Рахмонова Меҳрихон Хошимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндашув асосида бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий потенциалини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped 2822
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримова Муқаддасхон Отажоновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.28/30.12.2019.Ped.68.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. Бахрамов Анвар Ахрарович физика- математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион ёндашув асосида бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий потенциалини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий потенциалини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини фаол фикрлаш орқали муаммоли вазиятларни тўрт босқичли комбинасиялаш (1-муаммоларни аниқлаш-таснифлаш; 2-соддадан мураккабга ўтиш; 3-вазиятларни комплекс боғлаш; 4-тажрибани умумлаштириш-татбиқ этиш), таълимий ахборотларни индивидуал таълим траекториясига идентификасия қилиш орқали ўз даражасини белгилашга қаратилган инновацион ёндашув асосида аниқланган;
бошланғич синф ўқитувчиларини касбий потенциалини ривожлантириш модели спирал-экосистема асосида ривожлантириш (диагностика, дидактик таълим, тескари амалиёт ва рефлекция) босқичларини ахборот, ўқув ва касбий ривожланиш муҳитлари билан интеграциялаш орқали ижодий фаолликни ошириш трайекторияси билан адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини касбий потенциалини ривожлантириш методикаси интерактив иммерсив ресурслар, виртуал ва видео дарсларни когерент, сигнал, редунданс ва модулярлик принциплари асосида лойиҳалаш ҳамда уларни касбий ривожланишга бўлган қизиқишлари даражасига параллел равишда босқичма-босқич интеграция қилиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини касбий потенциалини ривожлантириш методикаси самарадорлиги рефлексив ва таълим жараёнларини конструксиялаш, вазиятли топшириқларни босқичма-босқич татбиқ етиш ва индивидуал ривожлантирувчи тренинглар ҳамда педагогик жараённинг коммуникативлигини изчиллик ва узвийлик принципларига мос таъминлаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий потенциалини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини фаол фикрлаш орқали муаммоли вазиятларни тўрт босқичли комбинасиялаш (1-муаммоларни аниқлаш-таснифлаш; 2-соддадан мураккабга ўтиш; 3-вазиятларни комплекс боғлаш; 4-тажрибани умумлаштириш-татбиқ этиш), таълимий ахборотларни индивидуал таълим траекториясига идентификасия қилиш орқали ўз даражасини белгилашга қаратилган инновацион ёндашув асосида аниқлаш бўйича тавсиялар «Ўзини-ўзи ривожлантириш ва узлюксиз касбий ривожланиш» ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйриги билан тасдиқланган 789626-рақамли гувоҳномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчилар касбий маҳоратини узлюксиз ошириш, ўқув еҳтиёжларини аниқлаш, янги ахборотни ижобий ва танқидий идрок етишга, муаммоларни йечишнинг янги усулларини топиш кўникмаларини ривожлантиришга еришган;
бошланғич синф ўқитувчиларини касбий потенциалини ривожлантириш модели спирал-экосистема асосида ривожлантириш (диагностика, дидактик таълим, тескари амалиёт ва рефлекция) босқичларини ахборот, ўқув ва касбий ривожланиш муҳитлари билан интеграциялаш орқали ижодий фаолликни ошириш трайекторияси билан адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар «Ўзини-ўзи ривожлантириш ва узлюксиз касбий ривожланиш» ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйриги билан тасдиқланган 789626-рақамли гувоҳномаси). Натижада ўқитувчиларнинг узлюксиз касбий ривожаниш трайекториясини лойиҳалаш ва амалга ошириш самарадорлигини кўтаришга еришилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини касбий потенциалини ривожлантириш методикаси интерактив иммерсив ресурслар, виртуал ва видео дарсларни когерент, сигнал, редунданс ва модулярлик принциплари асосида лойиҳалаш ҳамда уларни касбий ривожланишга бўлган қизиқишлари даражасига параллел равишда босқичма-босқич интеграция қилиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялардан малака ошириш курслари учун «Ўзини-ўзи ривожлантириш ва узлюксиз касбий ривожланиш» ўқув модулининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 6-июлдаги 04-02/3-607-сонли маълумотномаси). Натижада педагогларнинг касбий маҳоратини узлюксиз ошириш, ўқув еҳтиёжларини аниқлаш, мураккаб вазиятларда оптимал қарор қабул қила олиш кўникмаларини ривожлантириш имконияти яратилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини касбий потенциалини ривожлантириш методикаси самарадорлиги рефлексив ва таълим жараёнларини конструксиялаш, вазиятли топшириқларни босқичма-босқич татбиқ етиш ва индивидуал ривожлантирувчи тренинглар ҳамда педагогик жараённинг коммуникативлигини изчиллик ва узвийлик принципларига мос таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялар “Узлюксиз касбий ривожлантириш – 2022” лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 6-июлдаги 04-02/3-607-сонли маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг касбий ривожланиш ва малака ошириш таълим сифат кўрсаткичларининг ошишига еришилган.