Эргашов Яшнарбек Истам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Деҳқон хўжаликлари фаолиятини инновацион ривожлантиришнинг эконометрик моделлари” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5369.
Илмий раҳбар: Рахимов Анвар Норимович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Қобил Тўхтамишевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудий деҳқон хўжаликлари фаолиятини инновацион ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада иқтисодий, ижтимоий, технологик, демографик, географик омилларнинг синергетик таъсирини баҳоловчи интерактив ўзгарувчили lnZ_it=f(ln〖Z_j〗_it,ln(∏▒〖Z_j〗_it )) панел моделларидан фойдаланиб деҳқон хўжаликларини ривожлантириш суръатини ошириш механизми таклиф этилган;
деҳқон хўжаликлари фаолиятида инновацион кооперацияларни ташкил этишда уларнинг хўжалик фаолияти бўйича статистик, технологик, инвестицион, молиявий ва ижтимоий кўрсаткичларни реал вақт режимида тўплаш ва таҳлил қилиш асосида АгроCоопНет модели ва унинг таркибий компонетлари мажмуаси таклиф этилган;
минтақада деҳқон хўжаликлари иқтисодий-ижтимоий фаолиятининг мавсумий хусусиятларга боғлиқлигини минималлаштириш асосида даромад ўсишини барқарорлаштиришнинг БТВС: D_t=μ_t+γ_t+β∙X+ε_t модели ҳамда ушбу механизм самарадорлигини асослашда Лн(P/(1-P))=β_0+∑_(j=1)^N▒β_j ∙X_j Логит модели таклиф этилган;
Қашқадарё вилоятида деҳқон хўжаликлари фаолиятини инновацион ривожлантиришнинг АРИМА, АРМАХ моделлари асосида 2025-2030-йиллар учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деҳқон хўжаликларини фаолиятини инновацион ривожлантиришнинг эконометрик моделлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада иқтисодий, ижтимоий, технологик, демографик, географик омилларнинг синергетик таъсирини баҳоловчи интерактив ўзгарувчили lnZ_it=f(ln〖Z_j〗_it,ln(∏▒〖Z_j〗_it )) панел моделларидан фойдаланиб деҳқон хўжаликларини ривожлантириш суръатини ошириш механизми бўйича таклиф “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-августдаги 07-07/6760-сон маълумотномаси). Берилган таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти деҳқон хўжаликлари фаолиятини оператив ривожлантириш омилларини ва уларнинг синергетик таъсирни баҳолаш асосида ундан самарали фойдаланиш механизмини қўллаш имконияти ошган. Ҳудуднинг иқтисодий салоҳият параметрлари тизимида комбинатсияли ёндошувнинг интерактив ўзгарувчилари ёрдамида ишлаб чиқариш ўртача ўсиш суръатини 2,3 фоизга, хусусан, бандликда демографик кўрсаткичларини оптималлаштириш натижасида 0,6 фоизга, даромаддан технологик янгиланишни рағбатлантириш натижасида 0,5 фоизга, интеллектуал ва технологик ресурсларни мақбуллаштириш натижасида 0,5 фоизга, инвестиция самарадорлиги ва суғоришнинг инновацион ёндошуви натижасида 0,7 фоизга оширишга эришилган;
деҳқон хўжаликлари фаолиятида инновацион кооперацияларни ташкил этишда уларнинг хўжалик фаолияти бўйича статистик, технологик, инвестицион, молиявий ва ижтимоий кўрсаткичларни реал вақт режимида тўплаш ва таҳлил қилиш асосида АгроCоопНет модели ва унинг таркибий компонетлари мажмуаси бўйича таклиф “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-августдаги 07-07/6760-сон маълумотномаси). Берилган таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида АгроCоопНет тизимида деҳқон ва уй хўжаликларини (э-ИД) тартибида автоматик рўйхатга олиш, фаолиятнинг статистик, технологик, инвестицион, молиявий ва ижтимоий кўрсаткичларни реал вақт режимида тўплаш ва таҳлил қилишнинг ягона интерактив воситаси шакллантирилган. Хўжаликлар рейтингини юритиш ва уни давлат ташкилотларининг назорат мониторингига интегратсиялаш имконияти ошган, деҳқон хўжаликларида инвестиция самарадорлигини, кредитлаш жараёнининг муваффақият эҳтимолини, хўжаликнинг молиявий барқарорлигини олдиндан прогнозлаш тизими такомиллаштирилган, хўжаликлар учун мақбул нархларда коллегал харид механизмларини фаоллаштирувчи таъминот хизмати компоненти жорий этилган ҳамда АгроCоопНет модели асосида минтақада илк бор деҳқон хўжаликлари фаолиятини сунъий интеллект асосидаги ташхислаш, ГПС-логистика назорати хизматларини ривожлантиришнинг консептуал модели яратилган;
минтақада деҳқон хўжаликлари иқтисодий-ижтимоий фаолиятининг мавсумий хусусиятларга боғлиқлигини минималлаштириш асосида даромад ўсишини барқарорлаштиришнинг БТВС: D_t=μ_t+γ_t+β∙X+ε_t модели ҳамда ушбу механизм самарадорлигини асослашда Лн(P/(1-P))=β_0+∑_(j=1)^N▒β_j ∙X_j Логит модели бўйича таклиф “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-августдаги 07-07/6760-сон маълумотномаси). Берилган таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида деҳқончилик ва уй хўжаликлари тоифасида чорвачилик кооперацияларини ташкил этишнинг инновацион механизми жорий этилган. Деҳқон хўжаликларининг чорвачилик фаолиятини кооперация асосида ташкил этишни самарадорлик эҳтимоли ўзгариш даражаларининг илмий баҳоланиши минтақада гўстни ва сутни қайта ишлаш, чуқур ихтисослаштириш, логистика ва маркетинг амалиётининг суст жиҳатларини аниқлашга хизмат қилган. Даромад оқими динамикасида мавсумий чекловларни камайтиришга йўналтирилган инновацион фаол кооперациялар фаолиятида деҳқон хўжаликлари даромадининг йиллик ўртача ўсиш суръати чорвачилик ҳисобидан 1,1 фоизга, иссиқхона хўжалиги ҳисобидан 0,79 фоизга, асаларичилик ҳисобидан 0,71 фоизга ортиши таъминланган;
Қашқадарё вилоятида деҳқон хўжаликлари фаолиятини инновацион ривожлантиришнинг АРИМА, АРМАХ моделлари асосида 2025-2030-йиллар учун прогноз параметрлари бўйича таклиф “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-августдаги 07-07/6760-сон маълумотномаси). Таклиф этилган прогноз параметрларидан Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалигига киритилган инвестицияларни бошқаришда, ишлаб чиқаришни режалаштиришда, деҳқон хўжаликлариниг инновация асосида маржинал даромади тенденсиясини баҳолашда ҳмда минтақа аграр тармоқларини инновацион ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда фойдаланилган.