Долиев Шохаббос Қулмурот ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда электр энергетика таъминоти тизимини оптималлаштиришнинг эконометрик моделлари” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.06–“Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4033.
Илмий раҳбар: Жўраев Фаррух Дўстмирзаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иноятов Алмаз Рейимбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотининг мақсади ҳудудларда электр энергетика таъминоти тизимини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа аҳолиси ҳамда кичик бизнес субектларининг электр энергияси истеъмолига чекли мойиллик коеффитсиентлари (k_A=0,03 ва k_B=0,07) билан параметрланган 〖EII〗_i=P_i (k_A φ_1^((i))+k_B φ_2^((i)) ) (k_A+k_B )^(-1) модели асосида иқтисодиёт тармоқларининг энергетика интенсивлигини баҳолаш усули такомиллаштирилган;
минтақада энергия алмашинуви тизимининг EE=3,5; IE=6,4; KM=3,2; TG=8,2; NF=2,9 истеъмол кўрсаткичлари асосида электр энергетика саноати иқтисодий параметрларини оптималлаштиришнинг 〖Fd〗_i=〖Pv〗_i-∑_(j=1)^m▒〖Ic〗_ij ва 〖Pm〗_j=〖Pv〗_j-∑_(i=1)^k▒〖Ic〗_ij моделлари таклиф этилган;
минтақада энергетика инфратузилмасининг ривожланганлик индекси EIRI<0,52 жуда паст, 0,52≤EIRI<0,62 паст, 0,62≤EIRI<0,72 ўртача, EIRI≥0,72 юқори мезон даражалари асосида энергия самарадорлигини ошириш механизми таклиф этилган;
Қашқадарё вилоятида электр энергетика таъминоти тизимини ривожлантиришнинг вақт сериали моделлари асосида 2025-2030-йиллар учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда электр энергетика таъминоти тизимини оптималлаштиришнинг эконометрик моделлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа аҳолиси ҳамда кичик бизнес субектларининг электр энергияси истеъмолига чекли мойиллик коеффитсиентлари (k_A=0,03 ва k_B=0,07) билан параметрланган 〖EII〗_i=P_i (k_A φ_1^((i))+k_B φ_2^((i)) ) (k_A+k_B )^(-1) модели асосида иқтисодиёт тармоқларининг энергетика интенсивлигини баҳолаш усули “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-августдаги 07-07/6761-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида электр энергиясини тежаш бирлигига ишлаб чиқариш самарадорлигини қишлоқ хўжалигида 0,4 фоизга, саноатда 0,33 фоизга, хизмат кўрсатишда 0,39 фоизга ортишига эришилган. Аҳоли ва кичик бизнес субектларининг энергетика истеъмолига қўшимча талаб тенденсиясини бошқариш имконияти ошган ҳамда янги саноат зоналари ва аҳоли пунктлари ривожланаётган ҳудудларда энергия қувватлари тақсимотини оптималлаштиришда фойдаланилган;
минтақада энергия алмашинуви тизимининг EE=3,5; IE=6,4; KM=3,2; TG=8,2; NF=2,9 истеъмол кўрсаткичлари асосида электр энергетика саноати иқтисодий параметрларини оптималлаштиришнинг 〖Fd〗_i=〖Pv〗_i-∑_(j=1)^m▒〖Ic〗_ij ва 〖Pm〗_j=〖Pv〗_j-∑_(i=1)^k▒〖Ic〗_ij моделлари “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-августдаги 07-07/6761-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти энергия манбаларининг тармоқлараро умумий иқтисодий таъсири ва мултипликатор кўрсаткичларини баҳолаш имконини берган. Энергия ишлаб чиқариш тармоқларида ички истеъмол кўрсаткичларини оптималлаштириш асосида энергия таъминоти тизимида йўқотиш даражасини электр энергетикаси бўйича 4,8 фоизга, иссиқлик энергияси бўйича 1,56 фоизга камайтиришга эришилган. Энергия ишлаб чиқариш тармоқларида ресурс оқими ва истеъмолининг тизимли баланс кўрсаткичларини мувофиқлаштиришда фойдаланилган.
минтақада энергетика инфратузилмасининг ривожланганлик индекси EIRI<0,52 жуда паст, 0,52≤EIRI<0,62 паст, 0,62≤EIRI<0,72 ўртача, EIRI≥0,72 юқори мезон даражалари асосида энергия самарадорлигини ошириш механизми “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-августдаги 07-07/6761-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида электр энергетика инфратузилмасининг ривожланганлик индекси паст ҳудудлари, жумладан, Касби, Кўкдала, Деҳқонобод, Қамаши, Косон, Миришкор, Чироқчи, Шаҳрисабз туманларида электр таъминоти тизимнинг ишончлилик даражасини 7 фоизга ошириш, тармоқда технологик йўқотишларни 6 фоизга пасайтириш, тармоқнинг янгиланиш даражасини 5 фоиз ошириш, таъминот барқарорлигини 4 фоизга яхшиланиши таъминланган. Тармоқда реал вақтли мониторинг, автоматик бошқарув ва юкламаларни оптималлаштириш имконини берувчи Смарт Грид технологияларини жорий этишнинг консептуал моделини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Қашқадарё вилоятида электр энергетика таъминоти тизимини ривожлантиришнинг вақт сериали моделлари асосида 2025-2030-йиллар учун ишлаб чиқилган прогноз параметрлари “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харита”сини амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-августдаги 07-07/6761-сон маълумотномаси). Таклиф этилган прогноз параметрларидан электр энергетика таъминот тизими кўрсаткичларининг истиқболда ўзгариш тенденсиясини баҳолашда ва тизимни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда фойдаланилган.