Ўринова Дурдона Ботир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда зиёрат туризми самарадорлигини ошириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt4218
Илмий раҳбар: Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матяқубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тохиров Жавлон Рахимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда зиёрат туризми самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда зиёрат туризми самарадорлигини оширишда зиёратчилар оқимини бошқариш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва хизматлар сифатини оширишнинг комплекс модели таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда зиёрат обектларидан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш кўрсаткичларини “юқори” (0,31-0,40), “ўрта” (0,21-0,30) ва “қуйи” (0,10-0,20) даражаларда баҳолаш усули таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда инновацион технология сифатида РИДА дастури асосида зиёрат туризми кластерларини шакиллантириш ва зиёрат кластери иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тузилмаси таклиф этилган;
минтақада зиёрат туризмини ривожлантириш кўрсаткичларининг 2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда зиёрат туризми самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда зиёрат туризми самарадорлигини оширишда зиёратчилар оқимини бошқариш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва хизматлар сифатини оширишнинг комплекс модели бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 06-15-09/10572-сон маълумотномаси). Натижада, зиёрат туризми самарадорлигини ошириш орқали ЯҲМ ҳажмини 15-20 % га, туризм соҳасида бандлик даражасини 10-12 % га ошиши ҳамда минтақада зиёрат туризми самарадорлигини оширишга сарфланадиган харажатларни эса ўртача 5 фоизга камайишига хизмат қилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда зиёрат обектларидан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш кўрсаткичларини “юқори” (0,31-0,40), “ўрта” (0,21-0,30) ва “қуйи” (0,10-0,20) даражаларда баҳолаш усули бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 06-15-09/10572-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниш натижасида зиёрат обектларидан фойдаланиш даражаларини ҳудудлар бўйича ихтисослаштириш ва ушбу обектларидан фойдаланиш даражалари ўртасидаги фарқларни аниқ таққослаш имконияти яратилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда инновацион технология сифатида РИДА дастури асосида зиёрат туризми кластерларини шакиллантириш ва зиёрат кластери иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тузилмаси бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 06-15-09/10572-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида минтақада зиёрат туризмининг кластерини шакллантиришда инновацион технологиялардан фойдаланиш кўрсаткичлари улушини ўртача 3-5 фоизгача ошиши таъминланган;
минтақада зиёрат туризмини ривожлантириш кўрсаткичларининг 2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 06-15-09/10572-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш натижасида минтақада зиёрат туризми соҳасида сезиларли ўсиш кузатилиб, амалга оширилган ислоҳотлар ва янги хизматлар орқали зиёратчилар учун қулай ва жозибадор шарт-шароитларнинг яратилишига олиб келган ҳамда зиёрат туризмини ривожлантириш кўрсаткичларининг ўртача ҳисобда 1,3 баробарга ошишига эришилган.