Сонаев Санжар Нурмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Нефт ва газ саноати корхоналари ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4651
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Набиева Саидахон Абдуваҳобовна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Қосимова Дилором Собировна, и.ф.д., Адилова Гўзал Абдазовна.
Етакчи ташкилот: “МИЛЛИЙ ТЕХНОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР УНИВЕРСИТЕТИ” “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли корхоналар ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳоловчи мослашувчан кўрсаткичли адаптив индекс модел ва у асосида адаптив индекс кўрсаткичлар таклиф этилган;
саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида табиий газ истеъмолидан самарали фойдаланиш мақсадида “Селникелл” пар қозонидан “Экономайзер” қурилмаси билан биргаликда фойдаланиш орқали тежамкорликка эришиш асосланган;
нефт-газ саноати тизимидаги ишлаб чиқариш жараёнлари учун рақамли мониторинг ва прогнозлаштиришга асосланган оптималлаштириш механизми ишлаб чиқилган;
нефт ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарида ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олувчи эконометрик модел асосида 2030-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қарашли корхоналарда ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Нефт-газ саноати корхоналари фаолиятини баҳолаш натижасида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳоловчи мослашувчан кўрсаткичли адаптив индекс модели таклиф этилган. (“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг 2025 йил 22 августдаги 05-18-8-790-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига қўллаш натижасида бошқарув самарадорлиги 2,1 % га ошган;
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида табиий газ истеъмолидан самарали фойдаланиш мақсадида “Селникелл” пар қозонидан “Экономайзер” қурилмаси билан биргаликда фойдаланиш орқали тежамкорликка эришиш асосланган. (“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг 2025 йил 22 августдаги 05-18-8-790-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ресурслар истеъмоли ҳаражатлари йиллик 13% га тежалган;
Нефт-газ саноати тизимидаги ишлаб чиқариш жараёнлари учун рақамли мониторинг ва прогнозлаштиришга асосланган оптималлаштириш механизми ишлаб чиқилган. (“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг 2025 йил 22 августдаги 05-18-8-790-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига қўллаш натижасида ишлаб чиқариш харажатлари 1,8 % га тежалган;
Нефт ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарида ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олувчи эконометрик модел асосида 2030-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.