Зохидова Ирода Содиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув ҳарорати доимий бўлган шароитда карп (Cйприниус cарпио Л.) балиғини мавсумдан ташқари кўпайтиришнинг биологик асослари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1169.
Илмий раҳбар: Камилов Бахтияр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самақарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Кузметов Абдулахмет Раймбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Нарзуллаев Сардорбек Бахриддинович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шароитида карп балиғини мавсумдан ташқари кўпайтириш ҳисобига товар карп балиқларини бир йилда етиштиришнинг биологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта республикамиздаги сунъий сув ҳавзаларида урчиш давридан ташқари, қўшимча қиш мавсумида карп балиғини сунъий кўпайтиришнинг биологик имкониятлари илмий асосланган;
апрел ойигача вегетация мавсуми бошланишига қадар балиқ чавоқларини етиштириш истиқболлари ва балиқчилик қафаслари шароитида карп балиғи чавоқларини етишитиришнинг биологик асослари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистоннинг текислик қисмидаги лентик сув ҳавзасида жойлашган балиқчилик қафасларида карп балиғини товар балиқ ҳолатигача бир қатор таркибида протеин миқдори 30-35% бўлган саноат емларидан фойдаланган ҳолда етишитириш имкониятлари илмий асосланган;
карп балиғи жинсий вояга етиш тезлиги саноат балиқчилиги шаротида ҳовуз балиқчилиги шароитига нисбатан тезроқ эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув ҳарорати доимий бўлган шароитда карп (Cйпринус cарпио Л.) балиғини мавсумдан ташқари кўпайтиришнинг биологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёпиқ сув таъминоти қурилмасида қиш ойида карп балиқларини кўпайтириш, личинкаларини чавоқларгача парваришлаш, балиқ чавоқларини кўчиришга тайёрлаш, яйлов ҳовузларига кўчириш муддати, кўчириш пайтидаги парваришлаш қоидалари, балиқ чавоқларини ҳаётининг биринчи йилида товар балиқ ўлчамларигача етказиш бўйича тавсиялар “Оқ Амур Балиқлари” фермер хўжалигидаги амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 29 майдаги 05/06-02-394-сонли маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда иқтисодий жиҳатдан қулай бўлган, товар карп балиқларини етиштиришнинг икки йиллик циклини бир йилга қисқартириш имконини берган;
ҳажми 20 м3 бўлган қафасга ўртача оғрлиги 30 г бир ёшли 1300 та карп балиқларини сақлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона томонидан карп балиқлари учун тайёрланган БДК (протеини 35%) еми билан боқиш ҳамда мавсумдан ташқари олинган карп балиқларининг уч ойлик чавоқларини сақлаш ва ҳовузларда интенсив парваришлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб “Самарқанд балиқ таёрлов савдо” МЧЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 29 майдаги 05/06-02-394-сонли маълумотномаси). Натижада товар карп балиқларини икки йиллик циклда эмас бир йилда етиштириш орқали рентабеллилик даражасини 50%га етказиш, катта ёшда ота-она балиқлар тўдасини сақлаш учун талаб этиладиган 3 га (1 га, 2 ёшли балиқларга, 2 га, 3 ёшли балиқларга) ёки 30 000 м2 ўрнига 15 м2 дан фойдаланиш имконини берган.