Расулова Муниса Бахтияр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсултлардаги нутқ бузилишларини баҳолаш ва нейрореабилитация чораларини оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2266.
Илмий раҳбар: Муратов Фахмитдин Хайритдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Аликулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсултлардаги нутқ бузилишларини баҳолаш, инсулт ўткир ва тикланиш даврида янги логопедик дастур билан нейрореабилитация самарадорлигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсулт ўткир даврида афазияли беморлар неврологик холати даражаси NIHSS шкаласи ва нутқ бузилишларини баҳоловчи логопедик шкала ўртасида инсульт оғирлашган сари нутқ функцияси ҳам ёмонлашгани сабабли яққол, кучли тескари корреляцион боғлиқлик аникланган;
инсулт ўткир даврида афазияли беморлар нутқ бузилишлари динамикасида фонематик тизим семантик тизимга нисбатан эртароқ зарарланиши сабабли литерал парафазия вербал парафазияга нисбатан кўпроқ, инсулт тикланиш даврида эса вербал парафазия кўпроқ учраши исботланган;
махсус логореабилитация усули инсультдан кейинги беморларда нутқини тиклашда статистик жиҳатдан ишончли ижобий таъсир кўрсатиб, юқори терапевтик самара оғир мотор афазия билан кечаётган беморларда аниқланган;
махсус логореабилитация усулидан фойдаланган беморлар гурухида SSQOL, MMSE ва HADS шкаласи кўрсаткичлари динамикаси статистик жиҳатдан ишончлироқ бўлиб, инсултдан кейин афазияли беморларни эрта ва тикланиш реабилитациясида ушбу усулни қўллаш клиник жиҳатдан самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инсултлардаги нутқ бузилишларини баҳолаш ва нейрореабилитация чораларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: инсулт ўткир даврида афазияли беморлар неврологик холати даражаси NIHSS шкаласи ва нутқ бузилишларини баҳоловчи логопедик шкала ўртасида инсульт оғирлашган сари нутқ функцияси ҳам ёмонлашгани сабабли яққол, кучли тескари корреляцион боғлиқлик аникланганлиги бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 26 май №03-23/20t-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Афазияли беморлар нутқини тиклашда янги “ЛОГОС” мобил иловасини қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 96 АҒ-сон хамда Тошкент вилояти Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.05.2024 йилдаги 37-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17-июльдаги 22/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усулда инсультдан кейинги афазияли беморлар нутқ бузилишларини (логопедик шкала) ва неврологик холат даражаси NIHSS шкаласи билан бирга қўлланилиши бемор нутқи зарарланиш оғирлигини прогнозлашга, ёзув функцияси қўшилиб такомиллашган логопедик шкала эса бемор нутқи зарарланиш оғирлигини объектив баҳолаш имконини беради. Яъни инсультдан кейинги афазияларда нутқ реабилитацияси қанча эрта бошланса, бош мия нутқсиз ишлаш режимига ўтмай, беморлар когнитив кўрсаткичлари яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: афазияли беморлар нутқини тиклашда логопед машғулотлари қатновининг камайиши туфайли 665500сум сум усул қўлланилганда бир бемор учун иқтисодий самара ҳисобланади. Хулоса: афазияли беморлар нутқ бузилишлари (логопедик шкала) ва неврологик холат даражаси NIHSS шкаласи билан бирга қўлланилиши лозим;
иккинчи илмий янгилик: инсулт ўткир даврида афазияли беморлар нутқ бузилишлари динамикасида фонематик тизим семантик тизимга нисбатан эртароқ зарарланиши сабабли литерал парафазия вербал парафазияга нисбатан кўпроқ, инсулт тикланиш даврида эса вербал парафазия кўпроқ учраши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 26 май №03-23/20t-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Афазияли беморлар нутқини тиклашда янги “ЛОГОС” мобил иловасини қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 96АҒ-сон хамда Тошкент вилояти Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.05.2024 йилдаги 37-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17-июльдаги 22/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: инсультдан кейинги нутқ бузилишлари афазияни тикланиш этапларида динамикада литерал ва вербал афазияга, оғир холатларда эса персерверацияларга ўтишини билиш, беморларда нутқ терапиясини эртароқ бошлашга ундап, беморлар когнитив ҳолатларини, инсултдан кейинги ҳавотир ва депрессия даражасини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: афазияли беморлар нутқини тиклашда логопед машғулотлари қатновининг камайиши туфайли 665500сум сум усул қўлланилганда бир бемор учун иқтисодий самара ҳисобланади. Хулоса: инсультдан кейинги нутқ бузилишларида афазия оғир холатлардан персерверацияга ўтмаслиги учун, афазияли беморлар нутқ терапиясини эрта бошлаш керак. Бу эса беморлар когнитив ҳолатларини сақлашга ёрдам беради;
учинчи илмий янгилик: махсус логореабилитация усули инсультдан кейинги беморларда нутқини тиклашда статистик жиҳатдан ишончли ижобий таъсир кўрсатиб, юқори терапевтик самара оғир мотор афазия билан кечаётган беморларда аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 26 май №03-23/20t-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Афазияли беморлар нутқини тиклашда янги “ЛОГОС” мобил иловасини қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 96 АҒ-сон хамда Тошкент вилояти Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.05.2024 йилдаги 37-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17-июльдаги 22/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: инсулт афазияли беморлар нутқи реабилитацияси учун реанимация ва уй шароитида қўллаш учун ўзбек тилидаги янги “ЛОГОС” дастури беморларда юзага келиши мумкин бўлган инсултдан кейинги деменция холатлари ва ногиронлик даражаси камайиб ҳаёт сифатини яҳшиланиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: афазияли беморлар нутқини тиклашда логопед машғулотлари қатновининг камайиши туфайли 665500сум сум усул қўлланилганда бир бемор учун иқтисодий самара ҳисобланади. Хулоса: афазияли беморлар нутқи реабилитацияси “ЛОГОС” дастуридан фойдаланиб эрта бошланиши керак;
тўртинчи илмий янгилик: махсус логореабилитация усулидан фойдаланган беморлар гурухида SSQOL, MMSE ва HADS шкаласи кўрсаткичлари динамикаси статистик жиҳатдан ишончлироқ бўлиб, инсултдан кейин афазияли беморларни эрта ва тикланиш реабилитациясида ушбу усулни қўллаш клиник жиҳатдан самарали эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 26 май №03-23/20t-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Афазияли беморлар нутқини тиклашда янги “ЛОГОС” мобил иловасини қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 96АҒ-сон хамда Тошкент вилояти Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.05.2024 йилдаги 37-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17-июльдаги 22/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: инсультдан кейинги афазиялар эрта реабилитациясида NIHSS, логопедик шкала, MMSE, SSQOL ва HADS шкаласи кўрсаткичлари ёрдамида алгоритм тактикаси беморлар ногиронлик суръатини камайтириб ҳаёт сифатини яҳшиланиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: афазияли беморлар нутқини тиклашда логопед машғулотлари қатновининг камайиши туфайли 665500сум сум усул қўлланилганда бир бемор учун иқтисодий самара ҳисобланади. Хулоса: инсультдан кейинги афазияли беморлар нутқ реабилитацияси “ЛОГОС” дастуридан фойдаланиб эрта бошланса, беморлар ҳаёт сифати, когнитив холат, хавотир ва депрессия даражалари камаяди.