Абдуллаев Зиёдбек Мансуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва немис тиллари антропонимларининг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Fil888
Илмий маслаҳатчи: Муминов Сидикжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Фил.05.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, доцент Юлчиев Қаҳҳоржон Ваҳобович, иккинчи расмий оппонент филология фанлари доктори, профессор Собиров Абдулхай Шукурович, учинчи расмий оппонент филология фанлари доктори, профессор Стефан Энгелберг.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек ва немис тили антропонимларини чоғиштирма аспектда тадқиқ этиш орқали уларнинг тарихий-этимологик, морфологик, миллий-маданий ҳамда прагматик жиҳатдан ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлаш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
атоқли отлар, хусусан, антропонимлар тадқиқининг тарихий тадрижи, таснифий тизими, семантик талқини ва рақамли коммуникатив маконда юзага келаётган янги номинацион жараёнлар қиёсий-контрастив, лингвокультурологик ҳамда когнитив ёндашувлар асосида комплекс таҳлил қилиниб, уларга хос референциал, структуравий, прагматик, ассоциатив ва ижтимоий-маданий функцияларнинг маданиятлараро мулоқот ҳамда миллий тафаккур билан узвий боғлиқлиги назарий таҳлилга тортилган;
ўзбек тили антропонимикаси ўзининг тарихий-этимологик ривожланишида асосан форс-тожик, араб, мўғул, рус тиллари ва улардан ўзлашган номлар таъсири остида шакллангани ҳолда, немис тили антропонимикаси этимологик қатламларига асосан лотин, юнон, қадимги яҳудий, француз, инглиз тиллари кучли таъсир кўрсатгани илмий далилланган;
ўзбек ва немис тиллари антропонимик тизимларининг морфологик ҳамда семантик тузилиши қиёсий таҳлили натижасида ўзбек тилида антропонимларнинг лексик-семантик, аффиксация, композиция ва қисқартириш асосида ҳосил бўлиш жараёнлари юқори маҳсулдор экани, араб ва форс-тожик тилларига хос бирликлар асосида шаклланган антропоформантлар тизимга фаол сингиб, янги ясалиш моделлари вужудга келгани; немис тилида эса антропонимик бирликларнинг структуравий соддалиги, композицион ва қисқа шаклларнинг функционал жиҳатдан фарқланиши ҳамда диний мотивларнинг асосан фамилия тизимида сақланиб қолганлиги илмий асосланган;
ўзбек тили антропонимларида жинс тарихан асосан семантик ва морфологик усул орқали ифодаланиши, немис тили антропонимик тизимида эса семантик-морфологик усулдан кўра конвенционал жинс ифодаланиши оммалашаётгани исботланган;
ўзбек исмлари номлаш мотивлари немис тилидаги фамилия номлаш мотивлари билан муайян семантик кесишувларга эга эканлиги аниқланиб, ҳар иккала тил мурожаат контекстида антропонимлар нафақат идентификация ва референция воситаси, балки ижтимоий яқинлик, ҳурмат, бирдамлик, баҳолаш, таъсир ўтказиш каби турли прагматик мақсадларни ифодаловчи кўп функцияли бирликлар сифатида қўлланиши илмий хулосаланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва немис тиллари антропонимларини чоғиштирма тадқиқ этиш орқали эришилган илмий натижалар асосида:
атоқли отлар, хусусан, антропонимлар тадқиқининг тарихий тадрижи, таснифий тизими, семантик талқини ва рақамли коммуникатив маконда юзага келаётган янги номинация жараёнлари қиёсий-контрастив, лингвокультурологик ҳамда когнитив ёндашувлар асосида комплекс таҳлил қилиниб, уларга хос референциал, структуравий, прагматик, ассоциатив ва ижтимоий-маданий функцияларнинг маданиятлараро мулоқот ҳамда миллий тафаккур билан узвий боғлиқлиги ҳақидаги хулосалардан 2022-2023 йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган вебсайт ва мультимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Давлат Хореография Академиясининг 2025 йил 1 майдаги 1/04-220-сон маълумотномаси). Натижада чет тилларига таржима қилинаётган материалларда ном ва терминлар эквивалентининг аниқ ва контекстуал мос таржимасини яратиш имконияти юзага келди. Бу эса лойиҳа материалларининг халқаро аудиторияга ҳам сифатли тақдим этилишига хизмат қилди;
