Низамова Муяссархон Нуритдиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент, (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped556
Илмий маслаҳатчи: Муртозаева Маҳфуза Муртозаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Артиқова Муҳайё Ботиралиевна Андижан давлат педагогика университети профессор; Акмалова Дилдора Тохировна Наманган давлат педагогика университети педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасаларида бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида бўлажак менежерлар касбий мобиллигининг алоқадорлик, изчиллик, узвийлик, обективлик, интегративлик ва просессуал омиллар нуқтаи назаридан педагогик тизимга кўра замонавий ёндашувлар ҳамда таълим технологияларини татбиқ этиш механизмлари аниқлаштирилган;
бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантиришда бошқарув тизимининг дидактик имкониятлари, мотивацион тайёрлиги, коммуникатив ва рефлексив фаолият кўникмаларини шакллантириш ҳамда бошқарув йўналишидаги касбий компетентлик даражалари белгиланиб, педагогик компонентларга кўра баҳолаш кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантиришга ахборотларни таҳлил қилиш, интеграцион, мақсадли-мотивлаштириш, назорат ва ахборот-таҳлили каби бошқарув функсияларини татбиқ этиш технологиялари билан боғлиқ таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ҳамда бошқаришни амалга оширувчи механизмлар моделлаштирилган;
бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантириш модели педагогик тизимнинг сифат ва самарадорлигини таъминловчи механизмларни амалиётга татбиқ этишнинг инновацион йўналишларини белгилаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасаларининг бўлажак менежерларида касбий мобилликни ривожлантириш жараёнларига тизимли ёндашув асосида (таҳлилий ва тадқиқий хусусиятларга эга бўлган тизим сифатида) такомиллаштиришга оид хулосалардан ПЗ-20170929727-рақамли “Олий таълим сифати диагностикаси ва уни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-июндаги 4/17-4/4-10294-сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантирувчи хусусиятларни аниқлаш имконини берган;
бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантиришда бошқарув тизимнида таълимнинг илмий-методик кузатувида мобиллик ва унинг дидактик имкониятлари, мотивацион тайёрлиги, илғор тажрибасини намойиш қилиши, ички салоҳиятини ривожлантириш ва таълим субектлари ҳамкорлигини уюштириш омилларига устуворлик бериш орқали кенгайтиришга оид тавсиялардан “Умумий педагогика” номли дарсликни йаратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи, 277-137-рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантиришда илмий-методик кузатувнинг устувор омилларини белгилаш орқали унинг дидактик имкониятларини кенгайтиришга шароит яратилган;
бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантириш функсияларини (ахборотларни таҳлил қилиш ва ҳамкорликдаги фаолият муносабатларига устуворлик бериш) такомиллаштиришга оид таклифлардан ПЗ-20170929727-рақамли “Олий таълим сифати диагностикаси ва уни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 19-май 02-07-1839/04-сон далолатномаси).Натижада бўлажак менежерлар касбий мобиллигини ривожлантиришнинг функсионал вазифаларини тизимлаштириш ва педагогик механизмларини моделлаштириш самарадорлиги ошган;