Омонов Заршид Жуманазар ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аррали жинни тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида таъминлагичнинг такомиллаштирилган ишчи қисмини ишлаб чиқиш” 05.02.03 - “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т3916
Илмий раҳбар: Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/28.08.2024.Т.181.02
Расмий оппонентлар: “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” Дағал ва толали экинлар хомашёсини тозалашни илмий технологик лабораторияси мудири, техника фанлари доктори, профессор Джамолов Рустам Камолиддинович.
Тошкент давлат транспорт университети “Материалшунослик ва машинасозлик” кафедраси, техника фанлари доктори, профессор Юнусов Салохиддин Зунунович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аррали жинни тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида пахта толасининг табиий ҳусусиятларини сақлаб қолган ҳолда таъминлагичнинг такомиллаштирилган ишчи қисмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани жинда тозалаш ва жинлашда тозалаш самарадорлигини ва иш унумдорлигини ошириш билан тола ва чигит сифатини яхшилайдиган такомиллаштирилган конструксияли колосникли панжарага эга бўлган аррали жинни таъминлагичнинг такомиллаштирилган ишчи қисми ишлаб чиқилган;
тозалаш зонасида оқимдаги пахтадан майда ифлосликларни ажралиш жараёнининг жадаллашиши билан тозалаш самарадорлигини ошишида, барабандаги қозиқлар зарбаси таъсирида пахтанинг колосникли панжара юза сиртидаги зичлигига ва босим кучига боғлиқлиги аниқланган;
пахтани майда ифлосликлардан самарали тозалаш жараёнида, жиннинг ишлаш унумдорлигини ошишида, тола ва чигит сифатининг яхшиланишида таъминлагич-тозалагичдаги колосникли панжара ёй узунлигини, колосниклар оралиқ масофасини муқобил параметрлари аниқланган;
юқори ва паст навли пахтани тозалаш ва жинлашдан ишлаб чиқарилган толанинг сифатини яхшилаш ва табиий ҳусусиятларини сақлаб қолиш учун таъминлагичнинг такомиллаштирилган ишчи қисмини ишлаб чиқариш технологияси тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта-тўқимачилик кластери пахта тозалаш корхоналарида пахтани майда ифлосликлардан жинда тозалаш ва жинлашда самарадорлиги юқори бўлган ускуналарни яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жинни ўзида пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ва жинлаш технологияси ва ускунаси “Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси тасарруфидаги корхонага, жумладан Сирдарё вилояти “Боёвут течно cлусте” МЧЖ пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2025 йил 26 майдаги 03/25-1117-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани майда ифлосликлардан тозалашда пахтанинг сифати ўртача 0,04 (абс)% ва 0,06 (абс)% га, жиннинг тозалаш самарадорлигини ўртача 2,7 (абс)% ва 2,8 (абс)% га, иш унумдорлигини ўртача 40-42 кг/соатга ошириш имкони яратилган;
Такомиллаштирилган 8ДП-90 русумли аррали жин “Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси тасарруфидаги корхонага, жумладан Сирдарё вилояти “Боёвут течно cлусте” МЧЖ пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2025-йил 26-майдаги 03/25-1117-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани тозалаш ва жинлашдан ишлаб чиқарилган толанинг сифати ўртача 0,08 (абс)% га ва 0,12 (абс)% га, чигитнинг сифати ўртача 0,27 (абс)% ва 0,16 (абс)% га яхшилаш имкони яратилган.