Курбанбаева Амангул Жаилубаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий рақамли қурилмаларнинг мактаб ўқувчилари саломатлик ҳолатига хавф даражасини гигиеник баҳолаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2424.
Илмий раҳбарлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб-касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тожикистон профилактик тиббиёт илмий-тадқиқот институти (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ахборот-коммуникaция технологияларидан жадал фойдаланишда хавф омилларини аниқлаш ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган профилактика чора-тадбирларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб ўқувчиларининг рақамли қурилмалар ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш даражасининг ёшга боғлиқлиги, уларнинг кундалик тартиби ва овқатланишидаги ўзгаришлар, жисмоний фаолликнинг ва ўқув натижаларининг пасайиши билан намоён бўлиши асосида 11-13 ва 14-18 ёшдаги ўқувчилар учун рақамли технологиялардан хавфсиз фойдаланиш бўйича гигиеник меъёрлари ва тавсияларини ишлаб чиқишга дифференциал ёндашув илмий жиҳатдан асосланган;
рақамли қурилмалардан фойдаланиш интенсивлиги ва мактаб ўқувчиларида неврологик, офталмологик, отоларингологик ва гастроэнтерологик шикоятларининг кўпайиши, шунингдек, функционал бузилишлар - уйқу бузилиши, асабийлашувчанлик кучайиши ва ҳиссий беқарорликнинг ортиши ўртасидаги боғлиқлик илмий жиҳатдан исботланган;
рақамли қурилмалар ва ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланадиган болалар орасида хавф остида бўлган ёш гуруҳлари: 11-13 ёшдаги ўқувчилар асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимлари касалликларини ривожланиш хавфи юқори бўлган деб таснифланиши, 16-18 ёшдаги ўқувчилар эса хулқ-атвор ва психоэмоционал касалликларни ривожланиш хавфи юқори бўлган деб таснифланиши аниқланган;
назорат гуруҳидаги рақамли қурилмалардан чекланган даражада фойдаланадиган мактаб ўқувчилари юқори ўқув фаоллик (хусусан, хорижий тилларни ўрганишда), спорт, ижодий ва меҳнат фаолиятига кўпроқ жалб қилиниши билан ажралиб туриши аниқланиб, ҳаддан ташқари рақамли фаолликнинг болаларнинг шахсий ва таълим ривожланишига салбий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Замонавий ахборот-коммуникaця технологияларидан фаол фойдаланишда болалар саломатлигига хавф омилларини аниқлаш ва профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: мактаб ўқувчиларининг рақамли қурилмалар ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш даражасининг ёшга боғлиқлиги, уларнинг кундалик тартиби ва овқатланишидаги ўзгаришлар, жисмоний фаолликнинг ва ўқув натижаларининг пасайиши билан намоён бўлиши асосида 11-13 ва 14-18 ёшдаги ўқувчилар учун рақамли технологиялардан хавфсиз фойдаланиш бўйича гигиеник меъёрлари ва тавсияларини ишлаб чиқишга дифференциал ёндашув илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022-йил 28-декабрда 8н-р/1578-сон билан тасдиқланган «Киберспорт билан шуғулланувчи ўқувчиларнинг овқатланиши, кун тартиби ва дам олишини оқилона ташкил этиш методикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 2024 йил 25 январдаги 3-сон, Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2023 йил 21 июлдаги 86-Т-сон, Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2024 йил 22 ноябрдаги Р-321-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: компютер синфларининг санитария-гигиена шароитларини оптималлаштириш иш жойларини ташкил этиш ва рақамли қурилмалар билан ишлаш режимини такомиллаштириш бўйича профилактика тадбирлари мажмуасини ўтказиш, кун тартиби ва дам олишни оқилона ташкил этиш, ўқув ютуқларини яхшилаш; соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлиқ учун хавфни камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: мактаб ўқувчилари ўртасида рақамли қурилмалардан интенсив ва назоратсиз фойдаланиш натижасида юзага келадиган касалликларни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 95000-115000 сўм (бир курс даволаниш учун эса ўртача 640000-780000 сўм) бюджет маблағлари тор мутахассис шифокорлар маслаҳатларига ва клиник-лаборатория таҳлилларига бўлган эҳтиёжни камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: рақамли қурилмалардан фойдаланиш интенсивлиги ва мактаб ўқувчиларида неврологик, офталмологик, отоларингологик ва гастроэнтерологик шикоятларининг кўпайиши, шунингдек, функционал бузилишлар - уйқу бузилиши, асабийлашувчанлик кучайиши ва ҳиссий беқарорликнинг ортиши ўртасидаги боғлиқлик илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022-йил 28-декабрда 8н-р/1578-сон билан тасдиқланган «Киберспорт билан шуғулланувчи ўқувчиларнинг