Назарова Фируза Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро вилояти шароитида ингичка толали ғўза навларини етиштиришнинг экофизиологик хусусиятлари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/В606.
Илмий раҳбар: Холлиев Аскар Эргашович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.72.02.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Срожиддин Худойбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Матниязова Ҳилола Хидайбергановна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ингичка толали Г.барбаденсе Л. ғўза навларининг физиологик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига муҳит омиллари таъсирининг экофизиологик хусусиятларини аниқлаш, стрессга чидамли генотипларни асослаш орқали Бухоро вилоятининг сув танқис ва шўрланган тупроқлар шароитида ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лаборатория тажрибалари асосида уруғларининг унувчанлик даражаси, илдизларнинг ўсиши фаоллиги, поянинг узунлиги, барг сатҳи, илдиз ҳажми, ўсимталарнинг ҳўл оғирлиги, барглардаги умумий сув миқдори ва бошқа кўрсаткичларга сув танқислиги ва шўрлашишнинг таъсири навлар кесимида қиёсий баҳоланган;
дала тажрибалари шароитида ингичка толали ғўза навларининг шоналаш, гуллаш ва кўсаклаш босқичларида транспирация жадаллиги, барглардаги умумий сув миқдори, баргларнинг кундузги ва қолдиқ сув танқислигига намлик даражаларининг таъсири аниқланган;
ингичка толали ғўза навларида ҳужайра ширасининг қуюқлик даражаси, ҳужайра ширасининг осмотик босими, фотосинтез жадаллиги, нафас олиш жадаллиги генотиплар кесимида солиштирма баҳоланган ва шўрланиш даражаларига боғлиқлиги исботланган;
ингичка толали ғўза навлари маҳсулдорлигига стресс омилларнинг таъсири навларнинг бўйига ўсиш динамикаси, навлар барг сатҳининг кенгайиши, фотосинтез соф маҳсулдорлиги, ҳосил ва сифат кўрсаткичларинининг ўзгарганлиги билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти шароитида ингичка толали ғўза навларини етиштиришнинг экофизиологик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
тупроқдаги сув танқис шароитда ингичка толали ғўза (Термиз-202, Термиз-208, СП-1607, Сурхон-16, Сурхон-18) навларида ўрганилган физиологик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларлар қийматининг навлар кесимида ҳар хил даражада ўзгариши навларнинг биологик хоссаларига боғлиқлиги аниқланган ҳамда сув танқислиги ва тупроқ шўрланишига экофизиологик чидамлилик ва мослашиш потенсиали юқори бўлган СП-1607 ва Термиз-208 навларни экиш агротехнологияси Бухоро вилояти Когон тумани “Акрам бобо набираси Гулшода” фермер хўжалиги амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 10 майдаги 05/04-04-226-сон маълумотномаси). Натижада, ингичка толали ғўзанинг СП-1607 ва Термиз-208 навларидан сув танқис шароитда 37,9-35,4 ва ўртача шўрланган тупроқлар шароитида эса 37,1-34,8 с/га юқори ва сифатли ҳосил олиш имконини берган;
ингичка толали ғўзанинг Термиз-202, Термиз-208, СП-1607, Сурхон-16, Сурхон-18 навларини шўрланган тупроқлар шароитида физиологик ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари сув танқислиги ва шўрга нисбатан чидамлилик даражаси билан бевосита боғлиқлиги ҳамда шўрланган тупроқларда мослашиш кўрсатгичлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиянома Бухоро тумани “Бухоро баҳор обод ерлари” фермер хўжалигига амалиётига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 10 майдаги 05/04-04-226-сон маълумотномаси). Натижада, ингичка толали ғўза навлари сув танқислиги ва шўрга бўлган мослашиш муносабатига кўра учта (чидамли, ўртача чидамли ва чидамсиз) гуруҳларга ажратилиб, шу асосда уларни сув танқис ва ҳар хил даражада шўрланган майдонларга мос равишда жойлаштириш ҳисобига юқори ва сифатли ҳосил олиш имкони яратилган.