Сулаймонова Шаҳноза Нодировнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal726
Илмий раҳбар: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, доцент; Алланазаров Муҳиддин Хайитович, фалсафа фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ибн Мискавайҳнинг фалсафий-ахлоқий қарашларида шахс камолоти консепсиясининг аҳамиятини ўрганиш ва асл манбаларни герменевтик таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ибн Мискавайҳнинг “Таҳзибул ахлоқ” асарида баён этилган шахс камолоти консепсияси илк бор замонавий фалсафий-методологик ёндашувлар – герменевтика, компаративистика ва акмеология асосида очиб берилди, ундаги “ҳикмат” (الحكمة), “иффат” ( العفة), “шижоат” (الشجاعة) ва “адолат” (العدالة ) фазилатлари шахснинг маънавий-ахлоқий етуклик даражасини белгиловчи универсал категориялар сифатида консептуал асосланди;
Мутафаккирнинг “Таҳзибул ахлоқ” ҳамда “Тартибус саодат” асарларидаги ахлоқий конструксияларда шахс камолотига эришишнинг уч асосий омили – нафсни поклаш, илмни эгаллаш ва ирода кучини мустаҳкамлаш ўртасидаги узвий боғлиқлик фалсафий-аксиологик модел тарзида ишлаб чиқилди;
Ибн Мискавайҳнинг инсонга “микро олам” (العالم الصغير) сифатидаги ёндашуви замонавий ҳолистик консепсия билан қиёсланиб, жисмоний, ақлий ва руҳий ривожланиш жараёнини ягона консептуал бирликда ифодаловчи фалсафий парадигма шаклида ишлаб чиқилди;
Мутафаккирнинг шахс камолоти консепсияси Янги Ўзбекистон ёшлари тафаккурида маънавий етуклик, бағрикенглик, ижтимоий адолат ва барқарор жамият қуриш каби умуминсоний қадриятларни шакллантиришда муҳим методологик асос сифатида илмий асослаб берилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ибн Мискавайҳнинг фалсафий қарашларида шахс камолоти консепсияси”нинг амалий аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Ибн Мискавайҳ “Таҳзибул ахлоқ” асарида илгари сурган тўрт фазилат: “Донишмандлик” (ҳикмат الحكمة), “Иффат” (иффат العفة), “Шижоат” (шижоат الشجاعة), “Адолат” (адолат العدالة)нинг шахс камолоти консепсияси фалсафий-ахлоқий асосларининг генезиси эканлиги мантиқий асосланганлигига оид хулосалар ва диссертация материалларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йил 5 декабрдаги 10/198-сонли маълумотномаси). Натижада Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора тадбирлар дастурининг “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 42-банди “Жамиятда ёши улуғ нуронийларга эътиборни ошириш, уларнинг ибратли ҳаёт йўли, фарзандлар тарбиясидаги бой тажрибаларидан фойдаланиш, кенг тарғиб қилиш, бу борадаги ишларга янгича руҳ бериш борасидаги лойиҳаларни амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган;
Ибн Мискавайҳ шахс камолоти консепсиясининг ахлоқий тарбия, тинчлик, адолат, эзгулик, дўстлик, муҳаббат, бунёдкорлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва маърифатга ундовчи камолот мезонлари тизими турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда мустаҳкам иммунитетни шакллантириш омили эканлиги исботлангани ҳақидаги илмий хулосалари Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Буюк Термизийлар” номли рисолаларнинг мазмунига сингдирилган. (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024 йил 18 ноябрдаги 01-07-204-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан ташкил этилган “Термизий уламоларининг исломий маданият ва жаҳон сивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро илмий анжуман материалларини шакллантиришда назарий-методик манба сифатида қўлланилган;
Диссертацияда Ибн Мискавайҳ дунёқарашининг генезиси, ривожланишининг фалсафий жиҳатларини ҳамда шахс камолоти консепсиясининг назарий ва ғоявий асослари очиб берилган. Янги Ўзбекистонда Ибн Мискавайҳнинг илмий-фалсафий дунёқарашидаги шахс камолоти консепсиясининг маънавий-маърифий, маданий аҳамиятини ҳамда бугунги ёш авлодни етук шахс ва бахтиёр инсон сифатида шаклланишида консептуал асос эканлигини кўрсатилган. (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2024 йил 29 ноябрдаги 06-07/798-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази Учинчи Ренессанс пойдевори яратилаётган бугунги шароитда унда араб-мусулмон дунёсида фалсафий ғоялар эволюсиясининг тарихий-маданий шароитлари, Ибн Мискавайҳ фалсафий қарашларининг методологик жиҳатлари, назарий ва ғоявий асослари, мутафаккир илмий-маънавий меросининг Шарқ фалсафий тафаккуридаги аҳамияти каби масалалардан, илмий-назарий таклиф ва тавсияларидан “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги халқаро илмий анжуман материалларини шакллантиришда назарий-методик манба сифатида фойдаланилган;
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Буюк юрт алломалари” кўрсатувини тайёрлашда Ибн Мискавайҳ “Таҳзибул ахлоқ” асарида илгари сурган тўрт фазилат: “Донишмандлик”, “Иффат”, “Шижоат, “Адолат”нинг шахс камолоти консепсияси фалсафий-ахлоқий асосларининг генезиси, Ибн Мискавайҳ шахс камолоти консепсиясининг ахлоқий тарбия, тинчлик, адолат, эзгулик, дўстлик, муҳаббат, бунёдкорлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва маърифатга ундовчи камолот мезонлари тизими турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда мустаҳкам иммунитетни шакллантириш омили эканлигига оид илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2025 йил 4 февралаги 01-33/39-сонли маълумотномаси). Натижада Ибн Мискавайҳ шахс камолоти консепсиясининг асосий ғоялари мазкур телеканалда мафкуравий таҳдидларга қарши маърифат билан курашиш мазмунидаги кўрсатувларни тайёрлашда, тарғибот тадбирларининг сифати ва самарадорлигини оширишда ижобий таъсир кўрсатган.