Мажидов Анвар Сиражовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертацива мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Россия империяси ҳукмронлиги даврида Сирдарё вилоятининг маъмурий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти (1867–1917-йиллар)”. 07.00.01–Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tar764
Илмий маслаҳатчи: Саидбобоев Зокиржон Абдукаримович, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Мусаев Нуриддин Умурзакович; тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Усаров Умиджон Абдимавлянович.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1867–1917-йилларда Сирдарё вилоятида кечган маъмурий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўрганилаётган давр Туркистон ўлкасининг Сирдарё вилоятига саноатнинг кириб келиши ва янги ишлаб чиқариш корхоналарининг қурилиши, саноат ишлаб чиқаришининг аҳволи ҳамда агро-маданий янгиликлар, мавжуд суғорма ерларда пахтачиликни ривожлантиришга эътибор кучайтирилиб, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўладиган озиқ-овқат етиштириш имкониятларининг чекланиши ҳамда маҳаллий аҳолига тегишли ерларнинг кўчириш сиёсати натижасида ноқонуний равишда тортиб олиниши далилланган;
Туркистон ўлкаси, жумладан, Сирдарё вилоятининг метрополия саноати учун пахта толаси, донли экинлар ва бошқа хомашё манбаига айлантирилиши маҳаллий деҳқонларга кўп қийинчиликлар келтирганлиги, бунга қарши ерли туб аҳоли курашга мажбур бўлганлиги аниқ манбалар асосида кўрсатилган;
Россия империяси Туркистондаги мустамлакачилик тизимини кенг ўрнатиш мақсадида забт этилган ҳудудларга метрополиядан кўчириб келтирилган аҳолини туб ерли аҳоли яшаётган қишлоқлар яқинига жойлаштирилганлиги, ўзбек деҳқонларининг суғориладиган ерлари ҳамда кўчманчи аҳолининг чорва боқадиган яйлов ерларининг камайиши уларнинг империя маъмуриятига нисбатан норозилигининг кучайишига сабаб бўлганлиги аниқланган;
тадқиқ этилаётган давр Сирдарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш жараёнидаги зиддиятлар, ютуқ ва камчиликлар, соҳалар ривожининг ўзига хос хусусиятлари манбалар таҳлили асосида ёритилиб, Европанинг ривожланган техника ҳамда технологияларининг вилоят саноат ишлаб чиқаришида қўлланилиши соҳа тараққиётида туб ўзгаришлар юзага келтирганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Россия империяси ҳукмронлиги даврида Сирдарё вилоятининг маъмурий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ЎзМА фондлари, жумладан, И-1-фонд–Туркистон генерал-губернатори девонхонаси, И-17-фонд–Сирдарё вилоят бошқаруви материаллари, ўрганилаётган давр Сирдарё вилоятига оид шарҳлар ва бошқа  маълумотларда ўлка, вилоят, уезд ва бўлис (волост) мустамлака ҳокимият тизимларининг Туркистонни (Сирдарё вилояти мисолида) бошқариш бўйича фаолияти, халқ оммасининг аҳволи ва унинг мустамлака тузумга қарши чиқишлари ҳақидаги маълумотлар, вилоят амалдорларининг сиёсий инқирозлар, “фавқулодда” ва ҳарбий ҳолат даврларида эълон қилинган ҳужжатлари, уларнинг хатти-ҳаракатларини таърифловчи воқеликлар, маҳаллий аҳолининг бу каби чора-тадбирларга муносабати, империя маъмурларининг мустамлакачилик ва руслаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 28-октябрда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 8-январдаги 06-28-38-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар ўзбек халқи тарихининг мустамлака даври тарихи бўйича батафсил маълумотларга эга бўлиш имконини берган;
Туркистон ўлкаси, жумладан, Сирдарё вилоятининг метрополия саноати учун пахта толаси, донли экинлар ва бошқа хомашё манбаига айлантирилиши маҳаллий деҳқонларга кўп қийинчиликлар келтирганлиги, бунга қарши ерли туб аҳоли курашга мажбур бўлганлигига оид маълумотлардан Жиззах вилояти маданияти тарихи давлат музейи экспозицияларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Маданий мерос” агентлигининг 2024-йил 2-августдаги 02-05/2877-сон маълумотномаси). Натижалар музейга ташриф буюрувчиларнинг мавзу доирасидаги қарашларини кенгайтиришга хизмат қилган.
Россия империяси Туркистондаги мустамлакачилик тизимини кенг ўрнатиш мақсадида забт этилган ҳудудларга метрополиядан кўчириб келтирилган аҳолини туб ерли аҳоли яшаётган қишлоқлар яқинига жойлаштирилганлиги, ўзбек деҳқонларининг суғориладиган ерлари ҳамда кўчманчи аҳолининг чорва боқадиган яйлов ерларининг камайиши уларнинг империя маъмуриятига нисбатан норозилигининг кучайишига сабаб бўлганлигига тегишли хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 28-октябрда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 8-январдаги 06-28-38-сон маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар томошабинларнинг мавзу доирасида тарихий билимлари кенгайишига хизмат қилган.
тадқиқ этилаётган давр Сирдарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш жараёнидаги зиддиятлар, ютуқ ва камчиликлар, соҳалар ривожининг ўзига хос хусусиятлари манбалар таҳлили асосида ёритилиб, Европанинг ривожланган техника ҳамда технологияларининг вилоят саноат ишлаб чиқаришида қўлланилиши соҳа тараққиётида туб ўзгаришлар юзага келтирганлигига оид маълумотлар Жиззах вилояти маданияти тарихи давлат музейи экспозицияларида ўз аксини топиб, гид шарҳловчилари, экскурсия етакчилари ва шу йўналишларда фаолият кўрсатаётган профессионал ҳамда олий таълим муассасалари учун ўқув адабиётлар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Маданий мерос” агентлигининг 2024-йил 2-августдаги 02-05/2877-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчилар Сирдарё вилоятининг Россия империяси мустамлакачилиги даврида кечган сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий жараёнлари тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish