Хўжаназаров Зайниддин Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “СМАРТ технологиясидан фойдаланиб талабаларнинг ўқитиш натижаларини  баҳолаш методикасини такомиллаштириш”               13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped8015. Илмий раҳбар:Алимов Аъзам Анварович педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05.
Расмий оппонентлар: Ахмеджонов Дилмурод Гуломович техника фанлари доктори, профессор, Файзиева Махбубахон Рахимжоновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади СМАРТ технологиясидан фойдаланиб талабаларнинг ўқитиш натижаларини баҳолаш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ўқитиш натижаларини баҳолашда самарадорлик ва аниқ натижаларга эришиш учун баҳолашнинг замонавий технологиялари таҳлил қилинган СМАРТ технологиясининг диагностик имкониятлари асосида талабаларнинг билим даражасини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
баҳолаш жараёнини инновацион ёндашувлар (Autoproctoring) орқали оптималлаштиришга мўлжалланган ҳамда, ўқитишнинг замонавий талаблари билан уйғунлашган педагогик модел яратилган; 
LMS платформасига интегратсия қилинган, фойдаланувчи учун қулай бўлган, мобил ҳамда wеб-платформаларда ишлаш имкониятига эга, талабаларнинг билим ва кўникмаларини таҳлил қилишга мослаштирилган дастурий восита ишлаб чиқилган;    
педагогик модел ва дастурий воситани амалиётда синаб кўрилган, тажриба-синов натижалари таҳлил қилинган ва уларнинг самарадорлиги бўйича хулосалар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Талабаларнинг ўқитиш натижаларини баҳолаш методикасини СМАРТ технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий тавсиялар миллий ва хорижий  илғор тажрибаларни қиёсий таҳлил қилиш натижасида шакллантирилди. Ушбу ёндашув асосида мутахассислик фанларидан интерфаол, кўп модулли электрон ўқув курслари яратилиб, “Moodle”  платформасида жорий этилди ҳамда мустақил ишларни баҳолаш учун СМАРТ технологияларига асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур тавсиялар “Ахборот тизимларининг интерфейсларини лойиҳалаш” фанидан мустақил ишларни объектив баҳолашда амалда қўлланилди.(Адабиёт киритилиши керак яъни ўқув қўлланма)
талабаларнинг баҳолашга доир СМАРТ технологияларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва илмий хулосалар AIF 2/20 – “Техник йўналишдаги олий ўқув юртларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали муҳандисларни тайёрлаш сифатини ва ўқитувчилар малакасини ошириш” (2020–2022 йй.) мавзусидаги халқаро грант лойиҳалар амалга ошириш учун жароёнга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 10-ноябрдаги 89-05-154-сон маълумотномаси). Бу тавсия ва хулосалар олий таълим тизимида СМАРТ технологияларини жорий этиш жараёнини янада такомиллаштиришга хизмат қилди.
бундан ташқари, талабалар учун мустақил таълимни самарали ташкил этиш мақсадида “Ахборот тизимларининг интерфейсларини лойиҳалаш” фанидан СМАРТ технологияларига асосланган электрон ўқув курси ишлаб чиқилди ва Фарғона политехника институти, Жиззах политехника институти ҳамда  Бухоро муҳандислик-технология институтининг масофавий таълим шаклидаги 5321700 – “Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари” бакалавриат таълим йўналиши фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 10-ноябрдаги 89-05-154-сон маълумотномаси). Шунингдек, “Ахборот тизимларининг интерфейсларини лойиҳалаш” фанидан электрон дарслик ишлаб чиқилиб, Гувоҳнома № DGU 20227086 билан тасдиқланди. Мазкур электрон ўқув курси бўлажак муҳандисларнинг мутахассислик фанларини ўзлаштириш жараёнида СМАРТ технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish