Савриева Мадина Хакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Навоий вилояти иқтисодиётини ривожлантиришда йирик саноат корхоналарнинг ўрнини баҳолаш”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt4778
Илмий раҳбар: Хидирова Гавҳар Рустамовна иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матякубова Дилфуза Олимбаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Рўзиев Шуҳрат Шарифбоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда йирик саноат корхоналарнинг ўрнини баҳолаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётига йирик саноат корхоналари ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиши, бандликнинг ўсиши, инвестиция жозибадорлиги, экспорт, аҳоли даромадлари ҳамда ҳудуд саноатини шаклланишидаги ўрни қиёсий ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолаш ёндашуви таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётининг барқарор ривожланишида йирик саноат корхоналарининг яшил молиялаштириш орқали қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотиш жараёнида пайдо бўладиган атроф муҳитга зарарини камайтириш ижтимоий-иқтисодий, экологик кўрсаткичлар салоҳиятини баҳолаш механизми таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётига йирик саноат корхоналарининг НКМК АЖ, Навоиязот АЖ ва Қизилқумцемент АЖни Навоий вилоятида тоғ-кон, кимё ва қурилиш материаллари тармоқларини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш технологияси таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётида йирик саноат корхоналарини соф фойдасига таъсир этувчи омиллар бўлган узоқ муддатли инвестициялар, дебиторлик, пул маблағлари ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи эконометрик моделлар асосида 2026-2030-йилларга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Навоий вилояти иқтисодиётига йирик саноат корхоналарининг ўрни ҳамда минтақа иқтисодиётининг барқарор ривожлантиришда ижтимоий-экологик-иқтисодий таъсирини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар ҳамда тавсиялар амалиётга жорий қилинган, жумладан:
минтақа иқтисодиётига йирик саноат корхоналари ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиши, бандликнинг ўсиши, инвестиция жозибадорлиги, экспорт, аҳоли даромадлари ҳамда ҳудуд саноатини шаклланишидаги ўрни қиёсий ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолаш ёндошуви бўйича таклиф Навоий вилоятини 2025-йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-июндаги 04-04/3501-сон маълумотномаси). Берилган тавсияларни амалиётда қўлланилиши йирик саноат корхоналарининг самарадорлигидан фойдаланиб, аҳоли бандлигини ошириш, экспортни кўпайтириш, аҳоли даромадларини кенгайтиришнинг имкониятлари баҳоланган;
минтақа иқтисодиётига йирик саноат корхоналарининг НКМК АЖ, минтақа иқтисодиётининг барқарор ривожланишида йирик саноат корхоналарининг яшил молиялаштириш орқали қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотиш жараёнида пайдо бўладиган атроф муҳитга зарарини камайтириш ижтимоий-иқтисодий, экологик кўрсаткичлар салоҳиятини баҳолаш механизми бўйича таклиф Навоий вилоятини 2025-йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-июндаги 04-04/3501-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида йирик саноат корхоналарининг самарадорлигидан фойдаланиб аҳоли бандлигини ошириш, экспортни кўпайтириш, аҳоли даромадларини кенгайтиришнинг имкониятлари баҳоланган;
минтақа иқтисодиётига йирик саноат корхоналарининг НКМК АЖ, Навоиязот АЖ ва Қизилқумцемент АЖни Навоий вилоятида тоғ-кон, кимё ва қурилиш материаллари тармоқларини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш технологияси бўйича таклиф Навоий вилоятини 2025-йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-июндаги 04-04/3501-сон маълумотномаси). Ушбу илмий тарлифнинг амалиётга жорий қилиниши аҳолининг фарофонлиги, корхоналарнинг молиявий ҳолатлари ҳамда ҳудуднинг экологик вазияти барқарорлашуви таъминланган;
минтақа иқтисодиётида йирик саноат корхоналарини соф фойдасига таъсир этувчи омиллар бўлган узоқ муддатли инвестициялар, дебиторлик, пул маблағлари ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи эконометрик моделлар асосида 2026-2030-йилларга прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф вилоятнинг 2030-йилгача ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий консепсияси ҳамда келажакдаги мақсадли кўрсаткичларни асослашда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-июндаги 04-04/3501-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётда жорий қилиниши минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш услубларини такомиллаштириш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, юқори иқтисодий ўсишни таъминлашга, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошишига хизмат қилган.