Тажибаева Кизларгул Ажиниязовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Корхона молиявий ҳолатини баҳолаш методологияси ва уни барқарорлаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Iqt590
Илмий маслаҳатчи: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Кадирова Хадича Тураевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади молиявий барқарорлик ва тўлов қобилиятини белгилайдиган омиллар ва шароитлар мажмуасини комплекс таҳлил қилиш асосида корхоналарнинг молиявий ҳолатини яхшилаш йўналишлари ва усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятлари корхоналарининг жорий ва истиқболли молиявий ҳолатини холисона акс эттириш имконини берувчи коеффициентли, трендли ва омилли таҳлилни ўз ичига қамраб олган корхона молиявий ҳолатини баҳолашнинг интеграциялашган механизми жорий этилган;
молиявий рискларни автоматик аниқлаш ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминлашда нейрон тармоқлари алгоритмлари ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилишга асосланган корхоналар молиявий ҳолатини баҳолашнинг рақамли эксперт тизими ишлаб чиқилган;
корхонанинг барқарор ривожланишни таъминлашнинг инновацион ёндашуви сифатида унинг ликвидлилиги, тўлов қобилияти ва рентабеллигига таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш имконини берувчи самарадорликнинг асосий кўрсаткичларини (КПИ) қамраб олган молиявий барқарорликнинг пасайиши тўғрисида барвақт огоҳлантириш тизими таклиф этилган;
корхоналар ва тармоқлар кесимида таққослаш ҳамда стратегик бошқарув қарорларини илмий асосда қабул қилиш имконини берувчи комплекс балли тизимга асосланган корхона молиявий ҳолатини баҳолашнинг интеграциялашган рейтинг шкаласи жорий этилган;
акциядорлик жамиятлари корхоналарининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилувчи инновацион бошқарув механизмини шакллантиришда активларни бошқариш самарадорлигини ошириш, харажатларни оптималлаштириш ва қарз мажбуриятларини қайта тузилмалаштириш орқали мослашувчан инқирозга қарши чоралар модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолаш методологияси ва уни барқарорлаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:    
акциядорлик жамиятлари корхоналарининг жорий ва истиқболли молиявий ҳолатини холисона акс эттириш имконини берувчи коеффициентли, трендли ва омилли таҳлилни ўз ичига қамраб олган корхона молиявий ҳолатини баҳолашнинг интеграциялашган механизмига доир таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 23-майдаги 06-454-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонанинг жорий ва истиқболли молиявий ҳолатини баҳолаш аниқлиги ва ишончлилиги оширилган, жорий ва истиқболдаги ҳолат холисона акс эттирилган, ва бу эса корхоналарнинг стратегик ва тактик мавқеларини мустаҳкамланишга олиб келган.
молиявий рискларни автоматик аниқлаш ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминлашда нейрон тармоқлари алгоритмлари ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилишга асосланган корхоналар молиявий ҳолатини баҳолашнинг рақамли эксперт тизими ишлаб чиқишга доир таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 23-майдаги 06-454-сонли маълумотномаси). Натижада, дастлабки кўрсаткичларни меъёрлаштириш, соҳа мезонлари билан таққослаш ва бошқарув бўйича тавсияларга айлантириш орқали комплекс таҳлил амалга оширишга эришилган.
корхонанинг барқарор ривожланишни таъминлашнинг инновацион ёндашуви сифатида унинг ликвидлилиги, тўлов қобилияти ва рентабеллигига таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш имконини берувчи самарадорликнинг асосий кўрсаткичларини (КПИ) қамраб олган молиявий барқарорликнинг пасайиши тўғрисида барвақт огоҳлантириш тизимига доир таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 23-майдаги 06-454-сонли маълумотномаси). Натижада, тизимнинг асосини 2015-2024-йилларда учта кимё саноати корхонасининг жорий ликвидлик коеффициенти боғлиқ ўзгарувчи сифатида, активлар рентабеллиги, капитал рентабеллиги, захиралар айланувчанлиги ва захираларнинг жорий активлардаги улуши эса асосий омиллар сифатида панел маълумотларига асосланган эконометрик модел ташкил этган ва бу корхонада реал вақт режимида кўрсаткичларни кузатиш ва инқирозли таҳдидларнинг олдини олиш имконини берувчи хавфларни бошқариш панели яратилган.
корхоналар ва тармоқлар кесимида таққослаш ҳамда стратегик бошқарув қарорларини илмий асосда қабул қилиш имконини берувчи комплекс балли тизимга асосланган корхона молиявий ҳолатини баҳолашнинг интеграциялашган рейтинг шкаласига доир таклифи  “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 23-майдаги 06-454-сонли маълумотномаси). Натижада, баҳолаш шкаласи ранг кўрсаткичлари ва бошқарув тавсиялари билан олтита даражани ўз ичига олиб, ҳар бир рейтинг эҳтимолий хавфлар ва стратегик тавсияларнинг талқини билан таъминланган, ҳамда бу кимё саноати корхоналари учун фирмалараро ва тармоқлараро таққослаш ўтказиш, хавф-хатарларни кўргазмали тарзда акс эттириш ҳамда стратегик қарорлар ишлаб чиқиш имкониятини яратган.
акциядорлик жамиятлари корхоналарининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилувчи инновацион бошқарув механизмини шакллантиришда активларни бошқариш самарадорлигини ошириш, харажатларни оптималлаштириш ва қарз мажбуриятларини қайта тузилмалаштириш орқали мослашувчан инқирозга қарши чоралар моделини ишлаб чиқишга доир таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 23-майдаги 06-454-сонли маълумотномаси). Натижада, активлар, захиралар ва дебиторлик қарзларининг айланма тезлигини ҳисобга олувчи инқирозга қарши барқарорликнинг интеграл индекси молиявий маълумотларни қайта ишлашнинг автоматлаштирилиши, таҳлилий жараёнларнинг тезлаштирилиши, баҳолаш тартиб-қоидаларининг стандартлаштирилиши ва тизимнинг корхонанинг корпоратив ахборот муҳитига уйғунлаштирилиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish