Мирзаева Дилноза Фархадовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги гемобластозларнинг неврологик асоратлар ривожланишининг патогенетик механизмлари ва ташхисоти», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2. DSc/Tib854.
Илмий маслахатчи: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гульнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зыков Валерий Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Исхаков Элдор Жасурович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўткир лейкозли болаларда неврологик асоратларнинг ривожланишини клиник-неврологик ва патогенетик механизмларини аниклаш ёрдамида эрта ва қиёсий ташхислаш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор полихимиотерапия оқибатида келиб чиқадиган асоратлар (химиоиндуцирланган полинейропатия, миопатик синдром, метотрексат лейкоэнцефалопатия, химик менингизм) аниқланиб, специфик инфильтрация сабабли периферик нервларни ўчоқли зарарланиши билан намоён бўлиши аниқланган;
илк бор ўткир лейкозли болаларда марказий нерв тизими рецидивларини эрта ва комбинирланган шакллари устун келганлиги сабабли, ўткир миелобласт лейкоз ва Т-иммунофенотипли ўткир лимфобласт лейкозлар билан транслокацияси, молекуляр-генетик анализи билан ўзаро корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
илк бор полихимиотерапия олмаган болаларнинг бош миясида ўчоқли инфильтрация, мия қон томирларида микротромбозлар, полихимиотерапия олган болаларда бош миянинг оқ моддасида диффуз симметрик дистрофик ўзгаришлар, бош миянинг пўстлоқ ости тугунлари ва гиппокампни зарарланиши аниқланган;
илк бор 10 ёшдан катта болаларда t (9;22) транслокацияси, BCR/ABL онкогени ва бошланғич гиперлейкоцитоз мавжуд бўлган ҳолларда, бош миянинг чуқур тузилмаларига таъсир қилувчи нейролейкоз ҳолатлари корреляцияси учраши ва бу ҳолатлар салбий прогноз ва юқори ўлим кўрсаткичлари билан боғлиқ эканлиги исботланган;
ўткир лейкозли болаларда неврологик асоратларни патогенетик механизмларига биноан эрта ташхислаш ва прогнозлашга ёндашув лейкозни тури, иммунофенотипи, транслокацияси, молекуляр-генетик анализи, минимал қолдиқ касаллик (MRD) асосида мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўткир гемобластозли болаларда неврологик асоратларни ташхислаш ва патогенез механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор полихимиотерапия оқибатида келиб чиқадиган асоратлар (химиоиндуцирланган полинейропатия, миопатик синдром, метотрексат лейкоэнцефалопатия, химик менингизм) аниқланиб, специфик инфильтрация сабабли периферик нервларни ўчоқли зарарланиши билан намоён бўлиши аниқланган бўйича таклифлар ТХКМРМ Олимлар кенгаши томонидан 26.03.2025 йилдаги 49-сон билан тасдиқланган “Дифференциальная диагностика неврологических осложнений у детей при острых лейкозах” ва “Педиатрическая модифицированная тотальная шкала нейропатий (ped-m TNS) для оценки химиоиндуцированной периферической нейропатии у детей при острых лейкозах” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 2025 йил 9 май санасидаги 75-сонли ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 2025 йил 10 май 127-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/33 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир лейкоз ва кимётерапия сабабли болаларда келиб чикган неврологик асоратларни эрта аниқлаш ва дифференциал ташхис жадвали қўлланилиши марказий ва периферик нерв тизими зарарланишини аниқлаш имконини беради, ўз вақтида даволашни амалга оширишга ёрдам беради ва комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация самарадорлигини сезиларли даражада оширади ҳамда беморнинг ногиронликка чалинишини олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир лейкозли болаларда неврологик асоратларни эрта аниқлаш, уларни тўғри бахолаш ҳар бир ҳолати учун 1 нафар бемор ҳисобига 4551700 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: ўткир лейкозли болаларда неврологик асоратларни эрта аниқлаш, уларни қиёсий ташхислаш учун ишлатиладиган дифференциал диагностика мезонлари самарали ва илмий асосланган тавсия сифатида хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ўткир лейкозли болаларда марказий нерв тизими рецидивларини эрта ва комбинирланган шакллари устун келганлиги сабабли, ўткир миелобласт лейкоз ва Т-иммунофенотипли ўткир лимфобласт лейкозлар билан транслокацияси, молекуляр-генетик анализи билан ўзаро корреляцион боғлиқлиги аниқланган бўйича таклифлар ТХКМРМ Олимлар кенгаши томонидан 26.03.2025 йилдаги 49-сон билан тасдиқланган “Дифференциальная диагностика неврологических осложнений у детей при острых лейкозах” ва “Педиатрическая модифицированная тотальная шкала нейропатий (ped-m TNS) для оценки химиоиндуцированной периферической нейропатии у детей при острых лейкозах” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва 2025 йил 9 май санасидаги 75-сонли ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 2025 йил 10 май 127-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/33 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу шкала ёрдамида ўткир лейкоз билан оғриган болаларда эрта кимёвий-индутсирланган периферик полинейропатияларни аниқлаш мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида ногиронликнинг олдини олади ва гемобластоз билан оғриган болаларнинг меҳнат қобилияти ва ижтимоийлашувини сақлаб қолади. Бундан ташқари, ўткир лейкоз билан оғриган болаларда асаб тизимининг шикастланиш даражаси ва чуқурлигини аниқлаш орқали ушбу ўзгаришларнинг олдини олиш ва даволашни етарли даражада амалга ошириш мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: I гуруҳ ногиронлиги бўлган беморларга давлатимиз томонидан 1027000 сўм, II гуруҳ ногиронлиги бўлган беморларга эса 920000 сўм тўланади. Агар асаб тизими шикастланишларини эрта аниқлаш алгоритми ёрдамида шифокор доминант неврологик танқисликни аниқласа ва шунга мувофиқ адекват мақсадли терапия (кимёвий дори воситаларини бекор қилиш ёки дозасини камайтириш, мотор танқислигида нейропротектив терапия - реабилитолог билан ишлаш курси ва бошқалар) тайинланса, бу ўткир лейкозларда асаб тизимининг шикастланишини эрта аниқлаш билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни 2 баравар камайтиради. Хулоса: педиатрик модификацияланган тотал нейропатия шкаласини қўллаш химиоиндуцирланган периферик нейропатияси бўлган беморларда асоратларни вақтида аниқлашга ва улрга эрта ёрдам бериш имконини бериб, клиник амалиётда қўллаш учун тавсия этилади.
