Саттаров Тулкин Абдихалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Проблемы обеспечения финансовой стабильности предприятий в современных условиях развития экономики”. 08.00.07 – “Молия, пул муомиласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2025.2.PhD / Iqd 5309.  
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Зайналов Жаҳонгир Расулович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти. Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва Илмий кенгаш рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Олимжонов Одил Олимович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Карлибаева Рая Хожабаевна; Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
II. Тадқиқот мақсади инновацион ривожланаётган маҳаллий корхоналар молиявий барқарорлигини комплекс таҳлил қилиш бўйича назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва таҳлил натижалари асосида Республика корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Молиявий барқарорлик”, “молиявий мустаҳкамлик” тушунчаларининг молиявий-иқтисодий мазмуни такомиллаштириш, методик ёндашув асосида мазкур тушунчаларнинг мезонли асослари очиб берилган, бозор ҳамда корхоналар талабларига жавоб берадиган муаллифлик таърифлари берилган;
корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи кўрсаткичларнинг самарадорлигини таъминлаш, молиявий воситалар ва механизмларнинг корхоналарнинг молиявий таъминланганлигига таъсири кўрсатилган ва ушбу таҳлил асосида корхоналар уларнинг натижадорлигига кўра гуруҳланган ва замонавий инновацион иқтисодиёт ривожланиши контекстида молиявий барқарорликнинг бузилиш сабаблари аниқланган;
корхоналарнинг молиявий ресурсларини шакллантириш ва ишлатилишини тизими самарадорлигини таъминлаш мақсадида, корзоналарнинг корхоналар молиявий барқарорлигини баҳолаш модели асослаб берилган;
Иқтисодиётни ривожлантиришнинг замонавий шароитларини ҳисобга олган ҳолда корхоналар молиявий барқарорлигини баҳолаш моделини ишлаб чиқилганлик даражаси асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалда жорий этилиши:
1. Устав фондида давлат улуши мавжуд корхоналарнинг молиявий барқарорлигини, уларнинг молиявий ресурслари таркибини ўзгаришини акс эттирувчи кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда  баҳолаш зарурлиги тўғрисидаги таклиф (Давлат активларини бошқариш агентлигининг 01.11.2024 йилдаги маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалда жорий этилиши корхоналар молиявий ресурсларининг жойлаштирилиши ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этишга туртки бўлади ҳамда корхоналарнинг тўлов қобилияти ва ликвидлилигини оширди.
2. Корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ҳисоблашда кўрсаткичларни ҳисобга олиш ва уни тизимли таҳлил қилиш зарурлиги тўғрисидаги таклиф (Давлат активларини бошқариш агентлигининг 01.11.2024 йилдаги маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида корхоналар молиявий барқарорлигини баҳолашнинг интеграл модели ишлаб чиқилди.
3. Устав фондида давлат улуши мавжуд корхоналарни молиявий барқарорлигини унинг интеграл баҳоси асосида ҳисоблашни ташкил этиш тўғрисидаги таклиф: молиявий барқарорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш, тўлов қобилияти ва ликвидликни таъминловчи коэффициентларни аниқлашдан иборат (Давлат активларини бошқариш агентлигининг 01.11.2024 йилдаги маълумотномаси). Таклиф натижасида корхоналар рақобатбардошлик даражаси, мажбуриятлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш имконияти ва юқори рентабеллик (камида 10%)ка эришиш учун турли манбалардан пул оқимини шакллантириш имконияти аниқланди.
4. Бизнес-режада назарда тутилган харажатлар ҳажмини чеклашга эмас, балки улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун инвестициялар оқимини кўпайтиришга қаратилган таклиф (Давлат активларини бошқариш агентлигининг 01.11.2024 йилдаги маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши корхоналарнинг молиявий барқарорлигини баҳолашни таъминлашда хизмат қилди, коэффициентларни ҳисоблаш бўйича ахборот моделини яратишга имкон берди ва молиявий барқарор корхоналарни танлаш имкониятини яратиб берди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish