Эргашева Фатима Тойировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг метапрофессионал компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8852
Илмий раҳбар: Позилова Шаҳноза Хайдаралиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04
Расмий оппонентлар: Муродова Феруза Рашидовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Зарипов Нозимбек Найимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимни рақамлаштириш шароитида олий таълим муассасалари талабаларнинг метапрофессионал компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимни рақамлаштириш шароитида олий таълим муассасалари талабаларининг метапрофессионал компетентлигини ривожлантириш босқичлари ва метапрофессионал компетенсияларнинг зарур турларини танлаб олиш ҳамда “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” фанининг контентларини, ўқитиш методикасини такомиллаштиришга йўналтирилган педагогик шарт-шароитлари аниқлаштирилган;
талабаларнинг метапрофессионал компетентлигини ривожлантиришнинг консептуал тузилмаси трансформатив, метапредметли ва продуктив ўқитиш ёндашувларини тадбиқ этган ҳолда метаверс, метакогнитив ва метакреатив компетентликнинг фаолият турларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг метапрофессионал компетентлигини ривожлантириш методикаси САМР, 5W1Ҳ, СCАМПЕР, МиндМап ва Напкин ғояси каби таълим технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг метапрофессионал компетентлигининг ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари (репродуктив, эвристик, креатив) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг метапрофессионал компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
трансформатив, метапредметли ва продуктив ўқитиш ёндашувларини тадбиқ этиш асосида талабаларнинг метапрофессионал компетентлигини ривожлантириш тузилмаси, босқичлари ва педагогик шарт-шароитларини комплекс жорий этишга оид илмий-методик тавсиялар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-187 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, ўз-ўзини ривожлантириш, мослашувчанлик, танқидий ва тизимли фикрлаш, ўз фаолиятини таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг метапрофессионал компетентлиги ривожланганлик даражасини баҳолашнинг репродуктив, эвристик, креатив мезонлари ва даражаларини аниқлаш усуллари, ўқув материалларининг интерфаоллигини таъминловчи топшириқларни ишлаб чиқишга оид таклифлар Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг ПЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” (2021-2023 йй.) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (А.Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-июндаги №01/04-2598-сон маълумотномаси). Натижада, электрон платформада ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма компетенсияларини баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг метапрофессионал компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш, яъни ўқув жараёнига метапрофессионал компетентликни рағбатлантирувчи инновацион таълим технолгияларини жорий этишга оид методик тавсиялар “Бўшланғич синфларда ахборот технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва амалиётда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-июндаги 02/01-01-214-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ўқув машғулотларида инновацион таълим технологияларини қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish