Тураходжаев Саидмурод Саидвоққосовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1916-1924-йилларда Туркистонда аҳоли миграцияси (сафарбарлик, қочоқ ва оч-қочоқ, эвакуация, реевакуация жараёнлари)”  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1. PHD /Tar916
Илмий раҳбар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Чороев Тинчтикбек Кадирмамбетович, тарих фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Шокир Сафарович тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот:  Фарғона давлат университети 
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  1916–1924-йилларда Туркистонда аҳоли миграцияси (сафарбарлик, қочоқ ва оч-қочоқ, эвакуация, реевакуация жараёнлари) моҳиятини очиб бериш ҳамда бу даврда иқтисодий ночор ҳолатда бўлган Туркистон ўлка ҳукуматининг фаолияти ва маҳаллий аҳолининг мазкур масалаларга муносабатини ёритиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Россия империяси маъмурияти томонидан 1916 йилда Туркистон аҳолиси фронт орти ишларга – “мардикорликка” сафарбар қилингани, сафарбарликка қарши ўлкада халқ ҳаракатларининг юзага келгани ҳамда империя маъмурлари томонидан қўзғолонларнинг бостирилгани, қўзғолончиларга нисбатан жазо чораларининг қўлланилгани, қўзғолон иштирокчиларидан бўлган қирғиз ва қозоқларнинг маълум бир қисми Хитойга қочиб кетгани, қўзғолонлар бостирилгач сафарбарликнинг қайтадан амалга оширилгани, хусусан, мардикорлар чиққан дастлабки эшелонлар 1916-йил 18-сентябр куни Туркистон ўлкасидан Россия томонга ёʻл олгани, 123305 нафар мардикорлар фронт орти ишларига сафарбар этилгани, Еттисувдаги қўзғолон қатнашчиларидан 16000 нафари ўлдирилгани, 164000 нафари Хитойга қочиб кетгани далиллар билан асосланган;
1917 йилдан дастлаб Туркистон бошқарув Муваққат қўмитаси, кейин Туркистон АССР ХКС томонидан 1916-йилги мардикорликка сафарбарлик жараёнида Хитойга кетган қирғиз ва қозоқ қочоқларини ҳамда 1917-йилдан Туркистонда вужудга келган очарчилик туфайли оч-қочоқ бўлиб кетган ўлка аҳолисини ўз юртига қайтаришда шаклланган тузилмалар фаолияти, болшевикларнинг туркистонлик қочоқларни ўлкага қайтариш масаласини ўзига хос хусусиятлари, жумладан, ўлкада юз берган очарчилик натижасида Оренбургга кетиб қолган 300 нафар оч-қочоқларни    1922-йил январ-феврал ойларида Туркистонга кўчирилиши ва уларни бошпана, зарур маҳсулотлар билан таъминланиши, шунингдек, 1923-йил июн-июл ойларида Хитойдан Туркистонга қайтарилаётган 874 нафар қирғиз ва қозоқ қочоқларини ўз ҳудудига жойлаштирилиши билан боғлиқ жараёнлар ҳамда Марказ кўрсатмаларига оид қийинчиликлар очиб берилган;