учинчи илмий янгилик: илк бор полихимиотерапия олмаган болаларнинг бош миясида ўчоқли инфильтрация, мия қон томирларида микротромбозлар, полихимиотерапия олган болаларда бош миянинг оқ моддасида диффуз симметрик дистрофик ўзгаришлар, бош миянинг пўстлоқ ости тугунлари ва гиппокампни зарарланиши аниқланган бўйича таклифлар ТХКМРМ Олимлар кенгаши томонидан 26.03.2025 йилдаги 49-сон билан тасдиқланган “Дифференциальная диагностика неврологических осложнений у детей при острых лейкозах” ва “Педиатрическая модифицированная тотальная шкала нейропатий (ped-m TNS) для оценки химиоиндуцированной периферической нейропатии у детей при острых лейкозах” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва 2025 йил 9 май санасидаги 75-сонли ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 2025 йил 10 май 127-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/33 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир лейкозлар ва ПХТ туфайли болаларда неврологик асоратларни эрта ташхислаш ва дифференциал-диагностик жадвалини қўллаш марказий ва периферик асаб тизимининг шикастланишига ўз вақтида шубҳа қилиш, комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация самарадорлигини сезиларли даражада оширган ҳолда ўз вақтида даволаш ва шу билан бирга беморнинг ногиронлигини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: неврологик асоратларни олдини олиш ва уларни эрта аниқлашнинг ҳар бир ҳолати учун 1 нафар бемор ҳисобига 6993570 сумгача тежашга имкон берди (1 бемор бўйича). Хулоса: ўткир лейкоз билан оғриган болаларни бош миясини текшириш, уларда ПХТ олмаган хам холатларда бош мияда ўчоқли белгилар бўлиши ва бу холатлар хар бир беморга эътибор билан ёндашиш кераклиги тавсия этилди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор 10 ёшдан катта болаларда t (9;22) транслокацияси, BCR/ABL онкогени ва бошланғич гиперлейкоцитоз мавжуд бўлган ҳолларда, бош миянинг чуқур тузилмаларига таъсир қилувчи нейролейкоз ҳолатлари корреляцияси учраши ва бу ҳолатлар салбий прогноз ва юқори ўлим ҳолатлари билан боғлиқ эканлиги исботланган бўйича таклифлар ТХКМРМ Олимлар кенгаши томонидан 26.03.2025 йилдаги 49-сон билан тасдиқланган “Дифференциальная диагностика неврологических осложнений у детей при острых лейкозах” ва “Педиатрическая модифицированная тотальная шкала нейропатий (ped-m TNS) для оценки химиоиндуцированной периферической нейропатии у детей при острых лейкозах” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва 2025 йил 9 май санасидаги 75-сонли ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 2025 йил 10 май 127-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/33 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир лейкозли беморларда неврологик асоратлар ва МНТ рецидивларини ташхислашда мойиллик қилувчи хавф омилларини баҳолаш, ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш, неврологик асоратлар ва МНТ рецидивлари ривожланишини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ўткир лейкозларда неврологик асоратларни аниқлаш учун дифференциал-диагностик мезонларни амалиётда қўллаш ишлаб чиқилган даволаш схемасининг таркибий қисми бўлиб, хар бир беморга 4551700 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ўткир лейкозли беморларда МНТ рецидивларини эрта аниқлаш, уларни олдини олиш, қиёси й ташхислаш учун ишлаб чиқилган алгоритм клиник амалиётда қўллаш учун тавсия этилади.
бешинчи илмий янгилик: ўткир лейкозли болаларда неврологик асоратларни патогенетик механизмларига биноан эрта ташхислаш ва прогнозлашга ёндашув лейкозни тури, иммунофенотипи, транслокацияси, молекуляр-генетик анализи, минимал қолдиқ касаллик (MRD) асосида мезонлари такомиллаштирилган бўйича таклифлар ТХКМРМ Олимлар кенгаши томонидан 26.03.2025 йилдаги 49-сон билан тасдиқланган “Дифференциальная диагностика неврологических осложнений у детей при острых лейкозах” ва “Педиатрическая модифицированная тотальная шкала нейропатий (ped-m TNS) для оценки химиоиндуцированной периферической нейропатии у детей при острых лейкозах” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва 2025 йил 9 май санасидаги 75-сонли ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 2025 йил 10 май 127-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/33 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир лейкозли беморларда ўсмани транслокацияси, иммунофенотипи, молекуляр-генетик анализларги асосланган холда неврологик асоратлар ва МНТ рецидивларини ташхислашда мойиллик қилувчи хавф омилларини баҳолаш, ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: неврологик белгилар билан кечувчи ўткир лейкозларни эрта ташхислашнинг дифференциал-диагностик мезонлари ҳамда алгоритмининг амалиётга тадбиқ этилиши ётоқ кунлари ва қўшимча текширувлар сонини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига 2654000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: жадвал ва алгоритмни қўллаш орқали неврологик асоратларни эрта ташхислаш ва қиёсий ташхислаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2654000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.