Хамдамов Илхомжон Бахтиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Метаболик синдромли беморларда бариатрик операциялар натижаларини яхшилаш йўллари” ихтисослик шифри: 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Tib1268.
Илмий маслаҳатчи: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Обид Максудович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тешаев Октябр Рухиллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Гуламов Олимжон Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдромли беморларда бариатрик жарроҳликнинг клиник натижаларини мослаштирилган жарроҳлик ёндашувларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, шунингдек модификацияланган жарроҳлик аралашувларини қўллаш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор метаболик синдромли беморларнинг клиник-патогенетик кўриниши ўрнатилиб, уларда стандарт лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясини ўтказиш гастроэзофагеал рефлюкснинг кучайишига ва етарли бўлмаган метаболик ремиссияга олиб келиши исботланган;
клиник натижаларни таҳлил қилиш асосида яққол ифодаланган гормонал рефрактерлик ҳамда ошқозон ва айланиб ўтувчи қовузлоқнинг морфофункционал мувофиқмаслиги кузатилган беморларда анъанавий лапароскопик минигастрошунтлашни қўллашнинг патогенетик мақсадли эмаслиги исботланган;
илк бор инсулинрезистентлик даражаси (HOMA-IR), HbA1c, тана массаси индекси, гастроэзофагеал рефлюкснинг мавжудлиги ва шакли, диабетнинг давомийлиги, C-пептид даражаси ва бариатрик аралашув усулини танлаш ўртасида кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланган;
метаболик синдроми бўлган беморларда саккизта объектив клиник-лаборатор белгиларига асосланган юқори башоратлаш қийматига эга (AUC>0,8) бўлган ҳар бир бемор учун персонализациялашган операция усулини танлаш учун баллик диагностик восита ишлаб чиқилган;
илк бор 3D моделлаштириш усули ёрдамида шу жумладан резервуар ҳамда айланма қовузлоқ узунлигини индивидуал танлаш учун, ошқозоннинг морфометрик параметрларига асосланган интеграциялаш механизми ишлаб чиқилган (IAP 8147-сонли патент).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 10 октябрдаги 26/31 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор метаболик синдромли беморларнинг клиник-патогенетик кўриниши ўрганилиб, уларда стандарт лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясини ўтказиш гастроэзофагеал рефлюкснинг кучайишига ва етарли бўлмаган метаболик ремиссияга олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк маротоба метаболик синдромли беморларнинг клиник-патогенетик кўриниши ўрганилиб, уларда стандарт лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясини ўтказиш гастроэзофагеал рефлюкснинг кучайишига ва етарли бўлмаган метаболик ремиссияга олиб келиши исботланган, бу ўз навбатида мазкур беморларнинг барчасида ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш усулларини қўллаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (15.07.2025 й.; № 139-сон); Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (01.07.2025 й.; № 73-сон) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (08.07.2025 й.; №102- сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: метаболик синдромли беморларнинг клиник-патогенетик кўриниши ўрганилиб, уларда стандарт лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясини ўтказиш гастроэзофагеал рефлюкснинг кучайишига ва етарли бўлмаган метаболик ремиссияга олиб келиши исботланган бўлиб, бу ўз навбатида гастроэзофагеал рефлюксни олдини олишда фойдаланишига имкон бериб, беморларни даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдромли беморларнинг клиник-патогенетик кўриниши ўрганилиб, уларда стандарт лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясини ўтказиш гастроэзофагеал рефлюкснинг кучайишига ва етарли бўлмаган метаболик ремиссияга олиб келиши исботланган, бу ўз навбатида операциядан сўнги кузатилиш хавфи юқори бўлган асоратларни олдини олишида инобатга олиниб, даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш орқали 1 нафар беморга сарфланадиган харажатларини 2350000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: метаболик синдромли беморларнинг клиник-патогенетик кўриниши ўрганилиб, уларда стандарт лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясини ўтказиш гастроэзофагеал рефлюкснинг кучайишига ва етарли бўлмаган метаболик ремиссияга олиб келишини инобатга олиш, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2350000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: клиник натижаларни таҳлил қилиш асосида яққол ифодаланган гормонал рефрактерлик ҳамда ошқозон ва айланиб ўтувчи қовузлоқнинг морфофункционал мувофиқмаслиги кузатилган беморларда анъанавий лапароскопик минигастрошунтлашни қўллашнинг патогенетик мақсадли эмаслиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: клиник натижаларни таҳлил қилиш асосида яққол ифодаланган гормонал рефрактерлик ҳамда ошқозон ва айланиб ўтувчи қовузлоқнинг морфофункционал мувофиқмаслиги кузатилган беморларда анъанавий лапароскопик минигастрошунтлашни қўллашнинг патогенетик мақсадли эмаслигини инобатга олиш даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (15.07.2025 й.; № 139-сон); Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (01.07.2025 й.; № 73-сон) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (08.07.2025 й.; №102- сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: яққол ифодаланган гормонал рефрактерлик ҳамда ошқозон ва айланиб ўтувчи қовузлоқнинг морфофункционал мувофиқмаслиги кузатилган беморларда анъанавий лапароскопик минигастрошунтлашни қўллашнинг патогенетик мақсадли эмаслигининг исботланганлиги ривожланиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: яққол ифодаланган гормонал рефрактерлик ҳамда ошқозон ва айланиб ўтувчи қовузлоқнинг морфофункционал мувофиқмаслиги кузатилган беморларда анъанавий лапароскопик минигастрошунтлашни қўллашнинг патогенетик мақсадли эмаслигининг исботланганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1400000 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 90000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: яққол ифодаланган гормонал рефрактерлик ҳамда ошқозон ва айланиб ўтувчи қовузлоқнинг морфофункционал мувофиқмаслиги кузатилган беморларда анъанавий лапароскопик минигастрошунтлашни қўллашнинг патогенетик мақсадли эмаслигининг исботланганлиги инобатга олиб хирургик тактикани мақбуллаштириш, даволаниш самарасини оширишга, даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор инсулинрезистентлик даражаси (HOMA-IR), HbA1c, тана массаси индекси, гастроэзофагеал рефлюкснинг мавжудлиги ва шакли, диабетнинг давомийлиги, C-пептид даражаси ва бариатрик аралашув усулини танлаш ўртасида кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк маротоба инсулинрезистентлик даражаси (HOMA-IR), HbA1c, тана массаси индекси, гастроэзофагеал рефлюкснинг мавжудлиги ва шакли, диабетнинг давомийлиги, C-пептид даражаси ва бариатрик аралашув усулини танлаш ўртасида кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида ривожланадиган асоратларни камайтиришга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (15.07.2025 й.; № 139-сон); Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (01.07.2025 й.; № 73-сон) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (08.07.2025 й.; №102- сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: инсулинрезистентлик даражаси (HOMA-IR), HbA1c, тана массаси индекси, гастроэзофагеал рефлюкснинг мавжудлиги ва шакли, диабетнинг давомийлиги, C-пептид даражаси ва бариатрик аралашув усулини танлаш ўртасида кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланиши операциядан кейинги даврда ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларнинг камайтириш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлиги: инсулинрезистентлик даражаси (HOMA-IR), HbA1c, тана массаси индекси, гастроэзофагеал рефлюкснинг мавжудлиги ва шакли, диабетнинг давомийлиги, C-пептид даражаси ва бариатрик аралашув усулини танлаш ўртасида кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1400000 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 90000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: инсулинрезистентлик даражаси (HOMA-IR), HbA1c, тана массаси индекси, гастроэзофагеал рефлюкснинг мавжудлиги ва шакли, диабетнинг давомийлиги, C-пептид даражаси ва бариатрик аралашув усулини танлаш ўртасида кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланганлигининг амалиётда қўлланилиши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларни камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: метаболик синдроми бўлган беморларда саккизта объектив клиник-лаборатор белгиларига асосланган юқори башоратлаш қийматига эга (AUC>0,8) бўлган ҳар бир бемор учун персонализациялашган операция усулини танлаш учун баллик диагностик восита ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: метаболик синдроми бўлган беморларда саккизта объектив клиник-лаборатор белгиларига асосланган юқори башоратлаш қийматига эга (AUC>0,8) бўлган ҳар бир бемор учун персонализациялашган операция усулини танлаш учун баллик диагностик воситасини амалиётда қўлланилиши беморларни шифо жараёнини тезлаштириб асоратларни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (15.07.2025 й.; № 139-сон); Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (01.07.2025 й.; № 73-сон) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (08.07.2025 й.; №102- сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: метаболик синдроми бўлган беморларда саккизта объектив клиник-лаборатор белгиларига асосланган юқори башоратлаш қийматига эга (AUC>0,8) бўлган ҳар бир бемор учун персонализациялашган операция усулини танлаш учун баллик диагностик воситасидан фойдаланиш ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдроми бўлган беморларда саккизта объектив клиник-лаборатор белгиларига асосланган юқори башоратлаш қийматига эга (AUC>0,8) бўлган ҳар бир бемор учун персонализациялашган операция усулини танлаш учун баллик диагностик воситасидан фойдаланиш беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: метаболик синдроми бўлган беморларда саккизта объектив клиник-лаборатор белгиларига асосланган юқори башоратлаш қийматига эга (AUC>0,8) бўлган ҳар бир бемор учун персонализациялашган операция усулини танлаш учун баллик диагностик воситасини амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 4500000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: илк бор 3D моделлаштириш усули ёрдамида шу жумладан резервуар ҳамда айланма қовузлоқ узунлигини индивидуал танлаш учун, ошқозоннинг морфометрик параметрларига асосланган интеграциялаш механизми ишлаб чиқилган (IAP 8147-сонли патент). Илмий янгиликнинг аҳамияти: 3D моделлаштириш усули ёрдамида шу жумладан резервуар ҳамда айланма қовузлоқ узунлигини индивидуал танлаш учун, ошқозоннинг морфометрик параметрларига асосланган интеграциялаш механизмининг амалиётда қўлланилиши беморларни шифо жараёнини тезлаштириб асоратларни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (15.07.2025 й.; № 139-сон); Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (01.07.2025 й.; № 73-сон) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (08.07.2025 й.; №102- сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: 3D моделлаштириш усули ёрдамида шу жумладан резервуар ҳамда айланма қовузлоқ узунлигини индивидуал танлаш учун, ошқозоннинг морфометрик параметрларига асосланган интеграциялаш механизмидан фойдаланиш ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: 3D моделлаштириш усули ёрдамида шу жумладан резервуар ҳамда айланма қовузлоқ узунлигини индивидуал танлаш учун, ошқозоннинг морфометрик параметрларига асосланган интеграциялаш механизмини қўлланилиши беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: 3D моделлаштириш усули ёрдамида шу жумладан резервуар ҳамда айланма қовузлоқ узунлигини индивидуал танлаш учун, ошқозоннинг морфометрик параметрларига асосланган интеграциялаш механизмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.