ўзбек исмлари номлаш мотивлари немис тилидаги фамилия номлаш мотивлари билан муайян семантик кесишувларга эга эканлиги ҳамда ҳар иккала тил мурожаат контекстида антропонимлар нафақат идентификация ва референция воситаси, балки ижтимоий яқинлик, ҳурмат, бирдамлик, баҳолаш, таъсир ўтказиш каби турли прагматик мақсадларни ифодаловчи кўп функцияли бирликлар сифатида қўлланиши ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат аграр аграр университетида 2024-2025 йилларда бажарилган АЛ-672205589-сонли “Ўрмончилик соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча-инглизча-русча-немисча илюстратив электрон луғати ва мобил иловасини яратиш” номли грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат аграр университетининг 2025 йил 12 майдаги 1/11-582-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ишларнинг илмий асосланганлиги ва амалий қиммати юқори бўлиши таъминланган;
ўзбек тили антропонимикаси ўзининг тарихий-этимологик ривожланишида асосан форс-тожик, араб, рус тиллари ва улардан ўзлашган номлар таъсири остида шакллангани ҳолда, немис тили антропонимикаси этимологик қатламларига асосан лотин, юнон, қадимги яҳудий, француз, инглиз тиллари кучли таъсир кўрсатгани ҳақидаги хулосалардан Германия Федератив Республикаси Маннҳайм шаҳридаги Лайбниц Немис тили илмий тадқиқот институти (Leibniz Institut für deutsche Sprache)да докторантлар, талабалар ва мустақил тадқиқотчилар учун ташкил этилган оъқув машғулотларида фойдаланилган (2024 йил 11 декабрдаги Германия Лайбниц немис тили илмий тадқиқот институти маълумотномаси). Натижада германиялик талаба, докторант ва илмий тадқиқотчилар учун ўзбек тили антропонимик тизими ҳамда унинг ўзига хос жиҳатлари билан танишиш имконияти яратилган;
ўзбек тили антропонимларида жинс тарихан асосан семантик ва морфологик усул орқали ифодаланиши, немис тили антропонимик тизимида эса семантик-морфологик усулдан кўра конвенционал усул орқали жинс ифодаланиши оммалашаётгани аниқ мисоллар асосида исботланганлиги асосидаги хулосалардан Германия Федератив Республикаси Дортмунд шаҳридаги “Linguaviva Sprachschule Dortmund GmbH” немис тили марказида ташкил этилган НW-138-2024-гуруҳида тингловчиларда маданиятлараро мулоқот кўникмасини шакллантириш, немис тилида шахс номларининг мурожаат шаклида қўлланишини ўрганишга оид машғулотларда амалий манба сифатида фойдаланилган (Linguaviva Sprachschule Dortmund GmbH тил марказининг 2025 йил 31 январдаги маълумотномаси). Натижада немис тили ўрганувчилари немис тилидаги шахс номларининг мурожаат актларидаги қўлланилиши ҳамда уларнинг ўзбек тили антропонимларига хос хусусиятлардан фарқланишини тизимли тарзда ўрганиш имкониятига эга бўлган;
ўзбек ва немис тиллари антропонимик тизимларининг морфологик ҳамда семантик тузилиши қиёсий таҳлили натижасида ўзбек тилида антропонимларнинг лексик-семантик, аффиксация, композиция ва қисқартириш асосида ҳосил бўлиш жараёнлари юқори маҳсулдор экани, араб ва форс-тожик тилларига хос бирликлар асосида шаклланган антропоформантлар тизимга фаол сингиб, янги ясалиш моделлари вужудга келгани; немис тилида эса антропонимик бирликларнинг структуравий соддалиги, композицион ва қисқа шаклларнинг функционал жиҳатдан фарқланиши ҳамда диний мотивларнинг асосан фамилия тизимида сақланиб қолганлигига оид хулосалардан Германия Федератив Республикаси Колн университети лектори Эберҳард Гаде томонидан филология йўналиши талабалари учун ўтказилган машғулотларда ва турли тиллар атоқли отлар типологиясини таҳлил этишга оид илмий тадқиқот иши доирасида фойдаланилган (2025 йил 4 февралдаги Германия Кёлн университети лектори Эберҳард Гаде маълумотномаси). Натижада Германиялик талабалар учун тақдим этиладиган номшуносликка оид назарий маълумотлар кенгайишига эришилган;
ўзбек ва немис тиллари антропонимик тизимларининг морфологик ҳамда семантик тузилиши қиёсий таҳлили натижасида ўзбек тилида антропонимларнинг лексик-семантик, аффиксация, композиция ва қисқартириш асосида ҳосил бўлиш жараёнлари юқори маҳсулдор экани, араб ва форс-тожик тилларига хос бирликлар асосида шаклланган антропоформантлар тизимга фаол сингиб, янги ясалиш моделлари вужудга келгани; немис тилида эса антропонимик бирликларнинг структуравий соддалиги, композицион ва қисқа шаклларнинг функционал жиҳатдан фарқланиши ҳамда диний мотивларнинг асосан фамилия тизимида сақланиб қолганлигига оид хулосалар асосида Германия Федератив Республикаси Маннҳайм университети ва Немис тили илмий тадқиқот институти докторантлари ва мустақил тадқиқотчилари ҳамда профессор-ўқитувчилари учун ташкил этиладиган илмий коллоквиумда маъруза шаклида тақдимот қилинди ва диссертация бўйича илмий хулосалардан ўқув машғулотларида фойдаланилмоқда (Германия Маннҳайм университети ва Немис тили илмий тадқиқот институти Лексика кафедраси мудири профессор Стефан Энгелбергнинг 2025 йил 20 январдаги маълумотномаси). Натижада германиялик тилшунослар ва докторантлар ўзбек ҳамда немис тилларидаги антропонимларнинг грамматик, морфологик ва прагматик сатҳларида апеллятивлардан фарқланувчи хусусиятлари ҳамда бу бирликларни чоғиштирма таҳлил қилиш орқали уларга хос жиҳатларнинг янада аниқ ва яққол намоён бўлиши ҳақидаги илмий хулосалар билан танишиш имконига эга бўлган;
ўзбек исмлари номлаш мотивлари немис тилидаги фамилия номлаш мотивлари билан муайян семантик кесишувларга эга эканлиги аниқланиб, ҳар иккала тил мурожаат контекстида антропонимлар нафақат идентификация ва референция воситаси, балки ижтимоий яқинлик, ҳурмат, бирдамлик, баҳолаш, таъсир ўтказиш каби турли прагматик мақсадларни ифодаловчи кўп функцияли бирликлар сифатида қўлланишига оид тадқиқот натижаларидан Халқ демократик партиясининг услубий-таъминот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси Марказий Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги 6-207-сон маълумотномаси). Натижада партиянинг маънавий-маърифий йўналишдаги ташаббуслари ҳамда ахборот-таъсир коммуникацияси стратегияларини ишлаб чиқишда антропонимларнинг лингвокултурологик ва прагматик имкониятларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилди, миллий ўзликни ифодаловчи номлар тизими орқали жамият аъзоларида тарихий хотира, маданий идентитет ва тилга бўлган ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи илмий асосланган ёндашувлар шакллантирилган;
ўзбек ва немис тиллари мурожаат контекстида антропонимлар нафақат адресатни идентификациялаш, унга ишора қилиш воситаси, балки суҳбатдошга нисбатан яқинлик, эътибор, бирдамлик, таъсир ўтказиш, танқид, дашном ёки далда бериш каби турли мулоқот мақсадларини ифодалайдиган кўп функцияли бирликлар эканлиги ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг кўрсатув ва радиоэшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилди. Хусусан, “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Миллат ва маънавият” каби эшиттиришларда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025 йил 1 майдаги 26-978-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларга турли тарихий босқичларда шаклланган ўзбек ва немис антропонимларининг хусусиятлари, уларнинг лингвистик ва этномаданий манбалари ҳақида илмий асосланган маълумотлар етказилишига эришилган.