Иминжанова Хуснида Замирдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Абдуҳамид Нурмоновнинг лингвистик қарашлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4791.
Илмий раҳбар: Искандарова Шарифахон Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Султонова Шохиста Мухаммаджановна, филология фанлари доктори, профессор; Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атоқли ўзбек тилшуноси, профессор Абдуҳамид Нурмоновнинг лингвистик қарашларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атоқли ўзбек тилшуноси А.Нурмоновнинг замонавий ўзбек тилшунослиги тараққиёти ва янги ёндашув усулларининг пайдо бўлиши ҳамда ривожланишидаги хизматлари ёритилган;
А.Нурмоновнинг лингвистик таълимотлар тарихи: Шарқ ва Ғарб тилшунослиги, Америка тилшунослиги ва ХХ асрда ўзбек тилшунослигининг тараққиёт тенденсиялари борасидаги тадқиқотлари таҳлил қилинган;
олимнинг фонетика ва фонология, фонологик бирликлар ва оппозициялар, фонема назариясига оид қарашлари, морфемика ва морфология, лексикология бўйича янги қараш ва таҳлил усулларини ўзбек тилшунослигида татбиқ этгани далилланган;
А.Нурмоновнинг ўзбек тилининг назарий грамматикаси, мазмуний синтаксис, гап ҳақида синтактик назариялар бўйича олиб борган тадқиқотлари орқали ўзбек тили грамматикаси тараққиётига қўшган ҳиссаси, олимнинг қарашлари замирида систем-структур тилшунослик ғоялари туриши далиллар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Атоқли ўзбек тилшуноси А.Нурмоновнинг замонавий ўзбек тилшунослиги тараққиёти ва янги ёндашув усулларининг пайдо бўлиши ҳамда ривожланишидаги хизматлари, олимнинг миллий тил тадқиқи ва таʼлими билан боғлиқ илмий-услубий қарашлари юзасидан чиқарилган хулосалардан 2020/2023-йилларда Ф3-2019081773 рақамли “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Жумладан, мазкур луғатдаги ўзбекча сўзларнинг грамматик жиҳатдан тўғри ёзилиши шакллантириб берилган. Натижада лойиҳанинг илмий-назарий маълумотлар билан бойишига сабаб бўлган.
А.Нурмоновнинг ўзбек тили морфологияси ривожидаги ўрни, бу борада олиб борган тадқиқотларига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ИЗ – 2019081663 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган. Жумладан, луғат таркибидаги ўзбекча терминларнинг мазкур лойиҳа янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитил грамматикасига доир изоҳларни А.Нурмонов қарашлари асосида шакллантирилган.
А.Нурмоновнинг фонетика, фонология, лексикология, синтаксис ва тил фалсафасига оид назарий қарашлар, олим томонидан илгари сурилган системавий тилшунослик тамойиллари, лингвистик майдон назарияси, семантик ва синтактик бирликларни парадигматик жиҳатдан таҳлил қилиш ҳақидаги хулосалардан 2024-2025 йилларда ЎМТРК “Ўзбекистон” МИллий телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. Натижада 2022-2023-йилларда мазкур телерадиоканал материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган.