Азимова Зилола Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган бўёқлар таъсирида ўпка морфологиясининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг фитокоррекцияси” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3267.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хужа Ахмад Яссавий номидаги қозок турк халқаро университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўпканинг морфофункционал хусусиятларини меъёрда ва синтетик бўёқлар таъсирида ўзгариши ҳамда спирулина ёрдамида фитокоррекция қилиш самарадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажрибада оқ зотсиз каламушларга титан диоксиди ва алюминий оксид нанозаррачаларининг алоҳида ва комплекс ҳолатда узоқ муддат таъсири натижасида яллиғланиш жараёни сабабли респиратор бронхиолалар диаметрининг камайиши ва веноз димланиш билан боғлиқ венулалар деворининг юпқалашганлиги аниқланган;
нейтрон-акцивaцион таҳлил натижалари асосида озиқ-овқат бўёқларини узоқ муддат қабул қилган каламушларнинг ўпка тўқималарида титан ва алюминий элементларининг меъёрий кўрсаткичларига нисбатан ошиши исботланган;
илк бор иммуногистокимёвий текшириш натижасида TiO2 ва Al2O3 нанозаррачаларини қабул қилган тажриба гуруҳ каламушларида CD68 маркёри экспрессияси ошгани, 30 кунлик спирулина билан фитокоррекциядан сўнг эса ўпка макрофагларининг экспрессия даражаси нисбатан камайганлиги аниқланган;
спирулина махсулоти билан фитокоррециядан сўнг ўпка тўқималарида альвеолалараро тўсиқларнинг қалинлашганлиги, альвеолалар сонининг ошганлиги ҳамда инфильтрация майдонининг қисқарганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган бўёқлар таъсирида ўпка морфологиясининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг фитокоррекцияси усулини ўрганиш натижасида олинган илмий хулосалар асосида .
биринчи илмий янгилик: тажрибада оқ зотсиз каламушларга титан диоксиди ва алюминий оксид нанозаррачаларининг алоҳида ва комплекс ҳолатда узоқ муддат таъсири натижасида яллиғланиш жараёни сабабли респиратор бронхиолалар диаметрининг камайиши ва веноз димланиш билан боғлиқ венулалар деворининг юпқалашганлиги аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: озиқ-овқат бўёқлари титан диоксид ва алюминий оксид таъсирида ўпкадаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар натижасидаги патологик жараёнлар инобатга олиниб, даволаш натижаларини яхшилашга, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш, шифо жараёнини тезлаштириш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: озиқ-овқат бўёқлари таъсирида ўпкадаги морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатларни эрта аниклаш даволаш самарадорлигини ошишига ва бюджет маблағлари харажатларини камайтиришга ҳамда иқтисодий тежамкорликка эришиш имкониятини яратади. Хулоса: озиқ-овқат бўёқлари титан диоксид ва алюминий оксид таъсирида ўпкадаги морфологик ва морфометрик ўзгаришларни эрта аниқлаш натижасида, юзага келадиган оғир асоратларни олдини олишга эришиш натижасида бюджет маблағлари ҳисобига 9,8% га иктисод қилишга эришилди.
иккинчи илмий янгилик: нейтрон-акцивaцион таҳлил натижалари асосида озиқ-овқат бўёқларини узоқ муддат қабул қилган каламушларнинг ўпка тўқималарида титан ва алюминий элементларининг меъёрий кўрсаткичларига нисбатан ошиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотдан олинган маълумотлар нейтрон-акцивaцион таҳлил натижалари асосида озиқ-овқат бўёқлари билан зарарланиш натижасида ўпка тўқимасида ривожланиши мумкин бўлган структур ўзгаришларни замонавий диагностик усуллар ёрдасида эрта аниқлаш ҳамда даволаш усулларини оптималлаштириш, шунингдек беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги касалликнинг эрта босқичларида аниқланиши ва даволашнинг самарали ташкил этилиши натижасида беморлар учун зарур бўлган даво муолажалари ҳажми оптималлаштирилди, бу эса ҳар бир стационар бемор учун иқтисодий жиҳатдан тежамкор даволаниш имконини яратди. Хулоса: нейтрон-акцивацион таҳлил натижалари асосида озиқ-овқат бўёқлари таъсирида ўпкадаги морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатларни даволаш самарадорлигини ошишига, оғир асоратларни олдини олиш ҳисобига шифохона койка кунларини қисқариши, даво харажатларини қисқариши эвазига давлат бюджет маблағларини иқтисод қилинишга эришилди.
учинчи илмий янгилик: илк бор иммуногистокимёвий текшириш натижасида TiO2 ва Al2O3 нанозаррачаларини қабул қилган тажриба гуруҳ каламушларида CD68 маркёри экспрессияси ошгани, 30 кунлик спирулина билан фитокоррекциядан сўнг эса ўпка макрофагларининг экспрессия даражаси нисбатан камайганлиги аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: TiO2 ва Al2O3 нанозаррачалари билан зарарланиш натижасида ўпкада юзага келадиган структур жараёнларини юзага келишини баҳолаш мақсадида иммуногистокимёвий тахлилда CD68 маркери миқдорини ўзгаришида ўзига хос бўлган қиёсий тавсифи очиб берилганлиги орқали ўпкадаги функционал тузилмалаларни ўзгаришини олдини олиш таъминлаш ҳамда асоратларни олдини олишга сабаб бўлувчи профилактик ва даволаш чора-тадбирлари учун фундаментал асос сифатида хизмат қилиш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда ташхислаш тартибини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган текширув усулларидан фойдаланиш ва дифференциал ёндашув асосида даволаш натижасида беморларнинг шифохонада қолиш муддати қисқаришига, касалланиш рецидивларини камайиши ҳисобига оғир асорат даражасини олдини олиш натижасида иқтисод қилинади. Хулоса: озиқ-овқат бўёқлари титан диоксид ва алюминий оксид таъсирида ўпкадаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар натижасидаги патологик касалликларни спирулина моддаси билан фитокоррекция қилиш натижасида юзага келадиган оғир асоратларни олдини олиш ҳамда даво самарадорлигини ошириш ҳисобига давлат бюджети маблағларидан 200000 сўм миқдорида иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: спирулина махсулоти билан фитокоррециядан сўнг ўпка тўқималарида альвеолалараро тўсиқларнинг қалинлашганлиги, альвеолалар сонининг ошганлиги ҳамда инфильтрация майдонининг қисқарганлиги аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: озиқ-овқат бўёқларидан заҳарланишда ўпкадаги морфологик ўзгаришларида спирулинанинг даволовчи таъсири аниқланиши, ўпка касалликларида ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш учун асос бўлади. Иқтисодий самарадорлиги: олиб борилган тадқиқот натижаларига таянган ҳолда амалга оширилган даволаш чоралари 1 нафар бемор учун давлат бюджети маблағларидан 200000 сўм миқдорида иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: ўпка тўқимасидаги патоморфологик ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш, ушбу хасталикка хос бўлган асоратларнинг олдини олиш ҳамда комплекс даволаш алгоритмини қўллаш орқали даволаш самарадорлигининг ошишига эришилди.
Озиқ – овқат саноатида қўлланиладиган бўёқлар таъсирида ўпканинг морфологик хусусиятларини аниқлаш усули соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш бошқармаси Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси (16.12.2024 йилдаги 01-114-сон буйруқ) ҳамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.01.2025 йилдаги 25-сон буйруқ) клиник амалиётга тадбик этилган. Амалиётга тадбиқ бўйича ЎзРес ССВ ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 4 сентябрдаги қарори асосида 24/28-сонли ягона хулоса олинган.