Жумаев Рамил Чоршанбиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш жараёнларини эконометрик моделлаштириш” (Сурхондарё вилояти мисолида), 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt5951
Илмий раҳбар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Нодир Нусриддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделларини тузиш ва истиқболларини прогнозлаш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилоятида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун сувдан самарали фойдаланиш (ССФК) кўрсаткичлари қийматларини “юқори даражадаги саломатлик” (ССФК > 8.0), “яхши даражадаги самарадорлик” (6.0 < ССФК < 8.0), “ўртача даражадаги самарадорлик” (3.5 < ССФК < 6.0), “паст даражадаги самарадорлик” (1.5 < ССФК < 3.5), “жуда паст даражадаги самарадорлик” (0 < ССФК < 1.5) оралиқларда баҳолаш асосланган;
Сурхондарё вилоятида суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажми ўртасидаги иқтисодий-экологик боғлиқликни аниқлашда Энвиронментал Кузнец Cурве (ЭКC = β0 + β1Й + β2Й2 + ε) моделидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Сурхондарё вилоятининг мавжуд ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг оптимал ҳажмини аниқлаш ва экинларни ҳудудий жойлаштириш орқали максимал фойда даражасига эришиш имкониятини асословчи оптимизацион модел ишлаб чиқилган;
АРИМА эконометрик моделлари асосида Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш асосий корсаткичлариниг 2029-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоғини барқарор ривожлантиришда сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилоятида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун сувдан самарали фойдаланиш (ССФК) кўрсаткичлари қийматларини “юқори даражадаги самарадорлик” ( ССФК > 8.0), “яхши даражадаги самарадорлик” (6.0 < ССФК < 8.0), “ўртача даражадаги самарадорлик” (3.5 < ССФК < 6.0), “паст даражадаги самарадорлик” (1.5 < ССФК < 3.5), “жуда паст даражадаги самарадорлик” (0 < ССФК < 1.5) оралиқларда баҳолаш таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хоʻжалиги ерларни ҳамда янгидан оʻзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 10-октябрдаги 07-07/9462-сонли маʼлумотномаси). Мазкур таклиф Сурхондарё вилоятида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун сувдан фойдаланиш самарадорлигини 3-5 фоизга яхшилаш имкониятини яратган;
Сурхондарё вилоятида суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажми ўртасидаги иқтисодий-экологик боғлиқликни аниқлашда Энвиронментал Кузнец Cурве (ЭКC) моделидан фойдаланиш таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хоʻжалиги ерларни ҳамда янгидан оʻзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 10-октябрдаги 07-07/9462-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклиф минтақа қишлоқ хўжалик тармоғида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Сурхондарё вилоятининг мавжуд ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг оптимал ҳажмини аниқлаш ва экинларни ҳудудий жойлаштириш орқали максимал фойда даражасига эришиш имкониятини асословчи оптимизацион моделларидан фойдаланиш таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хоʻжалиги ерларни ҳамда янгидан оʻзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 10-октябрдаги 07-07/9462-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклиф сув ресурслари чекланган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнида сувдан самарали фойдаланишни таъминловчи йўл хариталарини ишлаб чиқиш имкониятини берган;
АРИМА эконометрик моделлари асосида Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш асосий кўрсаткичлариниг 2029-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз қийматлари бўйича таклиф Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хоʻжалиги ерларни ҳамда янгидан оʻзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 10-октябрдаги 07-07/9462-сонли маʼлумотномаси). Натижада, минтақада сув ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ўрта муддатда ривожлантиришга қаратилган оптимал қарорлар қабул қилиш механизми такомиллаштирилган.