Комилов Темуржон Каландаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим сифатини оширишда мактаб таълимини мақсадли молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9723
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
Илмий раҳбар: Шарифходжаев Усман Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/30.09.2023.Ped.173.01
Расмий оппонентлар: Аскаров Аброр Давлатмирзаевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ҳакимова Мухаббат Файзиевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим сифатини оширишда мактаб таълимини мақсадли молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик ташаббусларни дифференциал рағбатлантириш тизими ҳудудий эҳтиёжлар ва кадрлар салоҳияти ўртасидаги мутаносибликни таъминловчи бошқарув механизмига кўра маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида ўқитувчи-педагогларнинг фаолиятини “таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар”га йўналтириш орқали такомиллаштирилган;
таълим сифатини ошириш жараёнида мактаб таълимини мақсадли рағбатлантиришнинг мослашувчан воситаларини сифат менежменти билан педагогик бошқарув жараёнларни диверсификация қилиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда раҳбар кадрларнинг молиявий бошқарув салоҳиятини “Смарт-Будгетинг” технологияси орқали такомиллаштирилган;
мактаб таълими сифатини мақсадли рағбатлантириш модели таълим олувчиларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва махсус педагогик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча таълим дастурларини (репетиторлик, коррексион курслар, индивидуал машғулотлар) молиялаштиришнинг педагогик таъсир воситаларини бифуркацион рағбатлантириш асосида такомиллаштирилган;
таълим сифатини оширишда мактаб таълимини мақсадли рағбатлантириш “таъсир – натижа – сифат” занжирига мувофиқ ўқувчиларнинг ўзлаштириши, педагогларнинг узлюксиз касбий ривожланиши ва таълим муассасасининг ижтимоий фаоллигига таъсир кўрсатувчи инклюзив таълим дастурларига доминантлик бериш орқали такомиллаштирилиб, шунга мувофиқ молиявий режалаштиришнинг натижадорликка йўналтирилган бошқарув парадигмаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим сифатини оширишда мактаб таълимини мақсадли молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
педагогик ташаббусларни дифференциал рағбатлантириш тизими ҳудудий эҳтиёжлар ва кадрлар салоҳияти ўртасидаги мутаносибликни таъминловчи бошқарув механизмига кўра маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида ўқитувчи-педагогларнинг фаолиятини “таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар”га йўналтириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-октябрдаги “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 646-сонли қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 25-октябрдаги №03-33-3064-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасаларида персонални самарали бошқариш учун мотивацион механизм жорий этилган;
таълим сифатини ошириш жараёнида мактаб таълимини мақсадли рағбатлантиришнинг мослашувчан воситаларини сифат менежменти билан педагогик бошқарув жараёнларни диверсификация қилиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда раҳбар кадрларнинг молиявий бошқарув салоҳиятини “Смарт-Будгетинг” технологияси орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 25-декабрдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 681-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 25-октябрдаги №03-33-3064-сон маълумотномаси). Натижада мактаб директорларини узлюксиз касбий ривожлантириш бўйича малака талаблари такомиллаштирилган;
мактаб таълими сифатини мақсадли рағбатлантириш модели таълим олувчиларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва махсус педагогик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча таълим дастурларини (репетиторлик, коррексион курслар, индивидуал машғулотлар) молиялаштиришнинг педагогик таъсир воситаларини бифуркацион рағбатлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019- йил 30 - сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 823-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 25-октябрдаги №03-33-3064-сон маълумотномаси). Натижада умумий
ўрта таълим муассасаларида персонални самарали бошқариш учун мотивацион механизм жорий этилган;
таълим сифатини оширишда мактаб таълимини мақсадли рағбатлантириш «таъсир – натижа – сифат» занжирига мувофиқ ўқувчиларнинг ўзлаштириши, педагогларнинг узлюксиз касбий ривожланиши ва таълим муассасасининг ижтимоий фаоллигига таъсир кўрсатувчи инклюзив таълим дастурларига доминантлик бериш орқали такомиллаштирилиб, шунга мувофиқ молиявий режалаштиришнинг натижадорликка йўналтирилган бошқарув парадигмаси асосланганликка оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 25-декабрдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 681-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 25-октябрдаги №03-33-3064-сон маълумотномаси). Натижада мактаб директорларини узлюксиз касбий ривожлантириш бўйича малака талаблари такомиллаштирилган.