Шодмонов Анвар Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қадимги Ўрта Осия аҳолиси тафаккур тараққиёти”, 07.00.01 –“Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1723.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулат Базорович, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, академик; Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Осиё ҳудудидан топилган моддий топилмаларнинг даврий чегараси ва тарихи асосида қадимги даврда яшаган жамоаларнинг дунёқараши, тафаккури, ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий ҳамда хўжалик ҳаётини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ибтидоий жамоалар тафаккури ҳали ўз ривожланишнинг бошланғич босқичида тафаккурнинг қуйидаги: амалий (прагматик) тафаккур – дастлабки меҳнат қуролларини ясаш ва олов ёқишни ўрганиш; ҳис-туйғуга асосланган (эффектив) тафаккур – қўрқув, ҳаяжон ва ҳаётий тажрибалар шаклланиши; жамоавий тафаккур – гуруҳ бўлиб яшаш, ов ва меҳнат қуролларини ясашда ҳамкорлик қилиш каби турлари мавжуд бўлганлиги очиб берилган;
мезолит даврида дафн маросимини акс эттирувчи қабрларнинг кенг тарқалганлиги, қуёшга, оловга сиғиниш тафаккурининг шакллана бошланганлиги, қуёшнинг ердаги рамзий белгиси сифатида қизил ранг – охра мезолит даври қабилаларининг диний – руҳий оламига кириб борганлиги, бу давр қабрлари жасадлар устида охра сепиш, қоятош суратларини охра билан бўяш, диний тафаккур анъанаси ва рамзига айланганлиги асослаб берилган;
оила тафаккурининг тараққий этиши оила бажарган вазифаларнинг моҳиятига кўра қуйидаги учта йўналишга ажратиш мумкинлиги: оиланинг ижтимоий тараққиёти, оиланинг иқтисодий тараққиёти, оиланинг маънавий ривожланиши бўлганлиги; оиланинг тараққиёти саломатлик даражаси, урф одат, табиат ва атроф муҳитга муносабат билан изоҳланиши, оиланинг яшаш учун зарур бўлган воситалар – уй жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқалар билан таъминлаши жамоаларнинг энг қадимги мафкураси асосида ўзгариб борганлиги очиб берилган;
Ўрта Осиёда неолит даври инсоният тафаккури тараққиётида муҳим давр бўлганлиги, бу даврда она уруғи атрофида жуфт оила вужудга келганлиги, шунингдек, неолит даврида одамлар табиат билан уйғун яшаш асосида илк деҳқончилик ва чорвачилик фаолиятини шакллантирганлиги, уларнинг тафаккури асосан амалий ҳаётий эҳтиёжлар билан боғланганлиги, овчиликдан ишлаб чиқариш хўжалигига ўтиш асносида доимий яшаш жойларининг пайдо бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги Ўрта Осиё аҳолиси тафаккур тараққиёти мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва таклифлар асосида:
ибтидоий жамоалар тафаккури ҳали ўз ривожланишнинг бошланғич босқичида тафаккурнинг қуйидаги: амалий (прагматик) тафаккур – дастлабки меҳнат қуролларини ясаш ва олов ёқишни ўрганиш; ҳис-туйғуга асосланган (эффектив) тафаккур – қўрқув, ҳаяжон ва ҳаётий тажрибалар шаклланиши; жамоавий тафаккур – гуруҳ бўлиб яшаш, ов ва меҳнат қуролларини ясашда ҳамкорлик қилиш каби турлари мавжуд бўлганлиги очиб берилганлиги ҳамда мезолит даврида дафн маросимини акс эттирувчи қабрларнинг кенг тарқалганлиги, қуёшга, оловга сиғиниш тафаккурининг шакллана бошланганлиги, қуёшнинг ердаги рамзий белгиси сифатида қизил ранг – охра мезолит даври қабилаларининг диний – руҳий оламига кириб борганлиги, бу давр қабрлари жасадлар устида охра сепиш, қоятош суратларини охра билан бўяш, диний тафаккур анъанаси ва рамзига айланганлиги асослаб берилганлиги тўғрисидаги илмий маълумотлардан Термиз археология музейи экспозицияларини тавсифлаш ҳамда музей экскурсоводи матнларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2025-йил 21-майдаги 04-05/1977-сон маълумотномаси). Бу эса, илмий жамоатчиликда инсониятнинг маънавий ҳаёти, илк диний тасаввурлари ҳамда санъатининг шаклланиш жараёнлари ҳақидаги билимларни бойитишга хизмат қилган;
оила тафаккурининг тараққий этиши оила бажарган вазифаларнинг моҳиятига кўра қуйидаги учта йўналишга ажратиш мумкинлиги: оиланинг ижтимоий тараққиёти, оиланинг иқтисодий тараққиёти, оиланинг маънавий ривожланиши бўлганлиги; оиланинг тараққиёти саломатлик даражаси, урф одат, табиат ва атроф муҳитга муносабат билан изоҳланиши, оиланинг яшаш учун зарур бўлган воситалар – уй жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқалар билан таъминлаши жамоаларнинг энг қадимги мафкураси асосида ўзгариб борганлиги очиб берилганлиги ҳамда Ўрта Осиёда неолит даври инсоният тафаккури тараққиётида муҳим давр бўлганлиги, бу даврда она уруғи атрофида жуфт оила вужудга келганлиги, шунингдек, неолит даврида одамлар табиат билан уйғун яшаш асосида илк деҳқончилик ва чорвачилик фаолиятини шакллантирганлиги, уларнинг тафаккури асосан амалий ҳаётий эҳтиёжлар билан боғланганлиги, овчиликдан ишлаб чиқариш хўжалигига ўтиш асносида доимий яшаш жойларининг пайдо бўлганлиги далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тамаддун” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 29-августдаги 486-23-4428-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувлар кенг жамоатчиликда Ўрта Осиёнинг қадимги ва энг қадимги давр тафаккури тараққиётининг ривожланиши хусусида кенгроқ тушунишга имкон берган.