овқатланиши, кун тартиби ва дам олишини оқилона ташкил этиш методикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 2024 йил 25 январдаги 3-сон, Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2023 йил 21 июлдаги 86-Т-сон, Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2024 йил 22 ноябрдаги Р-321-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: компютер синфларининг санитария-гигиена шароитларини оптималлаштириш иш жойларини ташкил этиш ва рақамли қурилмалар билан ишлаш режимини такомиллаштириш бўйича профилактика тадбирлари мажмуасини ўтказиш, кун тартиби ва дам олишни оқилона ташкил этиш, ўқув ютуқларини яхшилаш; соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлиқ учун хавфни камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: мактаб ўқувчилари ўртасида рақамли қурилмалардан интенсив ва назоратсиз фойдаланиш натижасида юзага келадиган касалликларни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 95000-115000 сўм (бир курс даволаниш учун эса ўртача 640000-780000 сўм) бюджет маблағлари тор мутахассис шифокорлар маслаҳатларига ва клиник-лаборатория таҳлилларига бўлган эҳтиёжни камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: рақамли қурилмалар ва ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланадиган болалар орасида хавф остида бўлган ёш гуруҳлари: 11-13 ёшдаги ўқувчилар асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимлари касалликларини ривожланиш хавфи юқори бўлган деб таснифланиши, 16-18 ёшдаги ўқувчилар эса хулқ-атвор ва психоэмоционал касалликларни ривожланиш хавфи юқори бўлган деб таснифланиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022-йил 28-декабрда 8н-р/1578-сон билан тасдиқланган «Киберспорт билан шуғулланувчи ўқувчиларнинг овқатланиши, кун тартиби ва дам олишини оқилона ташкил этиш методикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 2024 йил 25 январдаги 3-сон, Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2023 йил 21 июлдаги 86-Т-сон, Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2024 йил 22 ноябрдаги Р-321-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: компютер синфларининг санитария-гигиена шароитларини оптималлаштириш иш жойларини ташкил этиш ва рақамли қурилмалар билан ишлаш режимини такомиллаштириш бўйича профилактика тадбирлари мажмуасини ўтказиш, кун тартиби ва дам олишни оқилона ташкил этиш, ўқув ютуқларини яхшилаш; соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлиқ учун хавфни камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: мактаб ўқувчилари ўртасида рақамли қурилмалардан интенсив ва назоратсиз фойдаланиш натижасида юзага келадиган касалликларни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 95000-115000 сўм (бир курс даволаниш учун эса ўртача 640000-780000 сўм) бюджет маблағлари тор мутахассис шифокорлар маслаҳатларига ва клиник-лаборатория таҳлилларига бўлган эҳтиёжни камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: назорат гуруҳидаги рақамли қурилмалардан чекланган даражада фойдаланадиган мактаб ўқувчилари юқори ўқув фаоллик (хусусан, хорижий тилларни ўрганишда), спорт, ижодий ва меҳнат фаолиятига кўпроқ жалб қилиниши билан ажралиб туриши аниқланиб, ҳаддан ташқари рақамли фаолликнинг болаларнинг шахсий ва таълим ривожланишига салбий таъсири исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022-йил 28-декабрда 8н-р/1578-сон билан тасдиқланган «Киберспорт билан шуғулланувчи ўқувчиларнинг овқатланиши, кун тартиби ва дам олишини оқилона ташкил этиш методикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 2024 йил 25 январдаги 3-сон, Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2023 йил 21 июлдаги 86-Т-сон, Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2024 йил 22 ноябрдаги Р-321-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: компютер синфларининг санитария-гигиена шароитларини оптималлаштириш иш жойларини ташкил этиш ва рақамли қурилмалар билан ишлаш режимини такомиллаштириш бўйича профилактика тадбирлари мажмуасини ўтказиш, кун тартиби ва дам олишни оқилона ташкил этиш, ўқув ютуқларини яхшилаш; соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлиқ учун хавфни камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: мактаб ўқувчилари ўртасида рақамли қурилмалардан интенсив ва назоратсиз фойдаланиш натижасида юзага келадиган касалликларни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 95000-115000 сўм (бир курс даволаниш учун эса ўртача 640000-780000 сўм) бюджет маблағлари тор мутахассис шифокорлар маслаҳатларига ва клиник-лаборатория таҳлилларига бўлган эҳтиёжни камайтириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish