Турманова Улбосин Махмутовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Юқори ҳароратли ўта ўтказувчан купратларда Бозе-суюқликли ўта ўтказувчанлик ва магнит майдон кириш чуқурлиги”, 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1114
Илмий раҳбар: Джуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонетлар: Жумаев Мустақим Рофиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Мухтаров Адил Пазилович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот ишининг мақсади уч ўлчамли Бозе-суюқлик назарияси доирасида Бозе-суюқликли ўта ўтказувчанлик назариясини ривожлантириш, паст ва юқори ҳароратларда легирланган ЮҲЎЎ купратларга Лондон магнит майдони кириш чуқурлигининг ноодатий ҳароратга боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уч ўлчамли Бозе-суюқликли ўта ўтказувчанлик назарияси легирланган ЮҲЎЎ купратлар учун БКШ-симон Ферми-суюқликли назарияларига нисбатан ушбу купратли ўта ўтказувчан материалларда юқори ҳароратли ўта ўтказувчанликни таърифлашда экспериментал натижалар билан яхши мос келиши кўрсатилган;
икки турли хил T_c^*<T<T_c ва 0≤T≤T_c^* ҳарорат оралиқларида юқори ҳароратли купратли ўта ўтказгичларнинг уч ўлчамли Бозе-суюқликли ўта ўтказувчанлигининг икки хил (тирқишли ва тирқишсиз) режимлари мавжуд бўлиши мумкинлиги исботланган;
юқори ҳароратли ўта ўтказувчан купратларда T>T_c^* ҳароратида ўта оқувчан Бозе-суюқлигининг уйғониш спектрида энергетик тирқишнинг очилиши ва унинг ушбу материалларда мавжуд бўлмаслиги мос равишда Гортер-Казимирнинг аниқлаштирилган формуласи билан таърифланган магнит майдони кириш чуқурлигининг ноодатий экспоненсиал ва даражали равишда ҳароратга боғлиқлигида намоён бўлиши биринчи марта кўрсатилган;
юқори ҳароратли ўта ўтказувчан купратларда ноодатий уч ўлчамли Бозе-суюқликли ўта ўтказувчанлиги ва янги ўта ўтказувчанлик тартибланиш параметрининг ҳароратга кинксимон боғлиқлиги T_c дан паст бўлган T_c^* характерли ҳарорат яқинида магнит майдони кириш чуқурлигининг ҳароратга ғайриоддий кинксимон боғлиқлигига сабаб бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Юқори ҳароратли ўта ўтказувчан купратларда Бозе-суюқликли ўта ўтказувчанлик ва магнит майдонининг кириш чуқурлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори ҳароратли ўта ўтказувчан купратларда уч ўлчамли Бозе-суюқликли ўта ўтказувчанлик назариясини асослашга оид натижалардан Қизил-қия гуманитар педагогика институти ўқув жараёнида “Квант физикаси” курси бўйича бакалавриат таълим йўналиши доирасида фойдаланилган (Қизил-қия гуманитар педагогика институтининг 2025-йил 14-апрелдаги 126-сонли хатига асосан). Натижалардан фойдаланиш талабаларнинг конденсирланган ҳолат физикасининг замонавий муаммолари, хусусан, легирланган юқори ҳароратли ўта ўтказувчан купратларни тавсифлашда икки режимли Бозе-суюқлик моделини қўллаш, ноодатий ўта ўтказгичларга Лондон магнит майдонининг кириш чуқурлигини назарий сонли ҳисоблашларни амалга ошириш ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш имконини берган;
олинган натижалар хорижий тадқиқотчилар томонидан ҳам фойдаланилган (халқаро илмий журналларда ҳаволалар: Пҳйсиcал Ревиеw Б 109, 014512, 2024; Апплиед Сcиенcес 2025, 15(4), 2225). Илмий натижалардан фойдаланиш ўта ўтказувчан энергия кенглигининг умумий симметрияси учун микроскопик ҳисоб-китобларга асосланган магнит майдони кириш чуқурлиги λ(T) нинг комплекс назарий ифодасини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish