Рузиева Дилафруз Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги корхоналарида инвентаризатсия ўтказиш ва унинг натижалари таҳлилини такомиллаштириш”, 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3. PhD /Iqt4177.
Илмий раҳбар: Хасанов Баходир Aкрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc..03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қишлоқ хўжалиги корхоналарида инвентаризация ўтказиш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бухгалтерия балансини МҲХСга трансформация қилиш жараёнида инфляцияни ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш натижаларини ҳисоб ва ҳисобот регистрларида акс еттириш операцияларини корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиш орқали асосий воситаларнинг баланс қиймати аниқлаштириш ҳамда амортизация харажатларининг ҳаққонийлигини таъминлаш таклифи асосланган;
инвентаризация ҳисоби натижаларини молиявий таҳлилга интеграциялашда рақамли маълумотлар таҳлили, автоматлаштирилган ҳисоблаш алгоритмлари ва визуализация воситаларидан фойдаланишга асосланган инновацион усулни ишлаб чиқиш орқали инвентаризация маълумотларини қайта ишлаш вақтини қисқартириш, таҳлилий ҳисоботлар аниқлиги ва таҳлилий қарор қабул қилиш тезлигини ошириш асосланган;
хўжалик юритувчи субъектларда инвентаризация якунларини таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари бўйича молиявий таҳлил кўрсаткичлари тизими ва уларни баҳолашнинг аналитик усулини ишлаб чиқиш орқали молиявий таҳлил кўрсаткичлари қамровини кенгайтириш, жараёнлар бўйича маълумотларни интеграциялаш даражаси ва таҳлилий баҳолаш натижасида захираларни оптималлаштириш самарадорлигини ошириш асосланган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги корхоналарининг активлари, капитали ва мажбуриятларидан самарали фойдаланишнинг оптимал эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида инвентаризация ўтказиш ва унинг натижалари таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ва амалий тавсиялар асосида:
бухгалтерия балансини МҲХСга трансформация қилиш жараёнида инфляцияни ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш натижаларини ҳисоб ва ҳисобот регистрларида акс еттириш операцияларини корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиш орқали асосий воситаларнинг баланс қиймати аниқлаштириш ҳамда амортизация харажатларининг ҳаққонийлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-майдаги 02/24-113-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида молиявий ҳисоботларда активларнинг инфляцион таъсирини ҳисобга олган ҳолда адолатли қийматни акс эттириш ва корхона молиявий аҳволининг реал кўрсаткичларини таъминлаш имкони яратилган;
инвентаризация ҳисоби натижаларини молиявий таҳлилга интеграциялашда рақамли маълумотлар таҳлили, автоматлаштирилган ҳисоблаш алгоритмлари ва визуализация воситаларидан фойдаланишга асосланган инновацион усулни ишлаб чиқиш орқали инвентаризация маълумотларини қайта ишлаш вақтини қисқартириш, таҳлилий ҳисоботлар аниқлиги ва таҳлилий қарор қабул қилиш тезлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-майдаги 02/24-113-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида инвентаризация жараёнларида аниқлик ва тезлик оширилди ҳамда молиявий таҳлилнинг визуал ва рақамли асосда самарали олиб борилиши таъминланган;
хўжалик юритувчи субъектларда инвентаризация якунларини таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари бўйича молиявий таҳлил кўрсаткичлари тизими ва уларни баҳолашнинг аналитик усулини ишлаб чиқиш орқали молиявий таҳлил кўрсаткичлари қамровини кенгайтириш, жараёнлар бўйича маълумотларни интеграциялаш даражаси ва таҳлилий баҳолаш натижасида захираларни оптималлаштириш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-майдаги 02/24-113-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш жараёнларининг молиявий натижалари таҳлили яхшиланиб, бошқарув қарорларини қабул қилиш учун аналитик кўрсаткичлар тизими шакллантирилган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги корхоналарининг активлари, капитали ва мажбуриятларидан самарали фойдаланишнинг оптимал эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-майдаги 02/24-113-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг актив ва капиталдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ва ривожланишни 2030-йилгача илмий асосда прогноз қилиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish