Зайлобидинова Дилноза Ғуломовнанинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
ҳимояси ҳақида
 эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш” (хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2023.3.PhD/Ped5010 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович
педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09  
Расмий оппонентлар: Г.Х.Хасанова педагогика фанлар доктори (DSc), доцент 
И.Х.Иминахунова педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд  чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришда мутахассислик фанларини ўзлаштириш натижаларини баҳолашнинг педагогик шарт – шароитлари, малака талабларининг ўзига хос жиҳатлари, касбий рефлекциянинг ўзига хос хусусиятлари, CEFR талаблари асосида баҳолаш жараёнининг кўп қирралилигини эътиборга олган ҳолда имплементацион ёндашув асосида аниқлаштирилган;
хорижий тилни ўрганиш жараёнида талабаларнинг мутахассислик фанларидан ўзлаштириш натижаларини баҳолашда, когнитив, рефлексив босқичлари муаммоли ва шахсга йўналтирилган таълим тамойилларининг оптималлашуви асосида бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришнинг илмий-консептуал асослари тизимлаштирилган;
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантириш ва ўрганаётган хорижий тилини самарали ўргатишга тайёрлашнинг методик иш тизимини интерпретация қилиш, фаолиятга доир замонавий кўникмалар эҳтиёжни аниқлаш, мақсадни қўя олиш, башорат қилиш ҳамда интеграллашган тизимли таъминотни рефлексив, когнитив таълим назарияларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантириш самарадорлиги, касбий рефлекциясини ривожлантириш мезонларини аниқлашнинг CEFR талабалари даражаларига мувофиқлигига эришиш ҳамда ўқув топшириқларини ўзлаштиришнинг векториал ўсишини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
 “бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришда мутахассислик фанларини ўзлаштириш натижаларини баҳолашнинг педагогик шарт-шароитлари, малака талабларининг ўзига хос жиҳатлари, касбий рефлекциянинг ўзига хос хусусиятлари, CEFR талаблари асосида баҳолаш жараёнининг кўп қирралилигини эътиборга олган ҳолда имплементацион ёндашув асосида бўлажак педагогларни касбий фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳоратини оширишдаги имкониятлари аниқлаштирилганлигига доир  таклиф ва тавсиялар “Студентс боок” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосан берилган 429-613-рақамли нашр рухсатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини ўқув жараёнида касбий рефлекциясини ривожлантиришга тайёрлашнинг мотивацион, когнитив, рефлексив босқичлари муаммоли ва шахсга йўналтирилган таълим тамойилларининг оптималлашуви асосида бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришнинг илмий-консептуал асослари ва педагогик мазмунини тизимлаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялар “English for students (Teachers book)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 429-сон буйруғи асосан берилган                            429-788-рақамли нашр рухсатномаси.) Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
     бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантириш ва ўрганаётган хорижий тилини самарали ўргатишга тайёрлашнинг методик иш тизими ва у асосида ишлаб чиқилган модель мазмуни касбий фаолиятга доир замонавий кўникмалар (эҳтиёжни аниқлаш, мақсадни қўя олиш, башорат қилиш, таҳлилий ва интерпретация қилиш)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига доир  илмий янгиликлардан “Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг “Хайрли кун”, “Ёшлар вақти”  дастурлари сценарийларини ёзишда фойдаланилган. (“Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 5-ноябрдаги 01-12/230 маълумотномаси.) Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
    бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантириш ва ўрганаётган хорижий тилини самарали ўргатишга тайёрлашнинг методик иш тизимини интерпретеция қилиш, фаолиятга доир замонавий кўникмалар эҳтиёжни аниқлаш, мақсадни қўя олиш, башорат қилиш ҳамда интеграллашган тизимли таъминотни рефлексив, когнитив таълим назарияларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилганлиги, бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантириш самарадорлиги, касбий рефлекциясини ривожлантириш мезонларини аниқлашнинг CEFR талабалари даражаларига мувофиқлигига эришиш ҳамда ўқув топшириқларини ўзлаштиришнинг веcториал ўсишини таъминлаш  асосида очиб беришга оид  илмий янгиликлардан “Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг “Кун мавзуси” дастурлари сценарийларини ёзишда фойдаланилган. (“Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 5-ноябрдаги 01-12/230 маълумотномаси.) Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини касбий рефлекциясини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish