Облоқулова Сайёра Абдурашит қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Орқа мия травматик жароҳатланишида жигар морфометрик параметрларининг қиёсий тавсифи”, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5773.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: орқа мия травматик жароҳатланишининг турли даврларида жигарда кечадиган морфофункционал ўзгаришларни қиёсий баҳолаш ҳамда уларни коррекция қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор орқа мия шикастланишининг ўткир даврида жигарнинг марказий веналари диаметри, гепатоцитлар ва уларнинг ўзаги ўлчамлари катталашганлиги, сўнгра динамикада эрта даврда ушбу кўрсаткичлар камайиши исботланган;
илк бор орқа мия шикастланишининг турли даврларида жигар тўқимасида лейкоцитар инфилтрациянинг ошиши, гепатоцитлар ўлчамларининг кичрайиши, уларнинг цитоплазмасида ёғ ва оқсил моддасига хос бўлган киритмаларнинг йиғилиши, томир девори ва интерстциал соҳаларда бириктирувчи тўқимага хос бўлган коллаген толалар миқдорининг купайиши аниқланган;
илк бор назорат гуруҳидаги оқ зотсиз каламушлар жигар тўқимасида Bcl-2 маркёрининг ошганлиги ва дори воситалари қўлланган гуруҳда эса 1,14 марта Bcl-2 маркёрининг экспрессияси камайиши, Ki-67 маркёри экспрессияланиш даражасининг пасайиши ҳамда дори воситалари қўллангандан кейинги гуруҳда ошганлиги исботланган;
“Fitoliver” БФҚ оқ зотсиз каламушлар орқа мия шикастланишдан кейинги жигарнинг цитолитик синдром индикаторлари (АЛТ, АСТ ва ЛДГ) назорат гуруҳи каламушларига нисбатан ишончли равишда камайиб, меъёрга яқинлашганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Орқа мия травматик жароҳатланишида жигар морфометрик параметрларининг қиёсий тавсифини ўрганиш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор орқа мия шикастланишининг ўткир даврида жигарнинг марказий веналари диаметри, гепатоцитлар ва уларнинг ўзаги ўлчамлари катталашганлиги, сўнгра динамикада эрта даврда ушбу кўрсаткичлар камайиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: орка мия жарохатидан сўнг динамикасида жигарда юзага келадиган жараёнларини баҳолаш мақсадида беморларда касалликни эрта ташхислаш имкони яратилди, аниқланган динамика клиник амалиётда прогноз беришни енгиллаштирди ҳамда шифокорлар учун беморларни назорат қилиш алгоритмларини такомиллаштиришга ҳамда ташхислаш тартибини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: жигардаги ўзгаришларни эрта аниқлаш орқали асоратларнинг олдини олиш, даволаш харажатларини қисқартириш ва реабилитация муддатини камайтириш имкони яратилди. Хулоса: Оптимал ташхис ва назорат тактикаларининг жорий этилиши ҳар бир бемор учун ўртача 300000 сўмгача иқтисодий тежамкорликка эришиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор орқа мия шикастланишининг турли даврларида жигар тўқимасида лейкоцитар инфилтрациянинг ошиши, гепатоцитлар ўлчамларининг кичрайиши, уларнинг цитоплазмасида ёғ ва оқсил моддасига хос бўлган киритмаларнинг йиғилиши, томир девори ва интерстциал соҳаларда бириктирувчи тўқимага хос бўлган коллаген толалар миқдорининг купайиши аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: орқа мия шикастланишининг турли даврларида жигарнинг лейкоцитар инфилтрациянинг ошиши, гепатоцитлар ўлчамларининг кичрайиши, уларнинг цитоплазмасида ёғ ва оқсил моддасига хос бўлган киритмаларнинг йиғилиши, томир девори ва интерстциал соҳаларда бириктирувчи тўқимага хос бўлган коллаген толалар миқдорининг купайиши каби механизмлари тизимли тартибида очиб бериш натижасида хасталикни эрта ташхислаш орқали унинг натижасида юзага келадиган асоратларнинг олдини олишга шароит яратилганлиги ва хасталикни самарали даволаш тизимини шакллантиришга асос бўлиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда ногиронликни олдини олишга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: морфологик баҳолашнинг аниқлиги туфайли ортиқча биопсия ва қиммат ташхис усулларига эҳтиёж камайди. Хулоса: Асоратларни эрта олдини олиш ва тўғри реабилитация тактикаси харажатларни сезиларли даражада қисқартиради ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 300000 сўмгача иқтисодий тежамкорликни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: илк бор назорат гуруҳидаги оқ зотсиз каламушлар жигар тўқимасида Bcl-2 маркёрининг ошганлиги ва дори воситалари қўлланган гуруҳда эса 1,14 марта Bcl-2 маркёрининг экспрессияси камайиши, Ki-67 маркёри экспрессияланиш даражасининг пасайиши ҳамда дори воситалари қўллангандан кейинги гуруҳда ошганлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий тахлил асосида орка мия жарохатидан сўнг жигар тўқимасида Bcl-2 ва Ki-67 маркерлари шикастланиш жараёнида апоптоз ва регенерация ҳолатини баҳолаш имконини яратди, клиник амалиётда биомаркерлардан фойдаланиш беморларни индивидуал назорат қилиш имконини берди, шифокорлар учун прогноз бериш ва даволаш тактикасида янги кўрсатмалар пайдо бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу замонавий тахлил натижаларида биомаркерлар асосида тўғри ташхис қўйиш орқали асоратлар билан боғлиқ ортиқча харажатлар камайди, самарасиз даволаш усуллари камайтирилди, биомаркерларни жорий қилиш орқали тезкор ва иқтисодий тежамкор ташхис усули қўлланилди ва узоқ муддатли реабилитация харажатлари қисқарди. Хулоса: орқа мия жарохатидан сўнг жигар структурасида келиб чикадиган ўзгаришларни эрта ташхислаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва тўғри реабилитация тактикасини танлаш натижасида харажатлар бюджет маблағлари 10,3% иқтисод қилинган.
тўртинчи илмий янгилик: “Fitoliver” биологик фаол қўшимчаси оқ зотсиз каламушлар орқа мия шикастланишдан кейинги жигарнинг цитолитик синдром индикаторлари (АЛТ, АСТ ва ЛДГ) назорат гуруҳи каламушлариги нисбатан ишочли равишда камайиб, меъёрга яқинлашганлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: орка мия жарохатидан сўнг жигарда юзага келадиган структур ўзгаришларни олдини олишда “Fitoliver” биологик фаол қўшимчаси қўлланилганда жигар фаолияти тикланиши беморларнинг ҳаётий сифатини оширди, асоратлар хавфи камайиб, беморнинг тузалиш даври қисқариши таъминланади ва табиий воситалардан фойдаланиш аҳоли орасида хавфсиз ва арзон даволаш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: “Fitoliver” биологик фаол қўшимчаси қўлланилганда даволаш жараёни самарали бўлиб, соғлиқни сақлаш харажатлари камайтириш имконин яратиб берди ҳамда клиник амалиётда ушбу воситадан фойдаланиш ҳар бир бемор учун ўртача 300000 сўмгача иқтисодий тежамкорликка эришиш имконини беради. Хулоса: орқа мия шикастланишидан кейин жигарда кечадиган морфологик ва биокимёвий ўзгаришларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг динамикасини баҳолаш ҳамда “Fitoliver” биологик фаол қўшимчаси қўлланилганда цитолитик синдром кўрсаткичларининг меъёрга яқинлашишини исботлаш орқали жигар фаолияти тикланишига, асоратлар хавфини камайтиришга ва реабилитация самарадорлигини оширишга эришилган.
Оқ зотсиз каламушлар қон зардоби биокимёвий кўрсаткичларига "Фитоливер" воситаси таъсирини аниқлаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (14.06.2025-йил 210-сон буйруқ асосида) ва Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази Навоий филиалида (12.06.2025-йил 87-сон буйруқ асосида) клиник амалиётга тадбик этилган. Амалиётга тадбиқ бўйича ЎзРес ССВ ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги қарори асосида 21/26-сонли ягона хулоса олинган.