Росстальная Алла Леонтьевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оғир қўшма бош мия жароҳатлари бўлган беморларда шахсийлаштирилган респиратор ёрдам”, 14.00.37 – Анестезиология и реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc /Tib1156.
Илмий раҳбар: Сабиров Джурабай Марифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Сычев Александр Анатольевич, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси); Ибрагимов Нематжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори; Хамраева Гульчехра Шахобовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Федерал давлат бюджет илмий муассасаси “Федерал реаниматология ва реабилитология илмий-клиник маркази” (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади оғир қўшма бош мия жароҳатлари бўлган беморларда шахсийлаштирилган респиратор терапиясининг мослаштирилган усулларини қўллаш орқали реанимацион тадбирлар ва респиратор қўллаб-қувватлаш комплексининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғир қўшма бош мия жароҳатли беморларда респиратор қўллаб-қувватлашнинг дастлабки босқичида юқори частотали оқимли ўпка сунъий вентиляцияси алгоритмининг самарадорлиги қондаги парциал кислород босими даражаси ва оксигенация индексининг нисбати сезиларли даражада ортиши, газ алмашуви параметрларини яхшиланиши, вентиляция- перфузия нисбатларининг оптималлашиши, тизимли ва мия гемодинамикаси барқарорлашиши, хамда гипоксия ва гиперкапниянинг сезиларли пасайиши ҳисобига исботланган;
юқори частотали оқимли ўпка сунъий вентиляциясини синган қовурғалари ташқи фиксация қилинган оғир қўшма бош мия жароҳатли беморларда шахсийлаштирилган респиратор қўллаб-қувватлаш таркибига киритилишининг самарадорлиги ушбу беморларда ўпка сунъий вентиляциясининг бутун даври давомида калла ичи босимни пасайтириши ва мия томирларининг спазмларини келтириб чиқармасдан мия перфузиясини ошириши ҳисобига асосланган;
оғир қўшма бош мия жароҳатли беморлар учун шахсийлаштирилган респиратор қўллаб-қувватлашнинг ноқулай натижаларининг хавфли кўрсатгичлари мия ва тизимли механизмларининг гипоксия, гиперкапния ва нейровегетатив бузулишларнинг ўзаро таъсирининг касаллик кечишида прогностик қийматлиги исботланган;
оғир қўшма бош мия жароҳатли беморларда виброакустик терапиясининг қўлланиши самарадорлиги транспулмонал босимнинг паст бўлиши, қондаги кислороднинг парциал босими ва оксигенация индексининг нисбати 300 дан ортиши ҳисобига асослаган ва синган қовурғаларни ташқи фиксациясиз оғир қўшма бош мия жароҳатли беморларда уни реанимацион тадбирлари комплексида қўллаш кўрсатмалари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғир қўшма бош мия жароҳатлари бўлган беморларда шахсийлаштирилган респиратор ёрдамни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 07.07.2025 й. 21/74-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: оғир қўшма бош мия жароҳатли беморларда респиратор қўллаб-қувватлашнинг дастлабки босқичида юқори частотали оқимли ўпка сунъий вентиляцияси алгоритмининг самарадорлиги қондаги парциал кислород босими даражаси ва оксигенация индексининг нисбати сезиларли даражада ортиши, газ алмашуви параметрларини яхшиланиши, вентиляция- перфузия нисбатларининг оптималлашиши, тизимли ва мия гемодинамикаси барқарорлашиши, хамда гипоксия ва гиперкапниянинг сезиларли пасайиши ҳисобига исботланганлиги Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари Ҳарбий госпитали 2025-йил 26-майдаги 29.20/480-сонли ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали 2025-йил 1-мартдаги 51/12-сонли буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган усул юқори салмоғи ижтимоий-иқтисодий самарадорликни таъминлайди. ЮЧ ЎС дан фойдаланиши мазкур беморларда Глазго натижалар шкаласи бўйича ўртача 40,91% га юқори балл билан ифодаланиши ва респиратор қўллаб-қувватлаш давомийлигининг 42,7% га қисқарганлигини ҳисобига беморларни лаёқатсизлик муддатини қисқартириш ва чуқур ногиронликни олдини олиш учун имкон яратган. Беморларнинг интенсив терапия давомийлигини ва умуман шифохонада қолиш муддати қисқартирган, оғир ногиронлик ва ўлимнинг олдини олишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: оғир қўшма бош мия жароҳати бўлган беморларнинг респиратор қўллаб-қувватлашда ЮЧ ЎСВ дан фойдаланиш кома ҳолатидан тикланишни 11,88±2,63 кундан 4,21±1,04 кунгача тезлаштиришга имкон берган ва шу билан интенсив терапия бўлимида ўтказиладиган вақтни 23,45±2,91 кундан 6,52±1,11 кунгача қисқартирган, бу эса ҳар бир бемор учун ётоқ кунига 3,57 миллион сўм ёки усулни жорий этиш миқёсида 21111872 сўмни ташкил қилди. Хулоса: оғир қўшма бош мия жароҳати бўлган беморларда респиратор қўллаб-қувватлаш комплексида ЮЧ ЎСВ дан фойдаланиш беморларнинг интенсив терапия давомийлигини ва умуман шифохонада қолиш муддати қисқартирган, оғир ногиронлик ва ўлимнинг олдини олишга имкон берган.
иккинчи илмий янгилик: юқори частотали оқимли ўпка сунъий вентиляциясини синган қовурғалари ташқи фиксация қилинган оғир қўшма бош мия жароҳатли беморларда шахсийлаштирилган респиратор қўллаб-қувватлаш таркибига киритилишининг самарадорлиги ушбу беморларда ўпка сунъий вентиляциясининг бутун даври давомида калла ичи босимни пасайтириши ва мия томирларининг спазмларини келтириб чиқармасдан мия перфузиясини ошириши ҳисобига асосланганлиги Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари Ҳарбий госпитали 2025-йил 26-майдаги 29.20/480-сонли ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали 2025-йил 1-мартдаги 51/12-сонли буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: синган қовурғалари ташқи фиксация қилинган оғир қўшма бош мия жароҳатли беморлар учун шахсийлаштирилган респиратор қўллаб-қувватлашдан фойдаланиши калла ичи босимни пасайиши ва мия томирларининг спазмларини келтириб чиқармасдан мия перфузиясини ошириши орқали беморлар сунъий ўпка вентиляциясида қолиш муддатини қисқартиради ва ўлим кўрсатгичини 21,05% дан 2,7% гача камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: синган қовурғаларни ташқи фиксациядан кейин, ОҚБМЖ бўлган беморларда ЮЧ ЎСВ дан фойдаланиш беморлар сунъий ўпка вентиляциясида қолиш муддатини 13,24±3,1 кундан 5,82±1,2 кунгача, шунингдек интенсив терапияда бўлиш муддатини 23,45±2,91 кундан 6,52±1,11 кунгача қисқартиришга, яъни ҳар бир бемор учун 7757247 сўм ва усулни қўллаш миқёсида (n=37) 294775386 сўмни тежаш имконини берган. Хулоса: оғир қўшма бош мия жароҳати бўлган беморларда респиратор қўллаб-қувватлаш комплексида ЮЧ ЎСВ дан фойдаланиш респиратор қўллаб-қувватлашга сарфланадиган вақтни қисқартиришга имкон берган ва қоннинг кислород билан тўйинганлиги яхшиланганлиги сабабли мия томирларининг спазмисиз калла ичи босимини ишончли тарзда камайтириш ва ҳушига келиш вақтининг тезлашиштиришга қаратилган.
учинчи илмий янгилик: оғир қўшма бош мия жароҳатли беморлар учун шахсийлаштирилган респиратор қўллаб-қувватлашнинг ноқулай натижаларининг хавфли кўрсатгичлари мия ва тизимли механизмларининг гипоксия, гиперкапния ва нейровегетатив бузулишларнинг ўзаро таъсирининг касаллик кечишида прогностик қийматлиги исботланганлиги Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари Ҳарбий госпитали 2025-йил 26-майдаги 29.20/480-сонли ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали 2025-йил 1-мартдаги 51/12-сонли буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: шахсийлаштирилган респиратор қўллаб-қувватлашнинг салбий натижалари учун критик чегараларни аниқлаш касалликни оқибатларини ўз вақтида башоратлаш ва чуқур ногиронлик ёки ўлимга олиб келадиган натижаларнинг олдини олиш имконини яратган. Иқтисодий самарадорлиги таклиф этилган усул юқори салмоғи ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, салбий натижаларни эрта башорат қилиш интенсив терапия харажатларини ҳар бир бемор учун 1441700 сўмни, жорий этилиш кўлами (n=166) бўйича 239322200 сўмни тежашга имкон яратилган.
тўртинчи илмий янгилик: оғир қўшма бош мия жароҳатли беморларда виброакустик терапиясининг қўлланиши самарадорлиги транспулмонал босимнинг паст бўлиши, қондаги кислороднинг парциал босими ва оксигенация индексининг нисбати 300 дан ортиши ҳисобига асослаган ва синган қовурғаларни ташқи фиксациясиз оғир қўшма бош мия жароҳатли беморларда уни реанимацион тадбирлари комплексида қўллаш кўрсатмалари такомиллаштирилганлиги Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари Ҳарбий госпитали 2025-йил 26-майдаги 29.20/480-сонли ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали 2025-йил 1-мартдаги 51/12-сонли буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: синган қовурғаларни ташқи фиксациясиз оғир қўшма бош мия жароҳатли (ОҚБМЖ) бўлган беморларда виброакустик терапиядан фойдаланиш беморларнинг респиратор қўллаб-қувватлаш муддатини қисқартириш, нафас олиш ва неврологик динамикани яхшилашга имкон яратган, бу эса ногиронлик ва ўлим улушини камайтиришга имкон яратган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган синган қовурға ташқи фиксациясисиз оғир қўшма бош мия жароҳатли беморларда виброакустик терапиясидан фойдаланиш ҳар бир бемор учун реанимация харажатларини 8195208 сўмга, жорий этиш кўлами (n=37) бўйича эса 303222696 сўмни тежашга имкон берган. Хулоса: оғир қўшма бош мия жароҳати бўлган беморларни респиратор қўллаб-қувватлашда юқори частотали ўпка сунъий вентиляциядан алгоритмларидан фойдаланиш церебрал перфузион босимини ошириш, калла ичи босимни камайтириш ва тўқималарни оксигенациясини мақбуллаштириш ҳисобиган беморларнинг сунъий ўпка вентиляцияси аппаратида бўлиши муддатини ўртача 7,91 кунга реанимация бўлимида даволаниш умумий муддатини ўртача 16,92 кунга қисқартириш имкон берганлиги қайд этилган.