Абдуллаева Ҳилола Насим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Рақамли иқтисодиёт шароитида инсоннинг лидерлик капитали орқали меҳнат унумдорлигини ошириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3058.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Тагаев Беҳзод Эргашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шоюсупова Наргиза Тургуновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида инсоннинг лидерлик капитали орқали меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташкилот тузилмасига кўра меҳнат фаолиятига мувофиқ лидерларни тақсимлаш жараёнининг сифат белгиларига кўра уларни “трансформацион лидер”, “лидер-бренд”, “лидер-илм” ва “ИЕЛ” (инсон-экология лидер) даражалари бўйича гуруҳлашнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган;
саноат корхоналари ва илм-фан муассасалари кооперацион алоқаларини ривожлантириш, ҳамкор лидерларни умуммақсадга йўналтириш, жараённи ўзаро оптималлаштириш, лидерлар меҳнат унумдорлигини ошириш ва “устоз-шогирд анъанаси” шароитида янги лидерларни издош раҳбар (раҳбар-гибрид) билан бириктириш ёндашувининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
муайян тузилма раҳбарини ўз соҳасида ривожланиш имкониятларини кенгайтиришда уни бошқа тузилмаларга муайян муддатга ўтказишга кўра билим ва касбий маҳоратини янада бойитиш ва ривожланишига асос бўлиши ҳамда лидерлар алмашинуви – етакчилик муносабатларига, умуммақсадларга эришишда улар ўртасидаги ўзаро муносабатни ривожлантиришга асосланган ёндашувни жорий этиш таклифи асосланган;
корхона (тузилма) раҳбарлари фаолияти самарадорилигини оширишда уларнинг узлюксиз таълимига зарур шарт-шароитлар яратиш ва раҳбарларнинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишларига кўра синергетик самарадорликни ошириш чора-тадбирлар тизимини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида раҳбар ходимлар меҳнат унумдорлигини оширишда инсон капиталиини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташкилот тузилмасига кўра меҳнат фаолиятига мувофиқ лидерларни тақсимлаш жараёнининг сифат белгиларига кўра уларни “трансформацион лидер”, “лидер-бренд”, “лидер-илм” ва “ИЕЛ” (инсон-экология лидер) даражалари бўйича гуруҳлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-октябрдаги ПҚ-4472-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-илова 3-бобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 3-октябрдаги 02-1470-сонли маълумотномаси). Таклиф лидерларнинг ўрни ва мажбуриятларини уларнинг қобилиятлари ва касбий фазилатларига мувофиқ аниқроқ тақсимлаш натижасида ресурслардан янада самарали фойдаланиш, қарор қабул қилиш ва мақсадларга эришиш вақтини қисқартиришга муайян даражада хизмат қилган;
саноат корхоналари ва илм-фан муассасалари кооперацион алоқаларини ривожлантириш, ҳамкор лидерларни умуммақсадга йўналтириш, жараённи ўзаро оптималлаштириш, лидерлар меҳнат унумдорлигини ошириш ва “устоз-шогирд анъанаси” шароитида янги лидерларни издош раҳбар (раҳбар-гибрид) билан бириктириш ёндашувининг мақсадга мувофиқлиги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-июлдаги 467-сон “Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси “Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг 2021-йил ИИ ярим йиллиги учун фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий схемаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 3-октябрдаги 02-1470-сонли маълумотномаси). Таклиф тажрибали лидерлар ва янги ишчилар ўртасида чуқур билим ва тажриба алмашишга эришиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инновацион ривожланиш имкониятларини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга муайян даоражада хизмат қилган;
муайян тузилма раҳбарини ўз соҳасида ривожланиш имкониятларини кенгайтиришда уни бошқа тузилмаларга муайян муддатга ўтказишга кўра билим ва касбий маҳоратини янада бойитиш ва ривожланишига асос бўлиши ҳамда лидерлар алмашинуви – етакчилик муносабатларига, умуммақсадларга эришишда улар ўртасидаги ўзаро муносабатни ривожлантиришга асосланган ёндашувни жорий этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-августдаги 548-сон “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функсионал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 3-октябрдаги 02-1470-сонли маълумотномаси). Таклиф раҳбарлар фаолият соҳаларидаги қийинчиликлар ва имкониятларни чуқурроқ тушуниш, раҳбарлар ўртасида яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни шакллантириш, маълумотларни янада самарали ва тезкор алмашиш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
корхона (тузилма) раҳбарлари фаолияти самарадорилигини оширишда уларнинг узлюксиз таълимига зарур шарт-шароитлар яратиш ва раҳбарларнинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишларига кўра синергетик самарадорликни ошириш чора-тадбирлар тизимини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 20-августдаги ПҚ-3913-сон “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 3-октябрдаги 02-1470-сонли маълумотномаси). Таклиф  билимга асосланган фаолият самарадорлигини ошириш имкониятларини кенгайтиришга ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўз фаолиятида самарадорликнинг энг юқори кўрсаткичларини таъминлаётган ходимларга уларнинг лавозим маошининг икки баравари миқдорида шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқини жорий қилишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish