Алламурадова Азиза Ғайратуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Корхоналарнинг молиявий барқарорлигини баҳолашни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5385
Илмий раҳбар: Элмуродов Шохжахон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раджабов Сардор Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: – Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш бўйиша илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқарув қарорларининг тезкорлиги ҳамда хато эҳтимолининг камайишига олиб келиши билан иқтисодий таҳлил самарадорлигини оширишда корхонанинг молиявий кўрсаткичлари ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқликларни графиклар орқали визуализация қилиш ва таҳлил этишга қаратилган когнитив таҳлил модели ишлаб чиқилган;
корхоналарнинг ликвидлик, фойдалилик ва қарз юки даражасини бир бутун тизимда қамраб олиш, молиявий ҳолатни холис ва комплекс баҳолаш мақсадида молиявий барқарорлигини баҳоловчи интеграл индекс таклиф этилган;
корхонанинг молиявий барқарорлигига таъсир этувчи инфляция даражаси, валюта курслари, фоиз ставкалари, бозор нархлари, ликвидлик муаммолари ва ташқи шоклар каби ссенарийларни 0,1–1,0 оралиғидаги хавф балли асосида комплекс таҳлил қилишга қаратилган стресс-тест модели ишлаб чиқилган;
корхонада ликвидлик, қарз юки ва фойдалилик билан бир қаторда ташқи ва ички хавф омилларини таҳлил этувчи логистик регрессия ҳамда машинали ўрганиш алгоритмларига асосланган, қарз тўлов қобилиятини 90% аниқлик билан баҳолаш имконини яратадиган дефолт рискини аниқлаш модели асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошқарув қарорларининг тезкорлиги ҳамда хато эҳтимолининг камайишига олиб келиши билан иқтисодий таҳлил самарадорлигини оширишда корхонанинг молиявий кўрсаткичлари ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқликларни графиклар орқали визуализация қилиш ва таҳлил этишга қаратилган когнитив таҳлил модели ишлаб чиқилганлигига доир таклифи “Тошнефтгазқурилиш” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Тошнефтгазқурилиш” АЖнинг 2025 йил 1 августдаги №01/05-03 сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу модел омиллар ўртасидаги муносабатларни математик графиклар орқали визуализация қилиш ва таҳлил қилиш имконини яратиш орқали молиявий қарорларнинг оқибатларини олдиндан баҳолаш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича самарали чоралар қабул қилинишига олиб келган.
корхоналарнинг ликвидлик, фойдалилик ва қарз юки даражасини бир бутун тизимда қамраб олиш, молиявий ҳолатни холис ва комплекс баҳолаш мақсадида молиявий барқарорлигини баҳоловчи интеграл индексга доир “Тошнефтгазқурилиш” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Тошнефтгазқурилиш” АЖнинг 2025 йил 1 августдаги №01/05-03 сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу индекс қиймати 0,8 ва ундан юқори бўлганда барқарорлик юқори, 0,5-0,8 ўртасида бўлса ўртача, 0,5 дан паст бўлганда эса паст даражада сифатида баҳолаш орқали корхоналарнинг молиявий барқарорлик даражаси аниқ баҳолаш, хавфларни эрта аниқлаш ва қарор қабул қилиш самарадорлигини оширишга эришилган;
корхонанинг молиявий барқарорлигига таъсир этувчи инфляция даражаси, валюта курслари, фоиз ставкалари, бозор нархлари, ликвидлик муаммолари ва ташқи шоклар каби ссенарийларни 0,1–1,0 оралиғидаги хавф балли асосида комплекс таҳлил қилишга қаратилган стресс-тест моделини ишлаб чиқишга доир такрифи “Тошнефтгазқурилиш” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Тошнефтгазқурилиш” АЖнинг 2025 йил 1 августдаги №01/05-03 сонли маълумотномаси). Натижада, корхонанинг молиявий барқарорликни сақлашга таҳдид солувчи ички ва ташқи омилларни эрта аниқлаш, уларнинг таъсир даражасини баҳолаш ҳамда хавфли вазиятларда тезкор ва асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминлайдиган илмий-амалий аҳамиятга эга инновацион усул сифатида иқтисодий таҳлилнинг прогностик салоҳиятини сезиларли даражада оширган.
корхонада ликвидлик, қарз юки ва фойдалилик билан бир қаторда ташқи ва ички хавф омилларини таҳлил этувчи логистик регрессия ҳамда машинали ўрганиш алгоритмларига асосланган, қарз тўлов қобилиятини 90% аниқлик билан баҳолаш имконини яратадиган дефолт рискини аниқлаш моделига доир  такрифи “Тошнефтгазқурилиш” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Тошнефтгазқурилиш” АЖнинг 2025 йил 1 августдаги №01/05-03 сонли маълумотномаси). Натижада, дефолт рискини аниқлаш учун ишлаб чиқилган янги модел корхонанинг асосий молиявий кўрсаткичларини таҳлил этувчи логистик регрессия ҳамда машинали ўрганиш алгоритмларига асосланиб, қарз тўлов қобилиятини 90% аниқлик билан баҳолаш имконини яратиб, дефолт ҳолатларини эрта аниқлаш, молиявий хавфларни камайтириш ва профилактик бошқарув чораларини ишлаб чиқишга замин яратиши орқали корхоналарнинг молиявий барқарорлиги ва кредит салоҳиятини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish