Зарликов Икрам Батирбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланиш методикаси (қорақалпоқ синфлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7821.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейткасимов Даулетназар Бекназарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жумашева Гулнара Хамидуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Усенова Гулмира Абиллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда медиатехнологияларни такомиллаштириш ва таълим самарадорлигини ошириш учун мобил илова воситаларидан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланишнинг рақамлаштирилган лингводидактик муҳитдаги дифференциал лингвометодик параметрлар, интерактив ва геймификацион элементлар интегратив фаолиятни шакллантиришдаги ролини белгилаб берувчи семиотик-мултимодал хусусиятлари аниқлаштирилган;
ўқувчилар учун инглиз тилини ўрганиш жараёнида нейродидактик-адаптив таълим платформалари, микроўқув сегментлари асосида шаклланган медиатехнологик дидактик метод: «ЭнглишWитҳСарибек» мобил иловаси индивидуаллаштирилган таълим траекториясини яратишга имкон берувчи адаптив-коммуникатив технологиялар такомиллаштирилган;
А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда мултимодал таълимий контентнинг (ЭнглишWитҳСарибек мобил иловаси) методик тузилмасини оптималлаштирувчи методик ресурсларни интерактив ссенарийлаштириш, инфографик лексик кластерлаштириш ва мобил таълимни геймификацион методлар, функциялар ва интерфейс элементлари «Гуесс Wҳат» китоби асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланиш учун тайёрланган контекстуал мултимедиа, когнитив юклама назарияси ва интерактив мулоқот платформалари мақсадли, назарий-методик, ташкилий-технологик ва умумлаштирувчи-баҳаловчи компонентлар асосида метатил ҳамда гибрид интерактив фаолиятга йўналтирадиган янги дидактик модел такомиллаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланиш методикасига оид тадқиқот натижалари асосида:
А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланишнинг рақамлаштирилган лингводидактик муҳитдаги дифференциал лингвометодик параметрлар, интерактив ва геймификацион элементлар интегратив фаолиятни шакллантиришдаги ролини белгилаб берувчи семиотик-мултимодал хусусиятлари тўғрисидаги фикрлардан «Педагогикалıқ компетентлик ҳáм креативлик» ўқув қўлланмаси мазмунıга сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 879597-сон нашр рухсатномаси). Натижада А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланишни ривожлантирувчи методик таʼминотни такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчилар учун инглиз тилини ўрганиш жараёнида нейродидактик-адаптив таълим платформалари, микроўқув сегментлари асосида шакллантирилган медиатехнологик дидактик метод: «ЭнглишWитҳСарибек» мобил иловаси индивидуаллаштирилган таълим траекториясини яратишга имкон берувчи адаптив-коммуникатив технологияларга оид таклифлардан ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида амалга оширилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 1-июлдаги 295-сон маълумотномаси). Натижада А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланиш масалалари аниқлаштирилган;
А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда мултимодал таълим контентининг (ЭнглишWитҳСарибек мобил иловаси) методик тузилмаси оптималлаштирувчи методик ресурсларни интерактив ссенаризациялаш, инфографик лексик кластерлаштириш ва мобил таълимни геймификацион методлар, функсиялар ва интерфейс элементлари «Гуесс Wҳат» китоби асосидаги таклифлардан «Педагогикалıқ компетентлик ҳáм креативлик» ўқув қўлланмаси мазмунıга сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 879597-сон нашр рухсатномаси). Натижада А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланиш йўллари такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланиш учун тайёрланган контекстуал мултимедиа, когнитив юк назарияси ва интерактив мулоқот платформалари мақсадли, назарий-методик, ташкилий-технологик ва умумлаштирувчи-баҳаловчи компонентлар асосида метатил ҳамда гибрид интерактив фаолиятга йўналтирадиган янги дидактик модел бўйича таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Ассалаwма áлейкум, Қарақалпақстан» дастури ва «Кúш – билимде» радиоешиттиришида фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2025-йил 2-июндаги 05/22/327-сон маълумотномаси). Натижада А1 даражали ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда медиатехнологиялар материалларини чуқурроқ ўзлаштириш аниқлаштирилган.