Нормурадов Нурбек Сунатилловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Сут ва сут маҳсулотлари корхоналарида рақамли технологияларидан самарали фойдаланишнинг услубий жиҳатлари”, 08.00.16. – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3152
Илмий раҳбар: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Садинов Азиз Зиядуллаевичлар, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологя институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларини оптимал ташкил қилишда биг дата технологияларини қўллаш асосида йиғилган катта маълумотларни тезкор ва кенг кўламда таҳлил қилиш натижасида ўзаро иқтисодий мунособатларни самарали йўлга қўйиш асосланган;
тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи ва чакана савдо нуқталарига етказиб бериш жараёнларини самарали ташкил этишда корхона ахборот тизими таркибида блокчейн технологиясини қўллаш таклиф этилган;
корхона сут ва сут маҳсулотларини сотиб олаётган мижозлар ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг иқтисодий истиқболларини олдиндан кўра билиш нуқтаи назаридан ахборот тизими таркибига сунъий интеллект технологиясидан фойдаланишнинг илмий асослари таклиф қилинган;
таркибий ўзгаришларнинг динамикаси, уларни шакллантирувчи ички ва ташқи омиллар ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни инобатга олган ҳолда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари таклиф қилинган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сут ва сут маҳсулотлари корхоналарида рақамли технологияларидан самарали фойдаланишнинг услубий жиҳатлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларини оптимал ташкил қилишда биг дата технологияларини қўллаш асосида йиғилган катта маълумотларни тезкор ва кенг кўламда таҳлил қилиш натижасида ўзаро иқтисодий мунособатларни самарали йўлга қўйиш таклифи 2020-йил 28-апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4699-сонли қарори ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-482-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу технологияни жорий этилиши натижасида ўзаро электрон маълумотлар алмашиш ахборот тизими ишлаб чиқилиб, иш унумдорлиги ошишига ва ҳужжатларни тузиш билан боғлиқ бўлган харажжатларни битимнинг умумий қийматининг 6-8% гача камайтириш ва иш самарадорлигини 9-10% гача ошириш имконини беради;
тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи ва чакана савдо нуқталарига етказиб бериш жараёнларини самарали ташкил этишда корхона ахборот тизими таркибида блокчейн технологиясини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 17-декабрдаги “Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги 794-сонли қарори ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-482-сонли маълумотномаси). Натижада, ташкилот бошқарув жараёнларини оптимал ташкил этиш бўйича ахборот тизимидан фойдаланишнинг автоматлаштирилган тизимларнинг эксплутасион фаолиятини ташкил этиш ва унинг интеграл хусусияти орқали техник-технологик элементларнинг ривожланиш консепсиясини шакллантириш орқали сутни қайта ишлаш корхоналарида сарф харажатлар 4-5% га камайтириш ҳамда иш самарадорлиги 11-12% гача ошириш имкониятини беради;
корхона сут маҳсулотларини сотиб олаётган мижозлар ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг иқтисодий истиқболларини олдиндан кўра билиш нуқтаи назаридан ахборот тизими таркибига сунъий интеллект технологиясидан фойдаланишнинг илмий асосларига доир таклиф 2021-йил 26-августдаги “Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5234-сонли қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-482-сонли маълумотномаси). Натижада, бозор талабини янада аниқроқ прогнозлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини оптимал режалаштириш, маркетинг стратегиясини мижоз эҳтиёжларига мослаштириш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш имконини бериш орқали корхонанинг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаган;
таркибий ўзгаришларнинг динамикаси, уларни шакллантирувчи ички ва ташқи омиллар ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни инобатга олган ҳолда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясида акс этган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-482-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу соҳада рўй бераётган таркибий ўзгаришларнинг динамикаси, уларни шакллантирувчи ички ва ташқи омиллар ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи иқтисодий қонуниятлар аниқланиб, сут саноати ривожланишининг барқарор йўналишларини белгилаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish