Ҳамроев Рустам Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Газларни МДЕА ёрдамида нордон компонентлардан тозалаш қурилмалари учун кўпикланишга қарши агентларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т4369.
Илмий раҳбар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Эшметов Расулбек Жумязович, техника фанлари доктори; Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессои.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: газларни МДЕА ёрдамида нордон компонентлардан тозалаш қурилмалари учун кўпикланишга қарши агентларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ГТКС-6 кўпик сўндиргичини қўллаш давомийлиги 330 минутга йетганда МДЕА эритмаси 4 мм баландликдаги кўпик ҳосил қилиши, 360 минутда эса ушбу кўпикнинг баландлиги 12 мм ни ташкил этиши стенд синовлари асосида исботланган;
ассиметрик плёнка керакли бир қалинликда мувозанатга эришганда, унинг кўпик плёнкасининг мустаҳкамлигига таъсири бирлаштирувчи босими изотермасидаги тўсиқ баландлигига бир хил баландликда боғлиқ бўлиши исботланган;
Муборак газни қайта ишлаш заводидаги ишчи МДЕА эритмасини кўпикланиш кўрсаткичларини ва кўпик сўндиргичлар унинг кўпикланишига қарши самарадорлиги аниқлагандан сўнг, филтрлаш ва адсорбсион тозалаш ўтгандан кейинги таркиби аниқланиб, унда 35% ли МДЕА сувли эритмаси массавий улуши - 98,33% гача ошиши исботланган;
МДЕА эритмаси таркибидан механик заррачалардан тозалашда Фауди ГмбҲ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ҚАФCО 4 филтридан фойдаланиб, НWC CАРБОН компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи НWМ®АР Супер маркадаги фаоллаштирилган кўмирдан адсорбсион тозалаш усули ишлаб чиқилган;
газларни МДЕА ёрдамида нордон компонентлардан тозалаш қурилмалари учун кўпикланишга қарши агентларни олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Газларни МДЕА ёрдамида нордон компонентлардан тозалаш қурилмалари учун кўпикланишга қарши агентларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
олинган газларни МДЕА ёрдамида нордон компонентлардан тозалаш қурилмалари учун кўпикланишга қарши агентларни рецептураси «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2025 йил 03 мартдаги 03-929-сонли маълумотномаси). Натижада, 35%ли МДЕА сувли эритмаси филтрли ва адсобсион тозалашдан ўтказилгандан сўнг, МДЕАнинг массавий улуши – 98,33% гача ошириш имконини беради;
газларни МДЕА ёрдамида нордон компонентлардан тозалаш жараёнлари учун кўпик сўндиргичлар олиш ва газларни абсорбсион тозалашнинг комбинацион технологик тизими «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2025 йил 03 мартдаги 03-929-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу кўпик сўндиргичнинг қўллаш давомийлиги 300 минутгача бўлган вақт ичида кўпикланиш кузатилмаганлиги кўпик сўндиргичнинг қўллаш давомийлиги 330 минутга етганда МДЕА эритмаси 4 мм баландликдаги кўпик ҳосил қилиши, 360 минутда эса ушбу кўпикнинг баландлиги 12 мм га етказиш имконини беради.