Россиянинг Волгабўйи, Уралолди ҳудудларидан Туркистонга 1921-йил июн ойидан оч-қочоқларнинг кириб келиши, 1921-йил августидан Марказ кўрсатмалари асосида ушбу ҳудудлардаги очларнинг эвакуация қилиниши, бу жараёнда Туркистон МИҚ қошида ташкил этилган Очларга ёрдам Марказий комиссияси (ОЁ МК)нинг кенг қамровли фаолияти: очларни қабул қилиш, давлат муассасалари, болалар уйлари, аҳоли хонадонларига жойлаштириш ҳамда ўлкага кўчиб келганларга озиқ-овқат, кийим-бош этказиб бериш масалалари ёритилган. Қолаверса, ўлка бошқарув тизими раҳбарияти томонидан оч-қочоқ ва эвакуация бўлиб келганлар таъминотига оид қарор, декрет ва фармойишлар, айниқса, вилоят, уезд-шахар, волост миқёсида келтирилган болаларни “Болалар уйлари”га жойлаштириш ва уларни озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларига аниқлик киритилган;
Туркистонга Биринчи жаҳон уруши йилларида келиб қолган хорижлик қочоқ ва ҳарбий асирларни ҳамда 1921–1923-йиллари Россиянинг марказий губернияларидан очарчилик натижасида оч-қочоқ ва эвакуация тариқасида келганларни ўз юртига реевакуация қилишда ўлка ҳукумати ва совет ташкилотлари фаолияти, маҳаллий аҳолининг реевакуация қилинаётган халқ вакилларига ёрдамлари таҳлил қилинган. Хусусан, 1922-йил сентябр ойида Туркистондан Волгабўйи, Уралолди ҳудудларига 1800 нафар оч-қочоқлар реевакуация қилингани, Туркистон ОЁ МК томонидан уларга реевакуация давомида етадиган нон, гўшт ва сабзавотлар ҳамда 14600 та кийим-кечак маҳсулотлари берилганлиги исботланган. Умуман олганда, Туркистонга кўчиб келган ва кейинчалик ўз юртига реевакуация қилинган халқларнинг ўлка аҳолиси билан яқинлашуви ўзаро ҳурмат ва бир-бирига кўмаклашиш жиҳатларига асосланганлиги ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1916–1924-йилларда Туркистонда аҳоли миграцияси (сафарбарлик, қочоқ ва оч-қочоқ, эвакуация, реевакуация жараёнлари) масаласини тадқиқ қилиш натижасида олинган илмий хулоса ва амалий таклифлар асосида:
Россия империяси маъмурияти томонидан 1916 йилда Туркистон аҳолиси фронт орти ишларга – “мардикорликка” сафарбар қилингани, сафарбарликка қарши ўлкада халқ ҳаракатларининг юзага келгани ҳамда империя маъмурлари томонидан қўзғолонларнинг бостирилгани, қўзғолончиларга нисбатан жазо чораларининг қўлланилгани, қўзғолон иштирокчиларидан бўлган қирғиз ва қозоқларнинг маълум бир қисми Хитойга қочиб кетгани, қўзғолонлар бостирилгач сафарбарликнинг қайтадан амалга оширилгани, хусусан, мардикорлар чиққан дастлабки эшелонлар 1916-йил 18-сентябр куни Туркистон ўлкасидан Россия томонга ёʻл олгани, 123305 нафар мардикорлар фронт орти ишларига сафарбар этилгани, Еттисувдаги қўзғолон қатнашчиларидан 16000 нафари ўлдирилгани, 164000 нафари Хитойга қочиб кетганига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳамма учун” дастури ссенарийсини ёзишда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси 2024-йил 17-декабрдаги 06-28-676-сон маълумотномаси). Мазкур тарихий маълумотларнинг “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ҳамма учун” дастури ссенарийсида ёритилиши натижасида телетомошабинлар 1916-йил воқеаларининг ижтимоий-сиёсий моҳияти, сабаблари ва оқибатларини илмий манбалар асосида англаш имконига эга бўлди. Дастур тарихий хотирани тиклаш, миллий ўзликни мустаҳкамлаш ҳамда томошабинларда таҳлилий ва тарихий тафаккур кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди.
1917 йилдан дастлаб Туркистон бошқарув Муваққат қўмитаси, кейин Туркистон АССР ХКС томонидан 1916-йилги мардикорликка сафарбарлик жараёнида Хитойга кетган қирғиз ва қозоқ қочоқларини ҳамда 1917-йилдан Туркистонда вужудга келган очарчилик туфайли оч-қочоқ бўлиб кетган ўлка аҳолисини ўз юртига қайтаришда шаклланган тузилмалар фаолияти, болшевикларнинг туркистонлик қочоқларни ўлкага қайтариш масаласини ўзига хос хусусиятлари, жумладан, ўлкада юз берган очарчилик натижасида Оренбургга кетиб қолган 300 нафар оч-қочоқларни    1922-йил январ-феврал ойларида Туркистонга кўчирилиши ва уларни бошпана, зарур маҳсулотлар билан таъминланиши, шунингдек, 1923-йил июн-июл ойларида Хитойдан Туркистонга қайтарилаётган 874 нафар қирғиз ва қозоқ қочоқларини ўз ҳудудига жойлаштирилиши билан боғлиқ жараёнлар ҳамда Марказ кўрсатмаларига оид қийинчиликларига доир илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг айрим лойиҳаларини ишлаб чиқилишига хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси 2025-йил 2-апрелдаги 14-07-30-сон маълумотномаси). Мазкур тарихий маълумотларнинг ўрганилиши миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича замонавий сиёсатни шакллантиришда тарихий тажрибадан фойдаланиш имконини берди. Бу жараён Туркистон аҳолиси билан боғлиқ мажбурий кўчиш, очарчилик ва репатриация масалаларида ҳукумат фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилди.
Россиянинг Волгабўйи, Уралолди ҳудудларидан Туркистонга 1921-йил июн ойидан оч-қочоқларнинг кириб келиши, 1921-йил августидан Марказ кўрсатмалари асосида ушбу ҳудудлардаги очларнинг эвакуация қилиниши, бу жараёнда Туркистон МИҚ қошида ташкил этилган Очларга ёрдам Марказий комиссияси (ОЁ МК)нинг кенг қамровли фаолияти: очларни қабул қилиш, давлат муассасалари, болалар уйлари, аҳоли хонадонларига жойлаштириш ҳамда ўлкага кўчиб келганларга озиқ-овқат, кийим-бош этказиб бериш масалалари ёритилган. Қолаверса, ўлка бошқарув тизими раҳбарияти томонидан оч-қочоқ ва эвакуация бўлиб келганлар таъминотига оид қарор, декрет ва фармойишлар, айниқса, вилоят, уезд-шахар, волост миқёсида келтирилган болаларни “Болалар уйлари”га жойлаштириш ва уларни озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларига оид илмий-назарий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг турли дастур ва кенг кўламли чора-тадбирларини амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2025-йил 12-апрелдаги 02-05/1413-сонли маълумотномаси). Мазкур тарихий тажриба Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолияти учун муҳим илмий-услубий асос бўлиб хизмат қилди ҳамда замонавий дастур ва чора-тадбирларнинг методологик жиҳатдан такомиллаштирилишига имкон яратди.
Туркистонга Биринчи жаҳон уруши йилларида келиб қолган хорижлик қочоқ ва ҳарбий асирларни ҳамда 1921–1923-йиллари Россиянинг марказий губернияларидан очарчилик натижасида оч-қочоқ ва эвакуация тариқасида келганларни ўз юртига реевакуация қилишда ўлка ҳукумати ва совет ташкилотлари фаолияти, маҳаллий аҳолининг реевакуация қилинаётган халқ вакилларига ёрдамлари таҳлил қилинган. Хусусан, 1922-йил сентябр ойида Туркистондан Волгабўйи, Уралолди ҳудудларига 1800 нафар оч-қочоқлар реевакуация қилингани, Туркистон ОЁ МК томонидан уларга реевакуация давомида етадиган нон, гўшт ва сабзавотлар ҳамда 14600 та кийим-кечак маҳсулотлари берилганлиги исботланган. Умуман олганда, Туркистонга кўчиб келган ва кейинчалик ўз юртига реевакуация қилинган халқларнинг ўлка аҳолиси билан яқинлашуви ўзаро ҳурмат ва бир-бирига кўмаклашиш жиҳатларига асосланганлигига оид илмий-назарий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг турли дастур ва кенг кўламли чора-тадбирларини амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2025-йил 12-апрелдаги 02-05/1413-сонли маълумотномаси). Мазкур тарихий тажрибанинг ўрганилиши Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг замонавий дастур ва чора-тадбирлари учун халқаро ҳамкорлик, ижтимоий бирдамлик ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган илмий-услубий ёндашувларни ишлаб чиқишда муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилди

Yangiliklarga obuna bo‘lish