Хошимжонов Шарофиддин Козимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон АССРда совет ҳокимиятининг мулкдорлар ва тадбиркорлар қатламига нисбатан юритган сиёсати (1918-1924-йиллар) ” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar1211
Илмий раҳбар: Абдуллаев Музробжон Ғуломович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Бахтиёр Маҳмуджонович, тарих фанлари доктори, профессор; Ерметов Авазбек Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хусусий мулкни тугатиш жараёнида йирик ер эгалари, мулкдорлар ва тадбиркорлар қатламига нисбатан юритилган сиёсатнинг ўзгариши, бир бирига қарама-қарши бўлган хусусий мулкни тугатиш ва янги иқтисодий сиёсатини ўтказилишини илмий жиҳатдан ёритишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Туркистон АССРда дастлаб мулкдорлар ва тадбиркорларнинг мулклари национализация қилиниши, янги иқтисодий сиёсат даврида эса бир вақтнинг ўзида хусусий тадбиркорлик фаолиятига рухсат этиш ва бунга қарама-қарши равишда уларнинг ривожланиб кетишини олдини олиш тадбирлари каби бир-бирига қарама-қарши, зиддиятли жиҳатлар очиб берилган;
1921-1922-йилларда амалга оширилган ер-сув ислоҳоти жараёни Россия империяси даврида Туркистонга кўчириб келтирилган келгинди рус деҳқонлари тасарруфидаги ерларнигина эмас, балки маҳаллий аҳоли қўлидаги ер-мулклар ҳам мусодара қилишга қаратилгани архив ҳужжатлари асосида далилланган;
Туркистон АССРда совет ҳукуматининг мулкдор қатламга қарши юритган сиёсати, аҳолининг ер ва мулкларини тортиб олиниши Туркистонда ХХ асрнинг биринчи чорагида кузатилган миллий озодлик ҳаракати деб баҳоланадиган қуролли қаршилик ҳаракатининг келиб чиқиши омилларидан бири эканлиги ва бу ҳаракатнинг совет режимига қарши қуролли ҳаракат эканлиги асосланган;
Туркистон Республикасида болшевиклар ҳукумати томонидан саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқларини национализация қилиш жараёнларидаги тўртта асосий босқичда, саноат корхоналарида ишчилар назорати ўрнатиш, дастлаб, йирик саноат корхоналари, кейинги босқичларда эса, ўрта саноат корхоналари ҳамда майда хизмат кўрсатиш шохобчалари, ҳунармандчилик устахоналари национализация қилингани асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туркистон АССРда дастлаб мулкдорлар ва тадбиркорларнинг мулклари национализация қилиниши, янги иқтисодий сиёсат даврида эса бир вақтнинг ўзида хусусий тадбиркорлик фаолиятига рухсат этиш ва бунга қарама-қарши равишда уларнинг ривожланиб кетишини олдини олиш тадбирлари каби бир-бирига қарама-қарши, зиддиятли жиҳатларга оид хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2024-йил 15-май куни эфирга узатилган “Этно” ва кўрсатувининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-44-425-сон маʼлумотномаси). Бунинг натижасида телетомошабинлар Туркистон АССР даврида олиб борилган иқтисодий сиёсатнинг мураккаб ва зиддиятли жиҳатлари билан танишди, бу эса минтақа тарихини чуқурроқ англаш имконини берди;
1921-1922-йилларда амалга оширилган ер-сув ислоҳоти жараёни Россия империяси даврида Туркистонга кўчириб келтирилган келгинди рус деҳқонлари тасарруфидаги ерларнигина эмас, балки маҳаллий аҳоли қўлидаги ер-мулклар ҳам мусодара қилишга қаратилгани архив ҳужжатларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Этно” ҳамда “На перекрестках истины” кўрсатувларининг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-44-425-сон маълумотномаси). Мазкур кўрсатув натижасида телетомошабинлар совет ҳокимиятининг “халқ манфаатлари” шиори остида олиб борилган сиёсий ислоҳот ва чоралари замирида қандай реал ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари кўзланганини англашга эришдилар ҳамда тарихий жараёнларга танқидий-илмий ёндашув асослари шаклланди.
Туркистон АССРда совет ҳукуматининг мулкдор қатламга қарши юритган сиёсати, аҳолининг ер ва мулкларини тортиб олиниши Туркистонда ХХ асрнинг биринчи чорагида кузатилган миллий озодлик ҳаракати деб баҳоланадиган қуролли қаршилик ҳаракатининг келиб чиқиши омилларидан бири эканлиги ва бу ҳаракатнинг совет режимига қарши қуролли ҳаракат эканлигига оид материаллардан Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейи “Тарих бўлими” экспозицион режаларини тузишда (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 8-ноябрдаги 02-05/4244-сонли маълумотномаси маʼлумотномаси) фойдаланилган. Архив ҳужжатлари ва тарихий манбалар асосида тайёрланган экспозиция музей фаолиятининг илмийлигини кучайтирди ва тарихий обективликни таʼминлашга хизмат қилди.
Туркистон Республикасида болшевиклар ҳукумати томонидан саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқларини национализация қилиш жараёнларидаги тўртта асосий босқичда, саноат корхоналарида ишчилар назорати ўрнатиш, дастлаб, йирик саноат корхоналари, кейинги босқичларда эса, ўрта саноат корхоналари ҳамда майда хизмат кўрсатиш шохобчалари, ҳунармандчилик устахоналари национализация қилинганига оид материаллардан Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейи “Тарих бўлими” экспозицион режаларини тузишда (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 8-ноябрдаги 02-05/4244-сонли маълумотномаси маʼлумотномаси) фойдаланилган. Бу материаллар орқали Андижон ва умуман Туркистон минтақасининг ХХ аср бошларидаги саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқлари қандай босқичлардан ўтганини аниқлаштириш имкони туғилди. Бу эса ҳудудий тарихни чуқурроқ ёритишга хизмат қилди.