Абдуолимова Мафтунахон Нуруллохон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий матнда қўлланилган мифологик бирликлар тадқиқи”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.1.PhD/Fil5911
Илмий раҳбар: Қурбонова Сайёрахон Махамадалиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддиновна, филология фанлари доктори, профессор; Одилов Ёрқинжон Рахмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.     Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тилларда мавжуд мифологик бирликларнинг лисоний ҳамда семантик жиҳатдан тадқиқ этиш ва услубий  хусусиятларини қиёсий ёритиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
         тилшуносликда мифологик бирликларнинг вужудга келиши етимологик, ижтимоий-маданий ҳамда тадрижий-прагматик омиллар билан боғлиқ еканлиги, мазкур бирликларнинг морфологик, семантик-структур лисоний хусусиятлари, мифологик бирликларнинг нофаол луғат қатламга мансуб еканлиги очиб берилган; 
турли тизимли тилларда мифологик тушунчаларни идрок етиш ва миллатлараро мулоқот жараёнида маҳлуқот, ҳайвонот, маконни ифодаловчи мифологик бирликларни қўллашда лингвокултурологик, социолингвистик хосланишларнинг намоён бўлиши илмий жиҳатдан асосланган; 
     мифологик бирликларнинг семантик, морфологик, синтактик, услубий ҳамда прагматик хусусиятлари турли тизимли тилларда фарқ қилишини исботлаш баробарида матн идрокида тиллараро номувофиқликлар туфайли таржима жараёнида дуч келинадиган қийинчиликларнинг лисоний асослари очиб берилган;
     адабий тил луғат таркибида қадимдан мавжуд бўлган мифологик бирликларнинг ижодкорлар тафаккури орқали ҳосил қилинган янги тўқима мифологик номлар билан қиёсий структурал-семантик ҳамда янги тасаввур ва тушунча ҳосил қилиш билан боғлиқ ном бериш имкониятидаги ўзаро фарқи далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
тилшуносликда мифологик бирликларнинг вужудга келиши етимологик, ижтимоий-маданий ҳамда тадрижий-прагматик омиллар билан боғлиқ еканлиги, мазкур бирликларнинг морфологик, семантик-структур лисоний хусусиятлари, мифологик бирликларнинг нофаол луғат қатламга мансуб еканлигига доир илмий хулоса ва тавсиялардан 2020-2021-йиллар “O‘zbek milliy raqs san’atini targ‘ib etishga bag‘ishlangan veb-sayt va multimedia mahsulotlari (elektron lug‘atlar) to‘plami yaratish” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “O‘zbek folklor san’ati terminlarining qisqacha o‘zbekcha-inglizcha-nemischa izohli lug‘ati” ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 28-ноябрдаги 1/04-143-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати” инглиз ва ўзбек тилларида мавжуд мифонимлар ва улар билан алоқадор тушунчалар билан билан бойитилган;
турли тизимли тилларда мифологик тушунчаларни идрок етиш ва миллатлараро мулоқот жараёнида маҳлуқот, ҳайвонот, маконни ифодаловчи мифологик бирликларни қўллашда лингвокултурологик, социолингвистик хосланишларнинг намоён бўлиши илмий жиҳатдан асосланганлиги ҳақидаги хулоса ҳамда натижаларидан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг “Маънавият сарчашмаси”, “Хайрли кун!” кўрсатувлари, “Маънавият қалб коъзгуси” номли радиоэшиттиришларининг сценарийларини ёзишда фойдаланилди ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилди. Натижада радиодастурларда берилган мазкур суҳбатлар орқали мифологик бирликларнинг лексик семантик турлари ва матнда қўлланилиши бўйича назарий ҳамда амалий аҳамиятга молик керакли маълумотлар олинди;
мифологик бирликларнинг семантик, морфологик, синтактик, услубий ҳамда прагматик хусусиятлари турли тизимли тилларда фарқ қилишини исботлаш баробарида матн идрокида тиллараро номувофиқликлар туфайли таржима жараёнида дуч келинадиган қийинчиликларнинг лисоний асослари очиб берилганлиги ҳамда адабий тил луғат таркибида қадимдан мавжуд бўлган мифологик бирликларнинг ижодкорлар тафаккури орқали ҳосил қилинган янги тўқима мифологик номлар билан қиёсий структурал-семантик ҳамда янги тасаввур ва тушунча ҳосил қилиш билан боғлиқ ном бериш имкониятидаги ўзаро фарқи далилланганлигига доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этиш илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди (Фарғона давлат университети “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий тадқиқот марказининг 2024-йил 11-декабрдаги АЛ-ФДУ2022307-010-сон маълумотномаси). Натижада лингвистик таҳрирларда мифологик бирликларнинг қўлланилиш ўрни ва семантик парадигмасининг услубий ва бадиий талқинлари назарий асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish