Турсунбоев Сардор Муроджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида тергов тузилмалари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги 12.00.07 – “Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Yu1164
Илмий раҳбар: Рахимов Фахри Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: юридик фанлари доктори, профессор Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович; юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Комилов Авазбек Боқижонович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида тергов тузилмалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Департаментда ташкил этилган тергов органи терговчиларининг амалий кўникмаларни ошириши мақсадида прокуратура терговчиларининг иш юритувидаги кенг ҳажмли ҳамда мураккаб таркибли жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни бирга амалга ошириш ва уларга ўргатиш мақсадида департамент терговчиларини тергов гуруҳига жалб этиш ва шу орқали уларни доимий билим кўникмалари ва амалий тажрибаларини орттиришга эришиш асослаб берилган;
кўп йиллар давомида амалиётга жорий қилинган ва ўз самарасини бериб келаётган устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда Департамент терговчиларига прокуратура терговчиларидан мураббий бириктириш ҳамда уларга Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти терговчилари иш юритувидаги жиноят ишлари юзасидан олиб бораётган тергов ҳаракатлари қонунийлигини доимий назорат қилиш, қарорлар тўғрилигини ҳамда қонуний тартибда расмийлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек мунтазам ҳуқуқий кўмаклашиш ва текшириш вазифаларини бериш асослантирилган;
Департаментнинг тергови ва суриштируви устидан самарали фаолият олиб бориши учун идоравий назорат ўрнатиш ва уни қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш асослаб берилган;
Департамент терговчилари томонидан олиб борилаётган суриштирув ва терговни доимий равишда таҳлил қилиб бориш давомида аниқланган муаммоларни бартараф қилиш ва уларни олдини олиш чораларини кўриш асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида тергов тузилмалари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра қуйидаги таклифлар жорий этилди:
Департментда ташкил этилган тергов органи терговчиларининг амалий кўникмаларни ошириши мақсадида прокуратура терговчиларининг иш юритувидаги кенг хажмли ҳамда мураккаб таркибли жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни бирга амалга ошириш ва уларга ўргатиш мақсадида департмент терговчиларини тергов гуруҳига жал этиш ва шу орқали уларни доимий билим кўникмалари ва амалий тажрибаларини орттиришга эришиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Кўрсатмасининг тегишли бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 16 июндаги 15/02-2025-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
кўп йиллар давомида амалиётга жорий қилинган ва ўз самарасини бериб келаётган устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда департамент терговчиларига прокуратура терговчиларидан мураббий бириктириш ҳамда уларга Департамент терговчиларини иш юритувидаги жиноят ишлари юзасидан олиб бораётган тергов ҳаракатларни қонунийлигини доимий назорат қилиш, қарорларни тўғрилигини ҳамда қонуний тартибда расмийлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек мунтазам ҳуқуқий кўмаклашиш ва текшириш вазифаларини бериш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Кўрсатмасининг тегишли бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 16 июндаги 15/02-2025-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Департаментнинг тергови ва суриштируви устидан самарали фаолият олиб бориши учун идоравий назорат ўрнатиш ва уни қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Кўрсатмасининг тегишли бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 16 июндаги 15/02-2025-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Департамент терговчилари томонидан олиб борилаётган суриштирув ва терговни доимий равишда таҳлил қилиб бориш давомида аниқланган муаммоларни бартараф қилиш ва уларни олдини олиш чораларини кўриш мазмунидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Кўрсатмасининг тегишли бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 16 июндаги 15/02-2025-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган.