Яхшиев Шерали Намозовичнинг
Техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Механик ишлов бериш жараёнларини моделлаштириш ва назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш асосида дастгоҳларнинг самарадорлигини оширишни илмий асослари”
05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари” 05.02.05 – “Механик ва физиктехник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб-ускуналар” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Т940.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий маслаҳатчилар: Техника фанлари доктори, профессор. Каримов Камолхон Аббосович.
Техника фанлари доктори, профессор. Эгамбердиев Илхом Пўлатович
Расмий оппонентлар: Техника фанлари доктори., профессор Шеров Карибек Тагаевич, Техника фанлари доктори., профессор Кенжабоев Шукуржон Шарипович, Техника фанлари доктори., доцент., Хусанов Юнусаил Юлдашалиевич
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Металл кесиш жараёнларини моделлаштириш ҳамда назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш асосида тозалаб ишлов беришда юқори ўлчам аниқлигига эришиш самарадорлигини оширишни илмий асослашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
НТ-250М токарлик дастгоҳи шпиндел тугунининг техник ҳолатини кесиш жараёнида баҳолаш асосида дастгоҳ техник ҳолати аниқлигини таъминлаш усули ишлаб чиқилган;
токарлик дастгоҳи таянчлардаги тебранишларни созлаш ва титрашсиз кесиш параметрлари асосида бикрлик ва тебранишни пасайтирувчи мосламани ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
тебраниш моделига Фуренинг интеграл ўзгаришлари тенгламасини қўллаш асосида диагностик моделнинг ҳолати ва шпиндел тугунининг тебраниш спектрлари параметрлари ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
дастгоҳнинг динамик моделини қуриш, резонанс частоталарни аниқлаш ва созланадиган демпфер параметрларини оптимал танлаш асосида тебранишни пасайтирувчи элементли йўниш ускунасини лойиҳалаш методикаси ишлаб чиқилган;
демпфирлагич элементининг резонансга яқин частоталарда тебраниш амплитудасини камайтиришга қаратилган дифференциал тенгламалар асосида математик модели ишлаб чиқилган;
кесувчи асбобнинг хизмат муддатини узайтириш ва ишлов берилган сирт сифатини яхшилашга қаратилган кесиш жараёнида тебранишни пасайтирувчи элементга эга универсал мослама конструксияси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металл кесиш дастгоҳларида деталларга тозалаб ишлов бериш вақтидаги кесиш жараёнларини моделлаштириш асосида уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижасида:
созланадиган тебранишни пасайтирувчи элементига эга универсал мослама конструксияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ НМЗ ИЧБ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024-йил 30-сетабрдаги 23/01-01-07/578-сон маълумотномаси). Натижада, деталларни тайёрлашда заготовкага ишлов бериш пайтида титрашнинг 8-10% га камайтириш имконини берган;
таянчлардаги қаттиқлик ва тебранишни пасайтириш характерини ҳисобга олган ҳолда инструмент мосламасини ҳисоблаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ НМЗ ИЧБ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024-йил 30-сетабрдаги 23/01-01-07/578-сон маълумотномаси). Натижада, тебранишни пасайтиришнинг оптимал жойлашуви аниқланиб, анъанавий усулга нисбатан пардозлаш операцияларининг вақтини 2-4% га қисқартириш имконини берган;
шпиндел тугунини аниқлик ҳолатини топиш учун шпиндел-асбоб-хомашё модели «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ НМЗ ИЧБ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024-йил 30-сетабрдаги 23/01-01-07/578-сон маълумотномаси). Натижада, оптимал кесиш режимлари аниқланди, бу тоза ишлов беришда самарадорликнинг ошишига ва ишлов бериш пайтида барқарорлик чегарасининг 3-5% кўпайиш имконини берган;
кесиш зонаси ва шпиндел тугунидаги жараёнларни ўзаро боғлиқлиги моделлаштириш асосида дастгоҳларнинг аниқлигини таъминлаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ НМЗ ИЧБ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024-йил 30-сетабрдаги 23/01-01-07/578-сон маълумотномаси). Натижада, пардозлаш ишларида ишлов бериш аниқлигини 5-7% га ошириш имконини берган;
металл кесиш дастгоҳларининг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимларида вибромониторинг технологияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ НМЗ ИЧБ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024-йил 30-сетабрдаги 23/01-01-07/578-сон маълумотномаси). Натижада, металл кесиш дастгоҳларининг ресурси 12-15% га ошиб, уларнинг тўхтовсиз ва авариясиз ишлаши имконини берган;
амплитуда спектрларини эталон (таянч) билан солиштириш орқали металл кесиш дастгоҳларининг техник ҳолатини баҳолаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ НМЗ ИЧБ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024-йил 30-сетабрдаги 23/01-01-07/578-сон маълумотномаси). Натижада, чегаравий рухсат этилган хатоликларни самарали меъёрлаштириш ҳамда шпиндел тебранишларини корпус тебранишлари орқали юқори аниқлик билан Х ўқи бўйича – 14,5 %, Й ўқи бўйича – 7 %, З ўқи бўйича – 17 % идентификация қилиш имконини берган.