Қодиров Фаррух Эргаш ўғлининг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш методологиясини такомиллаштириш” (Қашқаларё вилоят мисолида), 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Iqt632.
Илмий маслахатчи: илмий маслахатчисиз.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожланишини эконометрик баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
 минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини моделлаштиришда динамик моделлаштиришни эмпирик мезонларининг оғирлик коеффитсиентлари бўйича ҳудудларнинг юқори ривожланган ҳудуд CРИ ≥ 80, ўрта даражада ривожланган CРИ 60-79, ривожланиш суръати суст CРИ < 60 қийматлари бўйича CРИ (композит рейтинг) харитаси таклиф этилган;
минтақани ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини комплекс моделлаштириш учун хорижий илғор тажрибаларни Ўзбекистон шароитига мослаштириб қўллашга имкон берувчи янги интеграллашган индекслаш услубиётининг эмпирик тасдиқланган аниқлик даражаси – 88 %, Қашқадарё вилоятида – 20-25 %гача иқтисодий самарадорлигининг ошиши эмпирик жиҳатдан асосланган;
минтақавий ривожланиш динамикасидаги боғлиқликларни аниқлашда ВАР, ВЕСМ моделлари бўйича ишлаб чиқилган коинтегратсион боғлиқлик ва Грангер сабабийлиги тестларининг уйғунлаштирилган ишончлилик даражаси – 95 %, яратилган таҳлилий механизм ёрдамида иқтисодий прогнозларни аниқлаштириш даражаси – 85% гача бўлган ҳудудлараро иқтисодий ўзаро боғлиқлик механизми асосида инновацион методологик ёндашуви таклиф этилган;
минтақанинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва тизимлаштиришда иқтисодий самарадорликни ошириш интегратсиялашган субектлар модели давлат-хусусий-инвестор лойиҳалар асосида илғор ривожланиш циклларини чегаравий қийматлари ишлаб чиқилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришнинг эконометрик моделлар асосида 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожланишини эконометрик баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини моделлаштиришда динамик моделлаштиришни эмпирик мезонларининг оғирлик коеффитсиентлари бўйича ҳудудларнинг юқори ривожланган ҳудуд CРИ ≥ 80, ўрта даражада ривожланган CРИ 60-79, ривожланиш суръати суст CРИ < 60 қийматлари бўйича CРИ (композит рейтинг) харитаси Қашқадарё  вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё  вилояти ҳокимлигининг 2025-йил  6-октябрдаги  03-25/8699-сон маълумотномаси). Натижада минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини таҳлил қилишда динамик моделлаштиришнинг эмпирик мезонлари асосида оғирлик коеффитсиентларини қўллаш орқали CРИ (Cомпосите Ратинг Индех) - яъни композит рейтинг кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилган,  ушбу ёндашув ҳудудларнинг ривожланиш даражасини миқдорий, визуал ва солиштирма шаклда аниқлаш имконини берган;
минтақани ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини комплекс моделлаштириш учун хорижий илғор тажрибаларни Ўзбекистон шароитига мослаштириб қўллашга имкон берувчи янги интеграллашган индекслаш услубиётининг эмпирик тасдиқланган аниқлик даражаси – 88 %, Қашқадарё вилоятида – 20-25 %гача иқтисодий самарадорлигининг ошиши бўйича таклиф Қашқадарё  вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё  вилояти ҳокимлигининг 2025-йил  6-октябрдаги  03-25/8699-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тажриба асосида мослаштирилган интеграллашган индекслаш услубиёти Ўзбекистон шароитида 88% аниқлик даражаси билан синовдан ўтказилиб, Қашқадарё вилоятида 20–25% иқтисодий самарадорликка олиб келиши эмпирик жиҳатдан исботланган.
минтақавий ривожланиш динамикасидаги боғлиқликларни аниқлашда ВАР, ВЕСМ моделлари бўйича ишлаб чиқилган коинтегратсион боғлиқлик ва Грангер сабабийлиги тестларининг уйғунлаштирилган ишончлилик даражаси – 95 %, яратилган таҳлилий механизм ёрдамида иқтисодий прогнозларни аниқлаштириш даражаси – 85% гача бўлган ҳудудлараро иқтисодий ўзаро боғлиқлик механизми асосида инновацион методологик ёндашуви бўйича таклиф Қашқадарё  вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё  вилояти ҳокимлигининг 2025-йил  6-октябрдаги 03-25/8699-сон маълумотномаси). Натижада  минтақавий ўзаро боғлиқликни аниқловчи ВАР/ВЕCМ ва Гранжер сабабийлиги асосидаги янги таҳлилий модел яратилган ҳамда модел асосида хисоблаб чиқилган прогноз кўрсаткичларининг аниқлиги 85–95% оралиғида баҳоланган;
минтақанинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва тизимлаштиришда иқтисодий самарадорликни ошириш интегратсиялашган субектлар модели давлат-хусусий-инвестор лойиҳалар асосида илғор ривожланиш циклларини чегаравий қийматлари бўйича таклиф Қашқадарё  вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё  вилояти ҳокимлигининг 2025-йил  6-октябрдаги  03-25/8699-сон маълумотномаси). Натижада минтақанинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва тизимлаштириш асосида иқтисодий самарадорликни оширишнинг интегратсиялашган субектлар модели (давлат–хусусий–инвестор) ишлаб чиқилган. Ушбу модел ҳудудий ривожланишнинг илғор циклларини шакллантиришга хизмат қилувчи чегаравий қийматлар тизимини аниқлаш имконини берган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришнинг эконометрик моделлар асосида 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Қашқадарё  вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган  (Қашқадарё  вилояти ҳокимлигининг 2025-йил  6-октябрдаги  03-25/8699-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Қашқадарё  вилоятини келажакда ижтимоий-иқтисодий ривонлантиришнинг йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish