Куатбек Гулнар Куатбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ва Қозоғистонда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1031.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Азизжон Эргаш ўғли юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Исмоилов Баҳодир Исломович; юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Хамдамова Ширин Мирзаюлдашевна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади транспарентлик назарияси, илмий тадқиқотлар натижалари, халқаро стандартлар ва хорижий давлатларнинг энг яхши амалиётларини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг транспарентлиги тўғрисидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон қонунчилиги ҳамда уни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки, унинг натижаларига кўра:
маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг очиқ ҳайъат мажлислари деганда уларнинг сессиялари ва ҳайъат органлари мажлислари, жумладан доимий ва муваққат комиссиялар мажлислари, уларнинг ваколатлари доирасидаги ва фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли бўлмаган масалалар муҳокама қилинадиган конференциялар ва бошқа тадбирларни тушуниш мақсадга мувофиқлиги асосланди;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги компенсация комиссиялари зиммасига уларнинг мажлисларини оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ ўтказиш мажбуриятини юклаш транспарентлик ва жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросига хизмат қилиши асослаб берилди;
депутатлик фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини, ўз фаолияти тўғрисида сайловчиларни доимий хабардор қилиб боришини депутат одоби принципи деб белгилаш халқ вакилларининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари транспарентлиги тўғрисидаги қонунчиликни бажариши учун масъулиятини кучайтиради ва унинг мунтазам такомиллашувига хизмат қилиши асослаб берилган;
депутатлар томонидан сайловчиларга ўз фаолияти ҳақида ахборот тақдим этишга юзаки қараш ҳолатларини олдини олиш ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолияти ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида тақдим этиладиган бундай ахборот мазмунига тўлиқ, ишончли ва холис бўлиши каби талабларни қўйиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижалари қуйидаги тарзда амалиётга тадбиқ этилди:
маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг очиқ ҳайъат мажлислари деганда уларнинг сессиялари ва ҳайъат органлари мажлислари, жумладан доимий ва муваққат комиссиялар мажлислари, улар ваколатлари доирасидаги ва фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли бўлмаган масалалар муҳокама қилинадиган тадбирларни тушуниш ҳақидаги таклиф “Маҳаллий ҳокимият ҳуқуқи” модулининг маъруза матнига киритилган (Тошкент давлат юридик университетининг 6-сентябр 2024-йилдаги маълумотномаси). Ушбу таклиф билан очиқ ўтказилиши шарт бўлган маҳаллий вакиллик органининг ҳайъат мажлиси тушунчаси ва унинг турлари аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги компенсация комиссияси зиммасига ўз мажлисларини оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 ноябрдаги КҚ-431-ИВ-сонли Қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Компенсация комиссияси намунавий регламентининг 27-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 6-сентябрдаги 66-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши маҳаллий вакиллик органлари ҳузурида тузилган ҳайъат орган – компенсация комиссияси мажлисларининг очиқ ўтиши учун ҳуқуқий асос яратган;
депутат фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини, жумладан ўз фаолияти тўғрисида сайловчиларни доимий хабардор қилиб боришини депутат одоби принципи сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023-йил 25-мартдаги КҚ-476-ИВ-сонли Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатларининг намунавий одоб қоидалари 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2024-йил 11-июлдаги 11-04/2202-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши билан депутат томонидан транспарентлик тўғрисидаги қонунчилик меъёрларини бажармаганлиги учун жавобгарлик ўрнатилган;
депутат томонидан сайловчиларга тақдим этиладиган ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотга тўлиқ, тўғри ва холис бўлиши каби талаблар қўйиш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 25 мартдаги КҚ-476-ИВ-сонли Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатларининг намунавий одоб қоидалари 18-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2024-йил 11-июлдаги 11-04/2202-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши билан депутат зиммасига аҳолига тўлиқ, тўғри ва холис ахборот бериш мажбурияти юкланган.
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон ва Қозоғистонда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга оид таклиф ва тавсиялари қабул қилинган.