Куралова Раъно Мирзаалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ширинмия (Глйcйррҳиза глабра Л.) ўстириш орқали шўрланган тупроқлар микрофлорасини яхшилаш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология, 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B652.
Илмий раҳбарлар: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биологий фанлари доктори, профессор; Хусанов Тохир Суннатович, биология фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.03/27.09.2024.B.82.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Захро Рахматовна, биология фанлари доктори, профессор; Имирсинова Азизахон Ашуровна, биология фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шўрланган тупроқ шароитида етиштирилган Глйcйррҳиза глабра Л. ўсимлигининг илдиз микрофлорасини микробиологик ва молекуляр-генетик ёндашувлар асосида идентификация қилиш ҳамда тупроқ микрофлораси ва экологик кўрсаткичларга таʼсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Г. глабра Л. экилган шўрланган тупроқлари микрофлорасининг қайта тикланиши асносида экологик қайта тикланиши ва бунда нитрофикацияловчи ҳамда аммонийфикацияловчи бактериялар фаоллигини ортиши билан боғлиқ ҳолда тупроқ унумдорлиги ва биоекологиясини яхшиланиши исботланган;
Г. глабра Л. илдиз тизимидан микробиологик усулда ажратиб олинган бактериялардан йил давомида ўрта ҳисобда 115 мг гиббериллен фитогормони ҳамда 1,42 мг/гр аспарагин, 0,61 мг/гр серин, 0,59 мг/гр тирозин аминокислоталари ажралиши аниқланган;
Г. глабра Л. ўсимлигининг илдиз тизимидан тозалаб олинган бактериялар 16С рРНК гени нуклеотид кетма-кетликларини ўрганиш асосида Баcиллус авлодига мансуб Б.личениформис, Б.субтилис, Б.ҳалотолеранс турлари эканлиги аниқланиб, халқаро НCБИ базасига киритилган ва уларни секвенслаш натижасида олинган 16С рРНК кетма-кетликлари ГенБанкдаги штаммларини БЛАСТ таҳлили асосида 99% ўхшашлиги аниқланилиб, филогенетик шажара дарахти шакллантирилган;
Б.личениформис, Б.субтилис, Б.ҳалотолеранс бактериялар турларининг ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини стимулловчи, патогенларга қарши фаол антогонистик таъсир этиш хусусиятга эга эканлигига кўра тупроқ биоекологиясини яхшиланиши исботланган;
Глйcйррҳиза глабра Л. илдиз тизимидан ажратиб олинган ризосфера бактериялар штаммлари асосида “Микробиовак” биопрепарати яратилган ва ишлаб чиқариш технологиясини ифодаловчи лаборатория регламенти ҳамда технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Глйcйррҳиза глабра Л. ўсимлигининг илдиз тизимидан бактерия штаммларини ажратиш ва улардан шўрланган тупроқларнинг биоекологиясини яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:
ширинмия экиш технологияси ва илдиз тизимидан ажратиб олинган бактерия штаммлари асосида яратилган “Микробиовак” биопрепаратидан Сирдарё вилоятида Боёвут туманининг “Боёвутлик заҳматкаш ери” ва “Эзгу ният самараси” фермер хўжаликлари, Мирзаообод туманидаги “Охунбобоев” СИУ ҳудудида “Бек cлустер” МЧЖнинг турли даражада шўрланиш туфайли фойдаланишдан чиқиб кетган 100 гектар йер майдоларини экологик қайта тиклашда фойдаланиланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-02-554-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ ҳажм массаси 1,36 дан 1,21 г/см3, солиштирма массаси 2,68 дан 2,47 г/см3га яхшиланган, тупроқ ғоваклиги ўртача 50% дан 55% га, микроорганизмлар ва уларнинг биологик фаоллиги 50,2%га ошиши ҳисобига экологик ҳолатни яхшилаш имконини берган;
ширинмия илдизидан ажратиб, тозалаб олинган Баcиллус ҳалотолеранс, Баcиллус субтилис, Баcиллус личениформис бактерия штаммларни генетик жиҳатдан асослаб, Халқаро Ген Банк - НCБИ базасига ОР164401.1, ОР164402.1, ОР164428.1 ИД рақамлари билан жойлаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-02-554-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу йўналишдаги тадқиқотларда фойдаланиш имконияти пайдо бўлган;
Мирзаобод туманида “Бек кластер” МЧЖ ҚКга қарашли 150 гектар шўрланган йер майдонида ширинмия илдиз тизимидан ажратиб олинган бактерия штаммлари асосида яратилган “Микробиовак” биопрепаратидан буғдой ва ғўза этиштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 19 апрелдаги 03-03/1-03/3-3793-сон маълумотномаси). Натижада буғдой уруғининг унувчанлиги 75%дан 90%га, чигитнинг унувчанлиги 70%дан 85%га, ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичи буғдойда гектарига 33 сентнердан 40 сентнерга, пахта ҳосилдорлигини 28 сентнердан 35 сентнерга ошириш имконини берган.