкил этиш, Ғузор, Деҳқонобод таомлари гастрономик туризмини, “Мираки туризм” маҳалласини ташкил этилишини, “Туристик халқани” ишлаб чиқишни жадаллаштиришга хизмат қилган.